Пятница, 03.05.2024, 21:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 13 » А.Мусаев: “Қатар сафари бизга дарс бўлди”
    21:05
    А.Мусаев: “Қатар сафари бизга дарс бўлди”




    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6-10 октябрь кунлари Доха шаҳрида Қатар ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб қайтди.

    Ҳар иккала беллашувда ҳам ўзбекистонлик футболчилар мағлубиятга учраган бўлсада, таркиб борасида бир қанча қийинчиликларга дуч келганликларини таъкидлаш лозим. Қатарга аслида 18та футболчининг олиб кетилиши режалштирилганди, аммо айрим сабабларга кўра якунда бор-йўғи 15 нафар ўйинчи билан кетилди, шулардан икки нафари дарвозабон эди. Яъни, биринчи ўйинда заҳирада 4та футболчи қолди. Аммо бахтга қарши, биринчи баҳсда Жавлон Мирабдуллаев 15-дақиқадаёқ жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, ҳужумчи Абдул Азиз Юсупов ҳам 72-дақиқада жиддий жароҳат олди ва уни ўрнига заҳирадаги сўнгги футболчи Ихтиёр Тошпўлатов туширилган пайтда учрашув ҳаками Аббос Махсталиевга қизил карточка кўрсатди. Ваҳоланки, бу вазиятда қизилга тортадиган ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаган. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси ўйинни бир киши кам ҳолда якунлашга мажбур бўлган.

    Иккинчи учрашувда жароҳат олган Жавлон Мирабдуллаев ва Абдул Азиз Юсуповлар иштирок эта олишмади. Бу эса заҳирада фақатгина дарвозабон Асилбек Амонов ҳамда ярим ҳимоячи Сергей Рекуннинг қолишига олиб келди. Боз устига, Жаҳонгир Абдумўминов 63-дақиқада жароҳат олиб, майдонга қайтолмади. Бу пайтда эса мураббийлар заҳирадаги икки футболчини алмаштириб бўлишганлиги сабабли, Ўзбекистон термаси ҳудди биринчи учрашувдаги каби яна 10 киши бўлиб ўйинни якунлашига тўғри келди.

    "Қатар сафари Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан жуда муҳим эди. Чунки, йигитларни амалда синаб кўришни мақсад қилгандик. Афсуски, кутилмаган жароҳатлар бизни бироз ташвишга солди. Гарчи шогирдларим мағлубиятга учраган бўлсаларда, мен улардан миннатдорман. 10 киши бўлиб қолишларига қарамай, охиргача муносиб кураш олиб боришди. Аслида ўйиндан кейин ҳакамлар мавзусида гапиришни ҳуш кўрмайман, лекин бу сафар ҳакам ростан ҳам ўйинга салбий таъсир кўрсатди. Айнан бизнинг ўйинга! Биринчи ўйинни биз жуда ҳам зўр бошладик ва рақибга нисбатан тезроқ ва кучлироқ ҳаракат қилдик. Гол уриш учун вазиятлар ҳам юзага келди. Ҳисобда орқада бораётганимизда йигитлар ҳужумга зўр беришди. Аббос Махсталиев эса энг фаол футболчилардан бири эди ва гол уришга жуда яқин турганди. Аммо шу паллада ҳакам катта саҳнага чиқди ва Аббосни майдондан четлатиб юборди. Очиғи, бунинг асл сабабини англай олмадим. Нима бўлган тақдирда ҳам Қатар сафари биз учун ўзига яраша дарс бўлди”, - деди Аҳмаджон Мусаев.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 31 октябрь куни Покистонга қарши ўйин билан Осиё чемпионати саралаш босқичини бошлайди. Гуруҳда шунингдек, Эрон (мезбон), Ҳиндистон, Афғонистон ва Туркманистон терма жамоалари бор.

    8 октябрь
    ҚАТАР – ЎЗБЕКИСТОН 2:0 (2:0)
    Голлар: 62’, 90+6’.
    Ўзбекистон: Ғанишер Холмуродов (Асилбек Амонов, 46’), Тоҳир Шамситдинов, Бобур Йўлдошев, Жавлон Мирабдуллаев (Сардор Рахмонов, 15), Шохрух Холматов, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Аббосбек Махсталиев, Игорь Сергеев, Жаҳонгир Абдумўминов (Сергей Рекун, 67), Абдул Азиз Юсупов (Ихтиёр Тошпўлатов, 72).
    Майдондан четлатиш: Аббосбек Махсталиев (73).

    10 октябрь
    ҚАТАР – ЎЗБЕКИСТОН 3:1 (2:0)
    Голлар: 20’, 41’, 84’ – И.Сергеев 78’.
    Ўзбекистон: Ғанишер Холмуродов (Асилбек Амонов, 46’), Тоҳир Шамситдинов, Бобур Йўлдошев, Сардор Рахмонов, Шохрух Холматов, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Аббосбек Махсталиев, Игорь Сергеев, Жаҳонгир Абдумўминов, Ихтиёр Тошпўлатов (Сергей Рекун, 46).






    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 544 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz