Пятница, 03.05.2024, 23:07
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 31 » Давор ШУКЕР: «Футболни пул учун ўйнамаганман»
    19:22
    Давор ШУКЕР: «Футболни пул учун ўйнамаганман»

     

    Хорватиялик афсонавий футболчи Давор Шукернинг Украинага келганидан фойдаланган ҳамкасбларимиз ундан интервью олишга муваффақ бўлишди. ЖЧ-98 тўпурари Киевга Чемпионлар лигаси кубоги турнесининг вакили сифатида ташриф буюрди. Гарчи, Давор УЕФА элчиси бўлиб келганига қарамай, журналистлар билан мулоқот қилиш учун вақт топди.

    Шукер украиналик қаламкашларга рус тилида савол беришлари мумкинлигини айтганида кўпчилик ажабланди. Айтиш жоизки, у болалигида мана шу тилни яхши ўрганган. Лекин қаҳрамонимиз саволларга негадир инглиз тилида жавоб қайтарди.

    Шукер билан бўлиб ўтган тўрт соатлик суҳбат жуда тез фурсатда ўтиб кетгандек таассурот қолдирди. Натижада хорватиялик собиқ футболчи матбуот анжуманига бориши кераклигини таъкидлаб улар билан хайрлашди.

     

    МУНДИАЛНИНГ БАҲОСИ БАЛАНД

    - Чемпионлар лигасидаги ғалабани тез-тез эслаб юрсангиз керак.

    - Баъзан бу лаҳзаларни ёдга оламан. Ҳаётимда ундан ҳам муҳим воқеалар кўп бўлганлиги боис, уни ҳар доим ҳам хотирламайман. Яширмайман, ушбу нуфузли мусобақада ғалаба қозонганимизда хурсанд бўлганман. Ахир "куҳна қитъа”нинг биринчи рақамли турнирида зафар қучишни ҳамма орзу қилади.

    Айтганча, ҳозир ҳар йили Чемпионлар лигасида финалида ўйнаяпман Play Stationда (кулади).

    - 1997-98 йилги мавсум фаолиятингиздаги энг юқори чўққи бўлган дейиш мумкинми?

    - Албатта. Ўша йили чиндан ҳам омадим келганди. Аввалига "Реал” билан Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритдик. Кейин Францияда бўлиб ўтган мундиалда терма жамоам бронза медалига сазовор бўлди. Ўзим эса Жаҳон чемпионатининг энг сермаҳсул ҳужумчисига аталган "Олтин бутса”нинг соҳибига айландим. (Ўша йили Шукер рақиблар дарвозасига олтита тўп киритганди – муал.). Йил якунига кўра, бир қатор мукофотларга эга чиқдим.

    (Шукер ЖЧ-98 рамзий терма жамоасидан жой олишдан ташқари, ФИФА таснифига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида Зидан ва Роналдодан кейин учинчи ўринга лойиқ кўрилди – муал.).

    - Қайси соврин сиз учун муҳим саналади – Чемпионлар лигасидаги ғалабами ёки Жаҳон чемпионатидаги бронза медали?

    - Тан олиш лозим, Хорватия терма жамоасидаги ютуқнинг аҳамияти юқори туради. 12 йил давомида миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилганимдан фахрланаман. Биз бир нечта нуфузли мусобақаларда иштирок этдик. Лекин уларнинг ҳеч қайси бири Франциядаги мундиалнинг ўринини боса олмайди. Биринчи марта бутунжаҳон футбол форумида қатнашганимизга қарамай, юқори ўринлардан бирини эгалладик. Бу фантастик ҳодиса эди.

     

    SORRY, УКРАИНА!

    - Плей – офф босқичида сизлар Украина терма жамоасидан устун келгандинглар. Ўша учрашувлар ёдингиздами?

    - Sorry. (Мазкур сўзни Давор диктафон олдига келиб таъзим қилиб айтди - муал.)

    Бу футбол - ўшанда биз рақибга нисбатан кучли ва омадлироқ эдик. Ўз майдонимизда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Киевда эса 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ушбу учрашуцв пайтида ҳаво совуқ эди ва ёмғир ёғаётганди. Украина тезкор гол киритди. Бироз ўтиб, мезбонлар фарқни иккитага етакзишди. Аммо бош ҳакам ушбу голни ҳисобга олмади. (Тўп муаллифи Виталий Косовский бўлганди – муал).

    Бўлим ўрталарига келиб Бокшич ҳисобни тенглаштирди. Ушбу натижа ўйин якунига қадар ўзрамади ва биз Франция сари йўлланма олдик.

    - Мазкур баҳсдан кейин Украинада Педерсен номли ҳакамни душман сифатида қабул қилишди. Агар у иккинчи голни инобатга олганида ЖЧ-98га Украина бориши мумкин эди...

    - Футболда мумкин эди, деган сўзни ишлатиш мантиқсиз. Бош ҳакамни айблай олмайман. У ҳам инсон хато қилиши мумкин. Ўша вазиятда унинг олдида иккита йўл бор эди – голни инобатга олиш ёки ҳисобламаслик. У иккинчи вариантга тўхталди.

    - Сизнинг мамлакатингиз дунёга кўплаб футбол юлдузларини етказиб берган десак муболаға бўлмайди. 2004 йилда барча футбол ассоциациялари сўнгги 50 йилликнинг энг яхши футболчиларни аниқлашганида, Хорватия сизни танлади. Бунга қандай муносабатда бўлдингиз ва сиздан кейинги ўринга кимни қўйган бўлардингиз?

    - (Кулади). Бизда номдор футболчилар бир талай шунинг учун улардан бирини танлаш мушкул вазифа. Саволингизнинг биринчи қисмига келсак, мен ҳеч қачон футболни пул учун ўйнамаганман. Майдонга мукофтларни ютиш учун тушардим. Деярли ҳамма эркаклар футбол ўйнашади. Аммо уларнинг барчасига ҳам "Динамо”, "Шахтёр”, "Реал” каби жамоаларда тўп суриш насиб этмайди. Менда ўзим ўйнаётган жамоага бирор бир соврин тақдим этиш иштиёқи кучли бўлган. Айниқса, терма жамоамга.

    - Агар имконият туғилганда фаолиятингизнинг қайси қисмини ўзгартирган бўлардингиз?

    - Менда шунда имконият бўлганида Евро-2000 плей-оффида Югославияга қарши кечган ўйинни ортга қайтарган бўлардим. Ўшанда биз қўшниларимизга Европа чемпионати йўлланмасини бой берганмиз. Бу жаҳон чемпионатидан кейин бизга қаттиқ зарба бўлган.  

    - Нима деб ўйлайсиз, 1998 йилги Жаҳон биринчилигида парчаланмаган Югославия ўйнаганида сизлар кўрсатган натижадан яхшироқ кўрсаткичга эга бўлармиди?

    - Буни айтишим қийин. Келинг, яхшиси сиёсат ҳақида гаплашмайлик. Ортга қараб фол очишни ёмон кўраман. Умуман олганда, болтиқ бўйи мамлакатларида иқтидорли футболчилар талайгина топилади. Ҳамма даврнинг ўз юлдузи бўлган. Спорт бўйича бизда иқтидорлар кўп.

     

    «ДИНАМО» МЕНГА ТАКЛИФ ЮБОРМАГАН

    - 1999 йилда Киевнинг "Динамо” жамоаси сафига ўтишининг мумкинмиди?

    - Бу ҳақида матбуотда ўқиганман. Айтишим мумкинки, буларнинг барчаси шунчаки миш-миш эди, холос. Мен билан "Динамо” раҳбарларидан ҳеч ким музокара олиб бормаган.

    - "Реал”дан кетгач, Лондоннинг "Арсенал” жамоасида ўйнадингиз? Ўша пайтда сиз билан Олег Лужний ҳам тўп сурарди. Уни танийсизми?

    - Бўлмасам-чи. Олег билан гаплашмаганимга анча бўлди. Имкони бўлганда у билан кўришардим. Сиздан илтимос унинг телефон рақамини топиб берсангиз. Унга албатта қўнғироқ қиламан.

    - Франциядаги Жаҳон чемпионатидан кейин сизнинг фаолиятингизда пасайиш кўзга ташланди. Бунинг сабаби нимада?

    - Англиядаги фаолиятим у қадар омадсиз бўлди, деб айта олмайман. Тан олиш лозим, ёшнинг ўтиб бориши ўз ҳукмини ўтказди. Шундай бўлса - да, "Арсенал”га ўтганимдан афсусланмайман. Арсен Венгер қўли остида тўп суриб анча тажриба тўпладим, инглиз тилини ўргандим. Тўғри, янги муҳитга мослаша олмаганим ўйинимга салбий таъсир ўтказди.

    - Хорватия терма жамоасида урган голларингизнинг фоизи, бошқа жамоаларда киритган тўпларингиздан анча кўп. Сиз 69 ўйинда рақиблар дарвозасини 45 марта аниқ нишонга олгансиз. Терма жамоада тўп киритиш осонроқ бўлганми?

    - (Кулади). Ўзим ўйнаган жамоаларда ҳам етарлича гол киритганман. Ёки нотўғрими? Фикрингизга қўшиламан терма жамоада ўйнаш менга завқ бағишларди. Шунинг учун тез-тез хет-трик ва дубль қайд этардим.

    Масалан, Евро-96 саралаш баҳсларида 12 марта рақиблар дарвозасини ишғол этганман. Финал босқичида ҳам уч марта номим таблога ёзилди. Бизнинг терма жамоада жуда маҳоратли футболчилар жамланганди. Асанович, Бобан ва Просинечки каби ярим ҳимоячилар билан ўйнаб кўп гол урмаслик уят бўларди.

    - Англияда ўтказилган 1996 йилги Европа чемпионатида сиз Дания терма жамоасига жуда чиройли гол киритгандингиз. Ўшанда қитъанинг амалдаги чемпиони дарвозасини Питер Шумахер қўриқларди. Сиз учун қайси голингиз қадрдон?

    - Мен учун киритган ҳар битта голим – тарих. Тан оламан, Шумахер дарвозасига урган голим фаолиятимдаги энг яхшилардан бири. Бундан ташқари, Германия терма жамоаси посбони Адреас Кепкени ранжитганим ҳам ёдимдан кўтарилмайди. Ушанда биз ҳисобни тенглаштиргандик. 1999 йилда эса Ирландия терма жамоасига жуда чиройили тўп киритганман. Бу бизга ғалаба келтирганди. Агар хоҳласангиз ушбу голни Youtubeда кўришингиз мумкин.

    - Сиз билан бирга тўп сурган футболчилардан қайси бирини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

    - Мураккаб савол бўлди. Мен билан бирга узоқ вақт ўйнаган футболчиларни тилга олишим мумкин. Булар, Саморано, Бобан, Просинечки, Миятович, Анри, Ди Канио…

    - Собиқ жамоадошларингиздан ташкил топган рамзий терма жамоани тузиб бера оласизми?

    - Дарвозага терма жамоадаги шеригим Дражен Ладични қўяман. Ҳимоячилар: чапда Роберт Ярни, ўнгда Роберто Карлос, марказда Фернандо Йерро ва Тони Адамс. Ярим ҳимояда Диего Марадона, у билан «Севилья»да бирга тўп сурганмиз, Роберт Просинечки  ва Звонимир Бобан, ҳужумчилар ортида - Рауль.  Ҳужумда эса - Предраг Миятович ва Тьерри Анри.

    - Ҳозирги ҳужумчилардан қайси бири сизнинг ёрқин дамларингизни эслатаяпти?

    - Эҳтимол, Бензема. У мен каби тиришқоқ ва голга ташна. Лекин негадир рақиблар дарвозасини кам ишғол этяпти.

     

    Маълумот учун:

    Давор Шукер

    Лақаби: Шукермен

    Туғилган сана: 1 январь 1968

    Туғилган шаҳри: Осиек

    Фуқаролиги: Хорватия

    Ўйнаган жамоалари:

    1984 - 1989  Осиек 91 (40)

    1989 - 1991  Динамо (Загреб)  60 (34)

    1991 - 1996  Севилья 153 (76)

    1996 - 1999  Реал Мадрид 86 (38)

    1999 - 2000  Арсенал 39 (11)

    2000 - 2001  Вест Хэм  11 (2)

    2001 - 2003  Мюнхен 1860 25 (5)

    Терма жамолар:

    1991   Югославия  2 (1)

    1990 - 2002  Хорватия     69 (45)

    Эришган ютуқлари:

    ЖЧ -98 бронза медали соҳиби

    ЖЧ-98 тўпурари (7 ўйин, 6 гол).

    Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиб - 1987

    Хорватиянинг энг яхши футболчиси -1992, 1994, 1995, 1996, 1997, 1998

    Чемпионлар лигаси ғолиби - 1998

    Қитъалараро кубоги соҳиби - 1998

    Испания чемпиони - 1997

    Испания Суперкубоги соҳиби 1997.

     

    Жаҳон чемпионатининг барча тўпурарлари:

    1930 Стабиле 

    1934 Неедли 

    1938 Леонидас

    1950 Адемир

    1954 Кочиш

    1958 Фонтен

    1962 Альберт, Гарринча, Вава, Еркович, Иванов, Санчес

    1966 Эйсебио

    1970 Г. Мюллер

    1974 Лято

    1978 Кемпес

    1982 Росси

    1986 Линекер

    1990 Скиллачи

    1994 Саленко ва Стоичков

    1998 Шукер

    2002 Роналдо

    2006 Клозе

    2010 Т. Мюллер, Вилья, Снейдер, Форлан.

                                                                                         Аброр Деҳқонов тайёрлади

     

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 535 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz