Вторник, 30.04.2024, 22:51
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 10


    Яқин кунлар ичида УЕФА Италиядаги можароли вазиятни қайта кўриб чиқиши мумкин. Швейцария спорт федерал суди президенти ва Мишель Платинининг ҳуқуқий ишлар бўйича маслаҳатчиси Пьер Корню Италия Футбол федерациясига 2 сенятбрь куни "Ювентус” томонидан юборилган аризага изоҳ беришларини сўраб хат юборди. Маълумки, "Кекса синьора” вакиллари "Интер” ҳам келишилган ўйинларга дахлдор деб ҳисоблашмоқда ҳамда "Юве”га 2006 йилги чемпионликни қайтариб беришларини сўрамоқда. Бундан ташқари, туринликлар "Интер”ни Чемпионлар лигаси баҳсларида четлатилишини хоҳлашмоқда. 

    "Ювентус” Италия Футбол федерациясидан адол ... Читать дальше »

    Категория: Италия | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)


    Словакияга қарши кечган ўйинда Роман Павлюченко ҳам жуда кўп тер тукди. Гарчи у тўп киритмаган бўлса-да, рақиб дарвозаси олдида анча хавфли ҳужумларни ташкил этиб турди. Йил ўйинидан кейин "Спорт Экспресс” нашри мухбири "Тоттенхэм” ҳужумчиси билан ҳам қисқача суҳбатлашди.

    - Кўплаб ҳужумлар самарасиз якун топавергач, хаёлингизга Ирландия билан бўлган ўйиндаги ҳолат такрорланмасмикан деган фикр келмадими?

    - Йўқ, албатта. Мен ҳаммаси яхшилик билан тугашини сезиб турардим. Бутун ўйин давомида футболчиларда ғалаба қозониш иштиёқи баланд бўлд ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 625 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)


    Россия терма жамоасига муҳим ғалабани тақдим этган ЦСКА ҳужумчиси Алан Загоев Жилинадаги учрашувдан кейин "СЭ” мухбири билан учрашди. Суҳбат давомида 21 ёшли футболчи Адвокат шогирдлари мезбонларга нисбатан кучли ўйин намойиш этишганини таъкидлаб ўтди.

    - Муҳим воқеа - сизнинг голингиздан бошлаймиз...

    - Менинг киритган голим эмас, балки ғалаба аҳмиятли бўлди. Бугун бутун жамоа яхши ўйнади. Айтиш жоизки, йил учрашувида ўзимизга керакли натижани қайд эта олдик.  

    ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 593 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)


    Россиянинг Euro-Football.Ru сайти ўз одатига кўра, "Ҳафтанинг энг қиқзиқарли иборалари” рукнида ортда қолган етти кун ичидаги қизиқарли фикрларни ёдга олиб ўтди.

    Мақоламизни Италиядан бошлаймиз. Охирги пайтларда Апенин ярим оролида тез-тез мураббийлар алмашинуви юз бермоқда. Шундай экан кундан-кунга аламзада мутахассислар сони ҳам ортмоқда. Ўтган ҳафтада икки нафар собиқ бош мураббий "дардларини дастурхон” қилишди.

    Испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес "Интер" президенти  Массимо Мораттини танқи ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)




    Кеча Вьетнам пойтахти Ханой шаҳри мезбонлик қилган футзал бўйича халақаро мусобақа ўз якунига етди. Унда янги бош мураббий Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам қатнашди. Қувонарлиси футзалчиларимиз мусобақадаги барча уч ўйинни ҳам ғалаба билан якунлаб бош соврин билан ортларига қайтишди. Таъкидлаш лозимки, ғолиб жамоага ташкилотчилар 5000 АҚШ доллари миқдорида мукофот беришди.

    Ушбу мусобақанинг энг яхши ўйинчиси совринини Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Артур Юнусов қўлга киритди. Бундан ташқари Юнусов мусобақанинг энг яхши тўпурари совринини вьетнамлик Куйн Лу Тоан билан бўлишиб олди. Терма жамоамиз посбони Рустам Умаров мусобақанинг энг яхши дарвозабони бўлди.


    7 октябр, жума
    Вьетнам – Хитой 2:0
    Ўзбекистон – Қатар 6:1

    8 октябр, шанба
    Қатар – Вьетнам 4:2
    Хитой – Ўзбекистон 1:3

    9 октябр, якшанба
    Вьетнам – Ўзбекистон 2:3
    Қатар – Хитой 2:2
    № Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
    1 Ўзбекистон 3 ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)




    Бугун Олмалиқда олий лиганинг 20-турининг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди. Унда "Олмалиқ” жамоаси Наманганнинг "Навбаҳор” клубини қабул қилди. 5-дақиқада Бахром Йўлдошев рақиб дарвозабони билан бирга-бир Романенконинг алдай олмади. 42-дақиқада ҳисоб очилди. Отабек Валижоновнинг етказиб берган пасидан сўнг Абдулазиз Султонов Ершов дарвозасига тўп киритди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

    Иккинчи бўлим бошида Александр Востриков ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. 53-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов 20 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Аммо бу зарбага аниқлик етишмади. 58-дақиқада эса Мўйдин Мамазулуновнинг берган зарбаси рақиб дарвозаси устунига тегиб қайтди. Учрашувнинг 65-дақиқасида меҳмонлар иккиничи голни киритишди. Бу вазиятда Абдулазиз Султонов ўзининг дублини нишонлади – 0:2. 86-дақиқада захирадан майдонга тушган Абдумалик Абдуллаев Ершов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни йириклаштирди – 0:3. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармай қолди ва "Олм ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 618 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)




    Тошкентдаги "Пахтакор” Марказий стадионида "Пахтакор” клуби 20-турнинг қолдирилган ўйини доирасида Муборакнинг "Машъал” клубини қабул қилди. Илк дақиқаларда майдон эгалари ҳужумга ўтишди. Аммо Иракли Климиашвили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди ва ҳужум узилиб қолди. 7-дақиқада Шерзод Каримовнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Дилшод Шарофетдинов қулай вазиятга чиқиб борди аммо тўпни ўзида тўхтатиб қола билмади. 12-дақиқада Иракли Климиашвили чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Бу ерда Фарҳод Тожиев ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:0. 30-дақиқада Кахи Махарадзенинг узоқ масофадан берган зарабаси озгина ноаниқ кетди. 34-дақиқда Шерзод Каримовнинг жаримадан берган зарабасини Қувватов қайтара олди. 39-дақиқада Дилшод Шарофетдинов қарши ҳужумга ўтиб кетди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Униннг зарабси ноаниқ бўлди. Биринчи бўлимда бошқа тўп киритилмади ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишди ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)


    Энди «Нефтчи”нинг янги стадиони ҳақида гаплашамиз. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Фарғонада янги ўйингоҳ қўрилади. Унинг қаерга қурилишидан ҳам хабарингиз бор албатта.

    Бироқ олинган сўнгги маълумотларга кўра, айни дамда бу борадаги ишлар тўхтаб қолган. Ҳеч кимга ўйингоҳ хусусида маълумот берилмаяпти.

    Яна бир миш-мишларга қараганда, ўйингоҳнинг жойи алмашиши ҳам мумкин экан. Хуллас ана шунақа гаплар. Яна ўйингоҳ ҳақида мавҳумлик бошланган кўринади. Умид қиламизки, тез орада барчаси изига тушиб кетади. < ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 621 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)


    Кеча Фарғона марказий ўйингоҳида мамлакатимизнинг икки гранд жамоалари ўртасида қизиқарли баҳс бўлиб ўтди. Унда дуранг натижа қайд этилди.

    Бугун ушбу ўйиндаги тасодифлар ҳақида гаплашамиз.

    Биринчидан, мени ҳайратга солган нарса ўйингоҳ кассаларда чипталарнинг бемалол сотилгани бўлди. Олдинлари бундай учрашувлардан бир кун олдин чипталар олиб сотарлар қўлига ўтиб кетарди. Натижада мухлислар билетларни икки- уч баробар қимматига сотиб олишарди. "Насаф”га қарши кечган ўйинда эса бунинг гувоҳи бўлмадим. ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 809 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)






    Ҳозиргина Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган делегация чартер рейс орқали КХДРга учиб кетдилар. Кореяга йўл олган футболчиларимиз сони 21 нафарни ташкил қилди. Насимов ва Тожиев таркибга киритилмаганлар. Тожиев ҳақида аввал хабар берган эдик. У терма жамоа ихтиёрига келмасидан аввал КХДРга бормаслиги аниқ эди. Насимов эса "Бунёдкор" билан бўлиб ўтган ўйинда у қадар яхши ҳаракат қилмаганлиги учун таркибдан тушиб қолди. Аксинча, Павел Бугало 4 йиллик танаффусдан сўнг расмий учрашув учун чиқарилган якуний таркибдан ўрин олди.





    КХДРга учиб кетган футболчилар рўйҳати
    № Футболчи Т.Й. Клуби
    ДАРВОЗАБОНЛАР
    1. Игнатий Нестеров 1983 "Бунёдкор” /Тошкент/
    2. Муроджон Зухуров 1983 "Насаф” /Қарши/
    3. Павел Бугало 1974 "Локомотив” /Тошкент/
    ҲИМОЯЧИЛАР
    4. Шавкат Муллажонов 1986 "Ал-Аҳли” /Қатар/
    5. Виктор Карпенко 1977 "Бунёдкор” /Тошкент/
    6. Ислом Тўхтахўжаев 1989 "Нефтчи” /Фарғона/
    7. Анзур Исмоилов 1985 "Чанчунь Ята ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 543 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz