Суббота, 04.05.2024, 02:00
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 7 » Абрамов Қодирийни ўқирмикан?
    10:54
    Абрамов Қодирийни ўқирмикан?


    ЭШИГИ КАТТА ТЕРМА ЖАМОА
    Биласизми, негадир Ўзбекистон милилй терма жамоаси ҳақида гап кетганда, ҳаяжонланмасдан гапира олмайман. Сизда ҳам шундай бўлса керак. Умуман, футболга заррача бўлса ҳам муҳаббати бор инсон Ватани шарафини ҳимоя қилувчи терма жамоа ҳақида гап кетганда ана шундай туйғуларни кўнглидан кечириши аниқ. Терма жамоадан воз кечолмайсиз, терма жамоани ташлаб кетолмайсиз, терма жамоани кўнгилдан чиқариб ташлолмайсиз... Айниқса, терма жамоадаги ўйинлари орқали қалбингиздан бир умрга жой эгаллаган севимли футболчиларни унутиш қийин... Истайсизми-йўқми, барибир "Унутмоқ осонмас бизларни" деб қўшиқ куйлаган ҳолда рўпарангиздан чиқиб келаверади улар... Бўйдору бўйсиз, сочли ва сочсиз, тепакалу "тоза" кал, ранги сариқ, қора, оқ бўлишидан қатъи назар, сизу бизга қадрдон бўлиб қолган футболчилар...

    Ўзиям терма жамоамизнинг эшиклари росаям катта эканми, шу кунгача бу эшикдан нақд 220 нафар футболчи кириб-чиқибди. Расмию, норасмий ўйинларда. Эринмасдан санаб чиқдим. Шуларнинг ичидан бир 100 нафарини ёддан айтиб беролсам керак. Қолганларини номини эшитсам, танийман, лекин эслаб қолишим қийин. Терма жамоа таркибида атиги бир марта майдонга тушган, шунда ҳам ҳеч қаерда яримта бўлса-да, тасвири қолмаган сафардаги ўйинларда ҳаракатланган футболчиларни қандай қилиб эслаб қолиш мумкин? Бундай футболчилар оз эмас, кўп эмас, 47 нафарни ташкил қиларкан.

    Тўғри, уларнинг ичида келажаги порлоқ ёш футболчилар ҳам бор. Булар терма жамоадаги кўрсаткичларини бемалол яхшилаб олишлари мумкин. Аммо рўйхатдагиларнинг аксарияти "яроқлилик муддати" ўтиб бўлган ўйинчилар.

    Терма жамоа либосида энг кўп ўйинни Темур Кападзе ўтказган экан. Жами — 86та ўйин. Тўпурарлар рўйхатида эса "Макс-Гол" 34та тўп билан яққол етакчилик қиляпти. Сашажон Гейнрихнинг унга етиб олиши учун ҳали 10та гол бор экан. Турли рақамлар билан "бошингизни қотириб" юборган бўлсам, узр сўрайман. Булар Мирзаҳаким ака таъбири билан айтганда, "Статистика ишқибозлари учун" эди.

    НОСТАЛЬГИЯ
    Тўғрисини айтайми? Сиз ҳам имконингиз бўлганида терма жамоада тўп сурган барча футболчиларнинг рўйхатига бир назар ташлаб кўринг. Бошқача бўлиб кетасиз. Ўтмишдаги ширин хотиралар ёдингизга тушиб, қалбингиз тўлқинланиб кетади.

    Хоҳлайсизми, эсингизга соламан? Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Сергей Лебедев, Нўъмон Ҳасанов, Рустам Шоймардонов, Олег Шацких, Бахтиёр Қамбаралиев, Николай Ширшов, Андрей Акопянц... Эҳ, ўша дамлар, ўша дамлар...

    1997 йил ЖЧ-98нинг саралаш баҳсларида катта Шацкихнинг Жанубий Корея, Япония терма жамоалари дарвозасига киритган голларини эслайсизми? Орадан шунча йил ўтган бўлса ҳам, ҳалигача терма жамоамиздан ҳеч ким Япония билан ўйинда дублга эришолмабди-я?! (Қандай қилиб ҳам эришсин, ўзи ўша пайтдан бери Японияга биттадан ортиқ тўп киритолмаётган бўлсак.) Афсус, жароҳат олиб, футбол билан бевақт хайрлашди. Шу футболчини бемалол "Эрта сўнган юлдузлар" кўрсатувига қаҳрамон қилиб олса бўлади.

    Сергей Лебедевнинг зарбалари ёдингиздами? Вой-вой, чап оёқда шунақанги қаттиқ тепардики... Дарвозабонларнинг тушига ҳалиям кириб чиқаётган бўлса керак ўша зарбалар...

    "Чапақайлардан" яна бири Николай Ширшов эди. Чап қанот қироли! Ўша 1997 йил БАА билан кечган драматик баҳсда чап оёқдаги "шоҳасар" зарбаси билан ҳисобни очганда, "Пахтакор" стадиони ларзага келганди. Очиғи, қанотда Ширшовдака ўйнайдиган бошқа футболчи кўрмадим шу пайтгача...

    Катта ёшдаги мухлислар Нўъмон Ҳасановнинг марказдаги ўйинларини ҳали-бери унутишмаса керак. Унинг узоқдан йўллайдиган кучли зарбалари неча марта дарвозабонларни ожиз қолдирганди.

    Андрей Акопянцнинг қандай ажойиб дриблинглари бор эди-я! Мухлислар уни эркалаб, "Ара" деб чақиришарди.

    Ким қандай фикрда билмадим-ку, бу футболчилар Жаҳон чемпионатида ўйнашга тўла лойиқ эдилар!

    МОЗИЙДАН ҚАЙТГАН ФУТБОЛЧИ!
    Ўзбек романчилигининг асосчиларидан бири Абдулла Қодирий ижодининг гултожи бўлган "Ўткан кунлар" асари кириш қисмида қуйидагича жумла бор: "Мозийға қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир!" Дарҳақиқат, вақт-бемаҳал "тарихимизнинг энг кирлик, қора кунларига" қайтиб, ўша пайтларда содир бўлган воқеаларни эсга олиш ва улардан тўғри хулосалар чиқариб бориш зарур. Шахсан мен, Қодирий бобомизнинг ўгитларига амал қилиб туришни яхши кўраман. Бошқаларга ҳам шуни тавсия қилган бўлардим.

    Яқинда Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикасига қарши ўйинга тайёргарлик доирасида 4 октябрь куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини бошлаши ҳақидаги хабар Интернет сайтлари орқали "яшин"дек тарқалди. Мазкур хабарда Абрамов йиғинга 25 нафар футболчини таклиф қилгани айтиб ўтилганди. Мен ҳам катта қизиқиш билан ушбу рўйхатга назар ташладиму, бу рўйхатда Павел Бугало ҳам борлигини кўриб, очиғини айтсам... йиғлаб юборай дедим! Чунки Бугалонинг номи менинг ёдимга ёшлигимдаги ширин хотираларни солиб юборди. 50 минг мухлиснинг бараварига "БУГАЛО, БУГАЛО" деб ҳайқиришлари қулоғим остида жаранглагандек бўлди...

    Қаранг, Вадим Абрамов ҳам Қодирийнинг асарларини ўқиркан! Мана, "мозийға" қайтиб, ўша ердан 37 ёшли дарвозабонни терма жамоамизга олиб келди-ку! Агар шу кетишда бўладиган бўлса, яқин вақт орасида "халқ меҳрини қозонган" яна кўплаб футболчиларни термада кўриш имкониятига эга бўламиз.

    Менда яна бир таклиф бор эди, Вадим Карленович. Энди шахсий илтимос-да бу. Бу илтимосга қўшиладиганлар кўпчиликни ташкил қилса керак. Шу, иложи бўлса... Қосимовни ҳам "бирров" термага олайлик. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларда жарима зарбалари ХАВФли эмас, ОДДИЙ вазиятга айланиб қолганига анча бўлди. Тўғри, ҳозир Миржалол майдонда 90 дақиқа югуриб юролмайди. Аммо жарима зарбалари белгиланган пайтда, битта имкониятдан битта гол киритиб, ғалабани таъминлаб берган бўлармиди, дейман-да...

    Ёқубжон Бобожонов

    Манба: «Чемпион» газетаси
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 602 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz