Олий лига
22-турнинг қолдирилган ўйини
9 - октбярь
«Нефтчи» - «Насаф» - 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: Р. Саидов
(Тошкент), А. Миронов (Тошкент), А. Букатин (Тошкент), Т.
Тўхтасинов (Андижон).
Голлар: А.Бердиев (55).- А.Геворкян (73).
"Нефтчи": Чилматов,
Пўлатов, Нурбоев, Ёқубов, Саидов (Смоляченко 75), Алижонов, Бердиев, Акрамов,
Муҳиддинов (Низомиддинов 81), Ҳолиқов (Ҳакимов 88), Эрматов.
"Насаф": Казаченко,
Каримов, Қораев, Жиямуродов, Шомуродов (Мирхолдиршоев 64), Отақўзиев, Филипосян,
Геворкян, Бойдуллаев, Юнусов (Мусаев 80), Камолов (Аoзамов 46).
Огоҳлантириш: Алижонов (20),
Акрамов (66) - Бойдуллаев (11), Камолов (39), Филипосян (56), Жиямуродов (59), Каримов
(90+1).
Қашининг "Насаф” жамоаси Фарғонада қимматли очколарни бой берди. "Нефтчи” га қарши майдонга
тушган Демьяненко шогирдлари рақибдан устун кела олишмади. Айтиш жоизки, мазкур
баҳсда ҳар икки жамоанинг етакчи ўйинчилари терма жамоалар ихтиёрида бўлгани боис
ўйинда иштирок эта олишмади. Айниқса, Лутфулла Тўраевнинг йўқлиги "аждарлар”га панд берди.
Учрашув кутилганидек қизиқарли ва шиддатли ҳужумларга бой бўлди. Аммо биринчи бўлимда мухлисларга гол кўриш насиб этмади.
Иккинчи таймда эса томонлар биттадан тўп киритишди. Аввалига Анвар
Бердиев бўрчакдан ошириб берилган тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйган бўлса,
73-дақиқа меҳмонлар жонига Геворкян оро кирди. Қораевнинг аниқ тўп ўзатишидан кейин
туркманистонлик футболчи кучли зарбаси билан Чилматов дарвозасини ишғол этди. Қолган
дақиқаларда ҳар икки жамоанинг олдинга
ташланишлари фойда бермади. Натижада, Фарғонада яна жаногор дуранг қайд этилди.
Рўзали Қурбонов шарҳи
|