Суббота, 04.05.2024, 05:20
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 11 » Абрамовнинг асосий таркиби
    11:42
    Абрамовнинг асосий таркиби

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегациясини ўз бағрига олган самолет 6 соатлик парвоздан сўнг Пхнеьян шаҳридаги халқаро аэропортга келиб қўнди.

    Терма жамоа аъзолари деклорация тўлдиргач, божхона назоратидан анча узоқ вақт давомида ўтишларига тўғри келди. Барча ўз мобил телефонларини аэропортнинг ўзида қолдиришига мажбур бўлди. Дарҳақиқат, мамлакатда армияча тартиб-интизом ҳукмронлиги шундоқ кўзга ташланди. Ҳайриятки, ноутбук ва фотоаппарат синчиклаб текширилгач, ўз эгасига қайтарилди. Шундан кейин автобусда чамаси ярим соатлик йўл босиб, "Pyongyang koryo” меҳмонхонасига етиб келдик. Делегация аъзолари дарҳол кечки овқатга ўтиришди. Овқатни ҳазм қилиш учун футболчилар меҳмонхона олдида бироз сайр қилдилар. Соат эндигина 22:00 бўлишига қарамай, кўчада деярли одам йўқ эди. Бўлса ҳам бармоқ билан санагулик эди. Икки давлат орасидаги вақт фарқи 4 соатни ташкил қилгани ҳамда 6 соатлик парвозни инобатга олган ҳолда Вадим Абрамов нонуштани 11:00га белгилади. Шунда ҳам хоҳловчилар бира-тўла тушликка чиқишлари мумкинлиги таъкидланди.

    Келишувга кўра, ўйин олди матбуот анжумани ўтказилмайдиган бўлди. Фақатгина икки жамоа расмийлари, ҳакамлар ва стадион ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси оқ, КХДР эса қизил либосда тўп суриши маълум бўлди. Митингда учрашув комиссаридан илтимос қилиб, интернет ёқтиришга эга бўлдик. Бунгача эса меҳмонхонада интернет фақатгина электрон почтани текшириш учунгина мавжудлиги ҳақида жавоб олгандик. Шунда ҳам интернет 1 соатга берилди. Стадион матбуот котибининг айтишича ўйин ўтказиладиган "Yanggakdo” стадионининг медиа марказида интернет ишлаб турибди. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳозирча эса, шуни эслатиб ўтамиз, КХДР ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш учрашуви Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов КХДР термасига қарши бўладиган ўйинга асосий таркибни маълум қилди.


    Дарвозани ҳар доимгидек Игнатий Нестеров қўриқлайди. Эътиборлиси, Одил Аҳмедов Қатардаги Осиё чемпионатида бўлгани каби бугун яна ҳимоя марказидан жой олди. Унга Ислом Тўхтахўжаев ёрдам беради. Чапда Виталий Денисов, ўнгда эса Виктор Карпенко. Майдон марказида Азиз Ҳайдаров ҳамда Темур Кападзе тўп суради. Чап қанот ярим ҳимоясида Жасур Ҳасанов, ўнгдан Санжар Турсунов жой олди. Александр Гейнрих якка ҳужумчи сифатида тўп сурса, унга Сервер Жепаров яқиндан ёрдам беради.

    Асосий таркиб:
    Игнатий Нестеров
    Виталий Денисов
    Одил Аҳмедов
    Ислом Тўхтахўжаев
    Виктор Карпенко
    Азиз Ҳайдаров
    Темур Кападзе
    Санжар Турсунов
    Жасур Ҳасанов
    Сервер Жепаров (с)
    Александр Гейнрих

    Заҳирадаги футболчилар:
    Мурод Зухуров
    Павел Бугало
    Анзур Исмоилов
    Шавкат Муллажонов
    Станислав Андреев
    Вагиз Галиулин
    Лутфулла Тўраев
    Александр Шадрин
    Марат Бикмаев
    Улуғбек Бақоев
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 545 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz