Суббота, 04.05.2024, 06:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 31 » Ислом Аҳмедов: “Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ”
    19:10
    Ислом Аҳмедов: “Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ”

     

    31 октябрь куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол Федерациясининг мажлислар залида 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий Ислом Аҳмедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    "Менга ишонч билдиргани учун шахсан Ўзбекистон футбол Федерацияси Мираброр Усмоновга миннатдорчилик бирмоқчиман. Албатта, бу катта масъулият. Шуни тўлиқ ҳис қилган ҳолда ишончни оқлашга ҳаракат қиламан”, - деди Аҳмедов кириш сўзида.

    - Аввал аёллар футболи билан боғлиқ соҳада ишлаганмисиз?

    - Очиғини айтиш керак, ностандарт вазият юзага келди. Лекин футбол барибир футбол, у эркакларда ҳам, аёлларда ҳам бир хил ўйналади. Шунинг учун бунга у қадар катта янгилик сифатида қарамаган маъқул. Бундан ташқари, Ҳиндистондаги фаолиятим давомида техник директор лавозимида ишлаганман, ўшанда аёллар термасига бевосита алоқам бўлганди.

    - Терма жамоага номзод бўлган қизлар билан танишдингизми?

    - Сўнгги 2 ҳафта давомида бунга имконият бўлди. Яъни, аёллар чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди. Ушбу учрашувлар мобайнида номзодларни амалда кўздан кечирдим. Шунингдек, аёллар қатнашадиган бошқа спорт турларидан ҳам қизларни кузатишга муваффақ бўлдим. Чунки футболда масалан, атлетизм катта аҳамият касб этади. Ана шундай қобилиятли қизлар ҳам учраши мумкин. Ҳозирда рўйхатимда 30 нафар футболчи бор. Уларни ноябрь ойидан "Чиғатой”да йиғамиз. Улар билан суҳбатлашамиз. Тиббий кўрикдан ўтказамиз. Охир-оқибат терма жамоада энг муносиблар тўп суришади.

    - Қисқа вақт ичида жамоани шакллантириб бўладими?   

    - Бу ерда беркитадиган ҳеч нарса йўқ. Вазиятда тушуниб турибман. Аёллар футболидан сизлар хабардорсизлар. Лекин "Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ” дейишадику. Насиб қилса, муносиб тайёргарлик кўрамиз ва рақобат бардош жамоани тузамиз. Тўғри вақт жуда ҳам кам. Аммо ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, вақтдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

    - Жамоани ўзагини "Севинч” клуби футболчилари ташкил қиладими?

    - Дархақиқат шундай. Қашқадарёда аёллар футболига қаратилаётган эътибор шунга лойиқ. Лекин номзодлар географияси кенг. Энг асосийси ишлаш учун имконият ва шароитлар етарли.

    - Иш режаси тузиб чиқилдими?

    - Дастлабки йиғинларда жамоани тузиб, таркибни аниқлаб оламиз. Иш режасиз бўлмайди. Жаҳон чемпионтигача тайёргарлик дастурини аниқлаб олганмиз. Ушбу режа асосида босқичма-босқич тайёргарлик кўриб борамиз.

    - Бизга маълумки, сиз қаттиққўл мураббийсиз. Яъни, бу борад ўзига хос ишлаш услубингиз бор. Лекин аёллар билан бундай муносабат кетмайди. Бу муаммони қандай хал қилмоқчисиз?

    - Тўғри, қаттиққўл мураббий эканлигим рост. Аёллар билан эса бироз бошқачароқ муносабатда бўлиш зарур. Уларга қаттиқ гапириб ҳам бўлмайди. Худо шукр, ўзим ҳам оиламда уч нафар қизни тарбия қиляпман. Шу инобатг олиб, айтишим мумкинки, қизлар билан қандай тил топишишни биламан. Лекин иш услубим ўзгармайди.

    - Мураббийлар штаби ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Сизга кимлар ёрдам беради?

    - Мураббийлар штабининг таркиби 10 ноябрь куни аниқ бўлади. Ҳозирда ёрдамчиларнинг рўйхати бор, аммо ҳали тасдиқланмагани учун эълон қилишни нотўғри деб биламан. Шуни айтишим мумкинки, "Севинч” ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, тажрибали Ольга Ким терма жамоада менга ёрдам беради. Шунингдек, ФИФА ишчиси Моника Штаабнинг ташрифи кутилмоқда. У маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлайди. Унинг бой тажрибаси бизга қўл келиши аниқ. Ундан максимал даражада тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Лекин ҳозирча Штаабнинг Ўзбекистонда қанчалик кўп вақт давомида бўлиши ҳақида аниқ фикр билдира олмайман. Аввал у келсин, қолганини кейин хал қиламиз. Чунки Моника Штааб терма жамоадан ташқари, Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий масалаларга ҳам кўмаклашади.

    - Терма жамоа базаси қаерда бўлади?

    - База "Чиғатой”да бўлади. У ерда шуғулланиш учун барча шароитлар мавжуд. Меҳмонхона, тиббий кўрикдан ўтиш учун "Futbol Med” шўъба корхонаси, қишда машғулот ўтказиш учун сунъий қопламали майдон, тренажер зали... Шунинг учун биз ўша ерда йиғин ташкил этамиз. Лекин ҳар бир йиғин орасида маълум танаффус бўлади ва шу орқали қизлар ўз уйларига бориб келишларига имконият яратилади.

    - Жаҳон чемпионатида терма жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

    - Муносиб иштирок этиш! Бу шунчаки, Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номидан майдонга чиқиш дегани эмас. Мақсадимиз ҳақиқий рақобат бардош жамоани шакллантириб, рақибларга муносиб қаршилик кўрсатиш ва чиройли ўйинлар орқали мухлисларимизни хурсанд қилиш. Биз ахир Жаҳон чемпионатида қатнашамиз. Бу шахсан мен учун ҳам имконият. Мурббий сифатида менинг ҳам ўзимга яраша орзуларим бор. Умид қиламан, ҳаммаси яхши бўлади.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 591 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz