Суббота, 04.05.2024, 00:47
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 10 » Фарҳод Тожиевнинг ягона голи «Пахтакор»га «Машъал» устидан ғалаба келтирди
    18:28
    Фарҳод Тожиевнинг ягона голи «Пахтакор»га «Машъал» устидан ғалаба келтирди



    Тошкентдаги "Пахтакор” Марказий стадионида "Пахтакор” клуби 20-турнинг қолдирилган ўйини доирасида Муборакнинг "Машъал” клубини қабул қилди. Илк дақиқаларда майдон эгалари ҳужумга ўтишди. Аммо Иракли Климиашвили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди ва ҳужум узилиб қолди. 7-дақиқада Шерзод Каримовнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Дилшод Шарофетдинов қулай вазиятга чиқиб борди аммо тўпни ўзида тўхтатиб қола билмади. 12-дақиқада Иракли Климиашвили чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Бу ерда Фарҳод Тожиев ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:0. 30-дақиқада Кахи Махарадзенинг узоқ масофадан берган зарабаси озгина ноаниқ кетди. 34-дақиқда Шерзод Каримовнинг жаримадан берган зарабасини Қувватов қайтара олди. 39-дақиқада Дилшод Шарофетдинов қарши ҳужумга ўтиб кетди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Униннг зарабси ноаниқ бўлди. Биринчи бўлимда бошқа тўп киритилмади ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

    Иккинчи бўлим бошида аниқроғи 50-дақиқада Шерзод Каримовнинг берган зарбаси анча ҳавфли кўриниш олди. Орадан икки дақиқа ўтгач меҳмонлар вакили Ботир Қодирқуловнинг яқин масофадан берган зарбасини Темур Жўраев қайтара олди. 60-дақиқада Ботир Қодирқулов ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Бу ерда Самандар Шодмоновнинг берган зарбаси дарвозанинг озгина юқорисидан ўтиб кетди. 75-дақиқада Илҳом Суюновнинг узоқ масофадан берган зарабси ноаниқ кетди. 90-дақиқасида Самандар Шодмоновнинг кутилмаган зарбасини Темур Жўраев бартараф этди.

    Қолган дақиқаларда ҳисоб бошқа ўзгармади ва "Пахтакор” ўз майдонида кичик ғалабага эришди. Бу ғалабадан сўнг "Пахтакор” ўз очколари сонини 44 тага етказиб олди. "Машъал” ҳисобида эса 34 очколигича қолди. Шундай қилиб "Машъал” кетма-кет тўртинчи марта "Пахтакор” майдонидан мағлубият билан қайтди. Сўнгги марта муборакликлар "шерлар” уйидан 2007 йили очко олиб кетишганди.


    «Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 1:0 (1:0)
    Гол: Фарҳод Тожиев 12, - 1:0
    Ҳакамлар: С. Зайлобиддинов (Фарғона), Р. Содиқов (Фарғона), С. Қодиров (Фарғона), Н. Мешков (Самарқанд).
    Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
    «Пахтакор» : Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Дилшод Шарофетдинов, Кахи Махарадзе, Иракли Климиашвили (Александр Клецков, 89), Акмал Холмуродов, Шерзодбек Каримов (Алишер Азизов, 77), Фарҳод Тожиев (Темурхўжа Абдухолиқов, 75).
    «Машъал» : Санжар Қувватов, Габит Сапаргалиев, Дилявер Ваниев, Алик Ҳайдаров, Дарко Станоевич, Элдор Эргашев (Зафар Холмуродов, 73), Игорь Петкович, Самандар Шодмонов, Аббос Шодмонов, Ботир Қодирқулов (Мирзоҳид Ғофуров, 85), Шухрат Муҳаммадиев (Ғуломхайдар Ғуломов, 79).
    Огоҳлантиришлар: Игорь Петкович 53,


    манба : championat.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz