Суббота, 04.05.2024, 05:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 8 » Дилшод Нуралиев : “Футболчиларимга йирик ғалабалар салбий таъсир кўрсатди”
    05:53
    Дилшод Нуралиев : “Футболчиларимга йирик ғалабалар салбий таъсир кўрсатди”



    Баҳрайн – Ўзбекистон (0:2) учрашувидан сўнг ўсмирларимиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    Дилшод Нуралиев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи): Биринчи навбатда томошабинлардан узр сўраймиз. Боиси дастлабки дақиқалардан ўзимизнинг ўйинимизни кўрсата олмадик. Футболчиларимга ўтган ўйинлардаги йирик ғалабалар салбий таъсир кўрсатди.

    - Бугун ҳужумлар кўп бўлди, аммо уни якунлашга келганда…
    - 15 ёш бу ўтиш ёши ҳисобланади. Бунинг бари ўйинчиларнинг руҳиятига боғлиқ. Қаердадир омадимиз келмади. Агарда тезкор гол ура олганимизда бугун бошқача ўйин бўларди.

    - Шохжаҳон Аббосовга қандай баҳо берасиз? Бугун яхши ҳаракат қила олмади.
    - Бугун стадионга келганимизда автобусдан тушсак унинг ота-онаси турган экан. Улар билан кўришди. Улар ўйинни стадионда томоша қилишди. Бунда паллада футболчилар танишлари олдида чиройли ўйнагиси келади ва натижада хатолар қилишади. Буни ўзи ҳам тушунди.

    - Баҳрайн устози Сухробжон Шухратовни ёпиб қўйиш орқали сизни тактик жиҳатдан енгганлигини айтиб ўтди…
    - Биринчи бўлимда эмаску, аммо иккинчи бўлимда улар ҳақиқатан ҳам шундай қилишди. Аммо мен ҳам тактик ўзгартириш қилиб улар Шухратовни қўриқлаётган пайтда бошқа футболчилар орқали ҳужумларни давом эттирдик.


    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 503 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz