Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Октябрь » 28 » Демьяненко: “Мухлисларни қувонтириш учун майдонга чиқамиз”
16:33 Демьяненко: “Мухлисларни қувонтириш учун майдонга чиқамиз” |
Бугун "Насаф” Марказий стадионининг матбуот анжумани залида икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Биз финалга қадар узоқ йўлни босиб ўтдик. Финалнинг Қаршида бўлиб ўтиши бизга қўшимча куч бериш билан бирга катта масъулият беради. Рақибимиз Қувайтнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Финалда кучсиз жамоалар бўлмайди. Шундай бўлса-да, эртага биз мухлисларимизни қувонтириш учун майдонга чиқамиз. Бизнинг ғалабаларимизни кутаётган мухлислар сони жуда кўп. Шундай экан, уларни уялтиришга ҳаққимиз йўқ. Бор эътиборимизни тартибли футбол намойиш этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Қувайт СК” жамоасини яхшилаб ўрганиб чиқдик. Уларнинг ҳам ўзларига яраша ютуқлари ва шу билан бирга камчиликлари бор. Шунинг учун ҳар бир қулай имкониятдан оқилона фойдаланишимиз керак”, – дейди Анатолий Демьяненко.
Украиналик мутахассисга бугунги матбуот анжуманида жамоа сардори Ботир Қораев ҳамроҳлик қилди. - Финал ўз номи билан финал. Эртага одатдагидек ўйинга тушгандек ортиқча ҳаяжонсиз майдонга тушимиз лозим. Шундагина керакли натижага эришишимиз мумкин. Эртага ғалаба қозониб, мухлисларимизни қувонтиришимиз керак.
Бобурбек Турсунов
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 541 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|