Суббота, 04.05.2024, 07:58
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 7 » Андрей Шевченко: "Менга дабдабалар ёқмайди"
    10:51
    Андрей Шевченко: "Менга дабдабалар ёқмайди"


    29 сентябрь куни Украина футболининг суперюлдузи Андрей Шевченко 35 ёшни нишонлади.  "Динамо” ўйинчисини табриклаш учун "Спорт Экспресс” нашри мухбири бир кун олдин жамоанинг базаси жойлашган Конча Заспега йўл олди.

    Шевченко учрашув жойига кириб келар экан, анча ёшариб кетгандек таассурот қолдирди. Унинг ҳозирги ҳолатни кўрганлар Шева фахрий футболчи эканлигига ишонмайди.

    -  35 ёшни қарши оляпсиз. Кўнгилингизда қандай кечинмалар ўтмоқда?

    - Ростини айтсам, туғилган кунимни дабдабали нишонлашни ёқтирмайман. Жуда кўплаб қўнғироқлар бўлади. Яхшиямки, шу куни ўйинимиз бор. Яна бир яхши жиҳати, мени табриклаш учун тўрмуш ўртоғим ва болаларим келишди. 

    - Эшитимизча, "Анжи” президенти Сулаймон Керимов жамоа сардори Роберто Карлоснинг тавваллуд айёмида унга "Бугатти” русуми автомобиль совға қилибди...

    - Менга ҳеч ким бундай совға бермаган. Одамлар туҳфаларга қандай муносабатда бўлишимни яхши билишади. Менинг туғилган кунимда дўстларим ва яқинлар ёнимда бўлишни истайман. "Челси”га борган йилимда шундай бўлганди. Ўша пайтда 30 ёшга киргандим. Энг қадрдон кунимни "Милан” ва "Челси”даги дўстларим билан бирга баҳам кўргандим.

    Яна Италиядаги биринчи туғилган куним ҳам ёдимдан кутарилмайди. Ўшанда бутун жамоа ресторанга тўпланганди. Жорж Веа қўшиқ кўйлаганди, ҳамма рақсга тушганди. Шу баҳонада барча футболчилар билан яқиндан танишиб олганман.

    Яширмайман, "Динамо”да ҳам бу куни алоҳида кутиб оламиз.

    - Энди шўх-шодон байрам бўлмайдими?

    - Шунақага ўхшайди. Ҳозир вақтимиз жуда тиғиз шунинг учун оила аъзоларим ҳам шу кунларда Лондонга қайтиб кетади.

    - Турмуш ўртоқингиз ва фарзандаларингиз Киевга тез-тез келиб туришибдими?

    - Ҳа. Ҳар ойнинг охирги ҳафтаси улар ёнимга келишади.

    - "Динамо”га қайтгач, уларни ҳам Украина пойтахтига олиб келишга ҳаракат қилмадингизми?

    - Бунга ҳожат йўқ, деб ҳисоблайман. Болаларим мактабга боришади. Уларни сарсон қилиш бефойда. Бундан ташқари, ҳозир менинг иш графигим ниҳоят тиғиз шу боис фарзандларимга кўп вақт ажрата олмайман.

    Лекин шундай бўлса-да ўғлим Киевга келганида ёлғизланиб қолмайди. Унинг бу ерда кўплаб ўртоқлари бор. Кристиан ҳам Украинага келишга ошиқади.

    - Болаларингиз рус тилини билишадими?

    - Оз-моз ўрганишди. Гапира олмасликлари мумкин, лекин тушунишади. Бобоси ва момоси билан суҳбатлаша олишади, ҳар ҳолда.

    - Ростини айтинг, кимлардан табриклашини кутяпсиз?

    - Яна такрор айтаман. Мен дабдабани ёқтирмайман. Ким менга телефон қилиб табрикласа хурсанд бўламан. Сал бўлмаса, ёдимдан кутарилай дебди. Менинг ўзим Сильвио Берлусконига қўнғироқ қилишим керак. Биз у билан бир кунда туғилганмиз. Шу куни у ҳам юблейни нишонлайди. "Милан” президенти 75 ёшга кирди.

    - Ҳали ҳам муносабатларингиз ўзгармаганми?

    - Байрамларга қўнғироқлашиб турамиз. Ўтган мавсум якунида уни ва бутун жамоани чемпионлик билан қутладим.

    - 35 ёшли футболчида ўйнаш учун иштиёқ қолганми?

    - Албатта. Ҳамон футболдан завқ олишни истайман. Шунинг учун машғулотларда бутун борлиғим билан шуғулланяпман. Тўп тепишга кучим етар экан футбол ўйнашни давом этавераман.

    - Мақсадингиз Евро-2012да ўйнаш бўлса керак?

    - Бундай орзу ҳам йўқ эмас. Лекин барчаси менинг қандай ҳолатда бўлишимга боғлиқ.

    - Юрий Сёмин ва Валерий Газзаевга бўлган қарашингиз бир хилми ёки...

    - Икки мураббийга бўлган ишончим бир хил. Улар билан бирга-бир гаплашдим. Иккала мутахассис ҳам футболни яхши тушунади. Ўз ишининг ўстаси.

    - Газзаев билан гаплашиб турибсизми?

    - Ҳар замонда. Туғилган куни билан табрикладим.

    - Сёмин "Динамо”га Шовковскийни сардор этиб сайлаганида хафа бўлган бўлсангиз керак?

    - Асло ранжиганим йўқ.  Саня иккимиз бирга талашиб катта бўлганмиз. У бир неча йилдан бери "Динамо”да ўйнаяпти. Қолаверса, Шовковскийнинг ёши бироз каттароқ. Мен учун ким сардор бўлишининг аҳамияти йўқ.

    - Қаерда журналистлар билан суҳбатлашиш осон – Италиядами, Англиядами ёки Украинада?

    - Агар жамоа ғалаба қозонса ҳамма жойда суҳбатлашиш осон бўлади. Агар мағлубиятга учрасанг гаплашиш ҳам қийин кечади. Бу футболнинг қонуни.

    - Умуман олганда, Киевга қайтишдан олдин кўзлаган мақсадларингизга бу ерда етишдингизми?

    - Бўлмасам-чи. Мен ўз уйимга қайтдим. Бу ерда мен ўлғайганман. Тўққиз ёшимда "Динамо” мактабига борганман. Киевда менинг ота-онам яшайди. Мухлислар ҳар доим мени қўллаб-қувватлашади. Менга яна нима керак.

    - Яна стадионнинг битишини куяпсизми?

    - Албатта.

    - Ҳозирги Шевченко ўйин жиҳатидан "Милан”да порлаган Шевадан нимаси билан фарқ қилади?

    - Маҳоратим анча ошди. Лекин жисмоний жиҳатни тенглаштириб бўлмайди. Ҳозир олдингидек тез югура олмайман. Айни чоғда ўзимни анча яхши ҳис этяпман. Барқарорлик ошди, белимдаги жароҳат ҳам унчалик безовта қилмаяпти.

    - Бунинг учун Тимошукка раҳмат айтсангиз бўларди. Айнан у сизга Германиядаги шифохонага боришни маслаҳат берганди.

    - Унга миннадорчилик изҳор қилиб бўлдим. Айтиш жоизки, ҳозир Украинада ҳам яхши физиотерапевт бор. Тикланиш жараёнида мураббийларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. 

    - Ҳамон жарима зарбаларни тепишга ҳаракат қиляпсиз.

    - Саша Алиев жарималарнинг ўстаси бўлиб боряпти. У майдонда бўлса тўпга яқинлашмайман. У захирад қолса зарбани ижро этишимга тўғри келади. Аммо тан олиш лозим ҳозирча омадим келмаяпти.

    - УЕФА терма жамоа сафида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган футболчиларга махсус соврин жорий этди. Сизнинг Украина бош жамоасидаги ўйинларингиз сони 102 тага етди. Шевага ҳам шундай мукофот берилдими?

    - Йўқ. Менга статистика ёқмайди. Қолаверса, мукофотларга ҳам уч эмасман. Менинг уйимда фақат  "Олтин тўп” туради. Қолган совринлар ойимнинг квартирасидан жой олган. Олиб келишим қийин бўлган мукофтолар эса Лондонда қолган.

    - Европа чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоангиз ўтроқлик учрашувларда омадсиз қатнашмоқда. Бунинг сабаби нимада?

    - Ҳаммаси савияга боғлиқ. Ёш футболчиларга бироз тажриба етишмаяпти.

    - Ҳозир Воронин Россияда, Тимошук Германияда ёрқин ўйин намойиш этяпти. Учалангиз ёшларга яхшигина сабоқ берсангиз бўлади-ку?

    - Агар ёшлар ўз устида ишламас экан биз уларга ҳеч қандай ёрдам бера олмаймиз. Ҳозирги ёшлар футболни нима учун ўйнаётганликларни тушунишмайди.

    - Ҳақиқатдан ҳам бугунги ёшларни сизлар билан солиштириб бўлмайди?

    - Фикрингизга қўшиламан.

    - Ёшлар сизнинг сўзингизни эшитишадими?

    - Гап унда эмас. Одамлар майдондаги вазифалари нимадан иборат эканлигини тушуниб олишлари лозим. Акс ҳолда футбол ўйнашдан маъно қолмайди.

    - Украина ёки Россияда сизнинг даражангизга ета оладиган ўйинчилар бор дея ҳисоблайсизми?

    - Кўплаб ёш иқтидорли футболчилар бор. Лекин яхши натижаларга эришиш учун иқтидорнинг ўзи камлик қилади. Валерий Лобоновскийнинг битта гапи ҳеч ёдимдан чиқмайди. "Юқори даражали футболчи бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш лозим. Бу ниҳоятда мушкул вазифа. Аммо бу даражани ўшлаб туришнинг ўзи бўлмайди. Буюк футболчилар ҳар икки ишни ҳам уддасидан чиқишган”.

    Мен учун барқарорлик ҳар қандай иқтидордан устун туради. Акс ҳолда битта зўр ўйнаб олти ой "сукут” сақлайсан. Бундай ўйинчиларга ишониб бўлмайди. Улардан нималар кутишни билмайсан ҳам.

    - Адашингиз Воронин ва ёрқин ўйин намойиш этаётган "Динамо”нинг ўйинларини кўзатиб боряпсизми?

    - Албатта. Андрей билан қўнғироқлашиб турибмиз. Унинг учун хурсандман. Воронин қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Уларда ҳозир олтин медал учун курашиш имконияти туғилди. Динамочилар барқарорлик борасида бошқалардан анча устун. Бундан ташқари, "Зенит” ва ЦСКА Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. "Динамо” эса еврокубокларда қатнашмайди.

    - "Анжи”даги ўзгаришларга қандай қарайсиз? Это’Онинг келиши сизни ажаблантирмадими?

    - Бундан ҳайратланмадим. Клубга яхши президент келди. Керимов футолга катта сармоя олиб кирди. Футболчиларни таклиф этиб уларга моддий томондан кўмаклашмоқда. Юқори савияли жамоа тузишга киришди. Бунга оддий ҳолат деб қараш лозим.

    - Сизни у ерга таклиф қилишмадими?

    - Ҳозирча йўқ.

    - Таклиф қилишса келармидингиз?

    - Айни дамда ҳеч қаерга кетиш ниятим йўқ. Мен севимли жамоа билан чемпионатда ғалаба қозонишни мақсад қилганман.

    - Европадан қайтиб келганингизга ҳеч афсусланмайсизми?

    - Умуман пушаймон бўлмайман. "Челси”га келганим ва у ердан кетганимга сира афсусланмайман. Шундай бўлиб қолди. Буни ҳаёт дейдилар. Аксинча кўп нарсаларни ўргандим. Кўплаб кишилар билан танишдим.

    - 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига қандай ролда бормоқчисиз?

    - Тасаввур ҳам ета олмайман. Ҳозир футбол ўйнаяпман. Эртанги кун ҳақида ўйлашнинг мавриди эмас. Барчасини олий ҳакам вақт кўрсатади.

    Маълумот учун

    Андрей Шевченко

    Туғилган сана: 1976 29 сентябрь

    Бўйи: 183 см. Оғирлиги: 82 кг

    Ўйиган жамоалари :

    1994 - 1999  Динамо (Киев)        117 (60)

    1999 - 2006  Милан           208 (127)

    2006 - 2009  Челси            48 (9)

    2008 - 2009    Милан      18 (0)

    2009 - .          Динамо (Киев)        43 (19)

    Украина терма жамоаси сафида 102 марта майдонга тушган. 45 та гол киритган.

    Эришган ютуқлари:

    «Динамо» (Киев)

    Украина чемпиони: 1995, 1996, 1997, 1998, 1999

    Украина Кубоги соҳиби: 1996, 1998, 1999

    Украина Суперкубоги соҳиби: 2011

    «Милан»

    Европа Чемпионлар лигаси ғолиби: 2003

    Европа Суперкубоги ғолиби: 2003

    Италия Чемпиони: 2004

    Италия Кубоги соҳиби: 2003

    Италия Суперкубоги соҳиби: 2004

    «Челси»

    Англия Кубоги соҳиби: 2007

    Англия Лига Кубоги соҳиби: 2007

    Англия суперкубоги соҳиби: 2009

    2003 йилги "Олтин Тўп” мукофоти соҳиби.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 582 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz