Пятница, 03.05.2024, 22:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 10 » Игорь Шквирин учун “совуқ душ”… «Олмалиқ» – «Навбаҳор» 0:3
    18:29
    Игорь Шквирин учун “совуқ душ”… «Олмалиқ» – «Навбаҳор» 0:3



    Бугун Олмалиқда олий лиганинг 20-турининг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди. Унда "Олмалиқ” жамоаси Наманганнинг "Навбаҳор” клубини қабул қилди. 5-дақиқада Бахром Йўлдошев рақиб дарвозабони билан бирга-бир Романенконинг алдай олмади. 42-дақиқада ҳисоб очилди. Отабек Валижоновнинг етказиб берган пасидан сўнг Абдулазиз Султонов Ершов дарвозасига тўп киритди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

    Иккинчи бўлим бошида Александр Востриков ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. 53-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов 20 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Аммо бу зарбага аниқлик етишмади. 58-дақиқада эса Мўйдин Мамазулуновнинг берган зарбаси рақиб дарвозаси устунига тегиб қайтди. Учрашувнинг 65-дақиқасида меҳмонлар иккиничи голни киритишди. Бу вазиятда Абдулазиз Султонов ўзининг дублини нишонлади – 0:2. 86-дақиқада захирадан майдонга тушган Абдумалик Абдуллаев Ершов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни йириклаштирди – 0:3. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармай қолди ва "Олмалиқ” ўз майдонида йирик ҳисобдаги мағлубиятни тан олди. Бу ғалабадан сўнг "Навбаҳор” ўз очколари сонини 28 тага етказиб олди ва бу борада "Олмалиқ”қа етиб олди.

    Қизиғи "Олмалиқ” ўз тарихида олий лигада "Навбаҳор”га ўз майдонида умуман мағлуб бўлмаганди (учта ўйинда 2 та ғалаба ва 1 та дуранг). Бундан ташқари "Навбаҳор”нинг "Олмалиқ” устидан олий лига доирасида эришган энг йирик ғалабаси 2:0 ни ташкил қилар эди. Кўриб турганингиздек водийликлар бу натижани ҳам яхшилаб олишди.


    «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Навбаҳор» (Наманган) 0:3 (0:1)
    Голлар: Абдулазиз Султонов 42, - 0:1. Абдулазиз Султонов 65, - 0:2. Абдумалик Абдуллаев 86, - 0:3.
    Ҳакамлар: Б. Тоғаев (Тошкент), А. Қўлдошев (Бухоро), М. Шарипов (Бухоро), Ш. Қосимов (Тошкент).
    Назоратчи: В. Штерн (Тошкент).
    «Олмалиқ» : Денис Ершов, Евгений Гоголь, Мурод Хамроев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Достон Абдурахмонов, Баҳром Йўлдошев (Азамат Исроилов), Иван Кучеренко, Олег Зотеев (Сухроб Бердиев), Анвар Раҳимов (Санжар Шоаҳмедов), Мўйдин Мамазулунов, Александр Востриков.
    «Навбаҳор» : Денис Романенко, Абдумажид Тоиров, Жаҳонгир Меҳмонов, Виталий Почуев, Абдулазиз Султонов (Абдумалик Абдуллаев), Александр Тимчишин (Илҳом Бойдадаев, 37) Санжар Асқаралиев, Отабек Валижонов (Ғайрат Жўраев), Алишер Маҳмудов, Темур Султонов, Рўзимбой Аҳмедов.
    Огоҳлантиришлар: Виталий Почуев 39.


    манба : championat.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 620 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz