"Барселона” бош мураббийи Хосеп Гвардиола нима учун ўзи бошқараётган
жамоа билан узоқ йиллик шартнома имзоламаётганининг сирини ошкор қилди. Унинг
айтишича, узоқ муддатли битим унинг иштиёқини сўндирар экан.
"Ҳар куни эртагаёқ ишдан кетишим мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Эркин
қарор қабулишимни ҳис эратканман янги зафарларга интилавераман. Менинг
фикримча, узоқ йиллик битимлар кишининг иштиёқини пасайтиради”- дейди Гвардиола
sport.es нашрига берган интервьюсида.
Айтиш жоизки, испаниялик мутахассиснинг "Барса” билан тузган шартномаси
кейинги йилнинг июнь ойида якунига етади.
|