Суббота, 04.05.2024, 00:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 10 » Алан ЗАГОЕВ: "Андоррани ютишимиз шарт"
    18:36
    Алан ЗАГОЕВ: "Андоррани ютишимиз шарт"


    Россия терма жамоасига муҳим ғалабани тақдим этган ЦСКА ҳужумчиси Алан Загоев Жилинадаги учрашувдан кейин "СЭ” мухбири билан учрашди. Суҳбат давомида 21 ёшли футболчи Адвокат шогирдлари мезбонларга нисбатан кучли ўйин намойиш этишганини таъкидлаб ўтди.

    - Муҳим воқеа - сизнинг голингиздан бошлаймиз...

    - Менинг киритган голим эмас, балки ғалаба аҳмиятли бўлди. Бугун бутун жамоа яхши ўйнади. Айтиш жоизки, йил учрашувида ўзимизга керакли натижани қайд эта олдик.  

    - Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида терма жамоанинг ўйини жуда қовушди...

    - Нафақат биринчи тайм. Таннафусдан кейин ҳам яхши тўп сурдик.

    - Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Биринчи бўлим ўртасига келиб ташаббусни рақибга бериб қўйдиларинг, бунга нима сабаб бўлди?

    - Дастлабки бўлимнинг охирги ўн дақиқасида бироз бўшашдик. Бундан эса рақиб фойдаланишга ҳаракат қилди. Умуман олганда, 90 дақиқа мобайнида бир хил савияда тўп суриш мураккаб иш саналади.

    - Россия терма жамоаси устози Дик Адвокат шахсан ўзингизга қандай вазифа берганди?

    - Голландиялик мутахассис менга ўзим истаганча ўйнашимни айтди. Мен олдинги чизиқда рақибларга сюрприз тайёрлашим лозим эди.

    - Павлюченко, Аршавин ва сиз бугун яхши ўйнадинглар.

    - Бу кеча барча қойилмақом ҳаракат қилди.

    - Юзага келган вазиятлардан фойдалана олмагангизда, хавотирга тушдингизми? Ахир рақиб бунинг учун жазолаши мумкин эди.

    - Яширмайман, бироқ хавфсирадим. Бугун мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ эди. Бахтимизга словаклар  у қадар қаршилик кўрсатишмади.

    - Таннафус чоғида Адвокат нима деди?

    - Ҳужумларни иложи борича гол билан якунлаш кераклигини таъкидлади.

    - Келинг, энди ўша гол ҳақида гаплашамиз?

    - Яна эски гапми? Жирков менга жуда қулай тарзда тўп узатди. Мен зарба бердим. Тўп йўл-йўлакай Дюрицага тегиб, дарвоза туридан жой олди.

    - Жуда осон тўп киритдингиз.

    - Гоҳида шунақаси ҳам бўлиб туради.

    - Ўйин охирида 1:0 ҳисобини ушлашга ҳаракат қилдирларингми?

    - Вазиятга қараб иш тутдик. Қарши ҳужумга ҳам ўтиб туришни ёддан чиқармадик.

    - Қўшимча вақтда сизга нима бўлди? Сизнинг жароҳатингиз мураббийларнинг айёрлигига ўхшаб кетди.

    - Қанақа ҳийла. Чап оёғим ҳақиқатдан ҳам лат еганди.

    - Ҳозир ўзингизни қандай ҳис этяпсиз?

    - Раҳмат, ҳозир ҳаммаси жойида.

    - Энди асосийси Андоррага ютқазиб қўймаслик лозим.

    - Биз гуруҳим аутсайдерини мағлубиятга учратишимиз шарт.

    - Ҳозир сиз бахтлимисиз?

    - Бугунги натижадан хурсанд бўлдим. Андоррани ютиб, Европа чемпионатига йўлланма олгач, ўзимни бахтли ҳис этишим мумкин.

      Футгол газетаси  Аброр Бек тайёрлади
    Категория: Интервью | Просмотров: 594 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz