Пятница, 03.05.2024, 23:09
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 31 » Йоахим Лев: “Россия фаворитлар қаторида эмас”
    19:23
    Йоахим Лев: “Россия фаворитлар қаторида эмас”


    Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев яқинда "Спорт Экспресс” газетаси мухбирига интервью берди. Ушбу суҳбат Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтди. Мусоҳабанинг асосий қисми бўлажак Европа чемпионатига бағишланди.

    - Сир эмаски, ҳар бир Европа ёки Жаҳон чемпионатидан олдин Германия терма жамоаси олтин медал учун асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилади. Қолаверса, сизлар саралаш босқичидаги барча учрашувларни ғалаба билан якунлагач, мухлислар чемпионликни орзу қила бошлашди. Кейинги йили ёзда Европа  чемпиони бўла олмасангиз қаттиқ ранжисангиз керак?

    - Бизнинг асосий мақсадимиз ЖЧ-2010даги каби чиройли футбол намойиш этиш. Лекин Европа чемпионатида олдин медални қўлга киритиш орзуси ҳам йўқ эмас. Биз охирги марта 1996 йилда чемпион бўлгандик. Шунинг учун мухлислар олтин медални соғиниб қолишган. Биламан, бу вазифани уддалаш мушкул. Ҳар бир жамоа қитъада тенгсиз бўлиў учун курашади.

    - Айнан қайси терма жамоаларни фаворит сифатида эътироф этган бўлардингиз?

    - Кўпчилик Испания ва Голландияни асосий даъвогар деб ҳисобламоқда. Бироқ менинг назаримда, Англия, Франция ва Италия терма жамоалари ҳам Жаҳон чемпионатидаги омадсизликларни  Европа чемпионатида ювиб ташлашга интилишади.

    - Охир - оқибат чемпионлик кимга насиб этади?

    - Ҳозирдан бирор нарса дейиш амри маҳол. Ҳаммаси омадга боғлиқ. Қолаверса, ўша пайтда ким қандай ҳолатда бўлишини билмаймиз.

    - Россия терма жамоаси ҳам саралаш босқичини омадли якунлади. Бундан икки йил олдин эса Хиддинк жамоаси икки баҳсда ҳам шогирдларингизга ютқазиб қўйгач биринчи ўриндан маҳрум бўлганди. Айтиш жоизки, ҳозирги таркиб деярли ўзгармаган. Россия терма жамоасидан Украина  ва Польша майдонларида нималарни кутяпсиз?

    - Яширмайман, руслар  фавротир саналмайди. Лекин Адвокат жамоаси чиройли футбол намойиш этмоқда. Россиядан ҳар қандай сюрприз кутиш мумкин.

    - 1992 йилда Дания, 2004 йилда Греция барчани ажаблантирган ҳолда қитъа биринчилигида ғолиб бўлганди. Россия ёки Украина бундай натижани такрорлаши мумкинми?

    - Қайтариб айтаман, ёзда ҳар нарса бўлиши мумкин. Буни футбол дейдилар. Олдиндан бирор нарса деб бўлмайди.

    - 2018 йилги Жаҳон чемпионатида Россияда бўлиб ўтади. РФИ раҳбарлари терма жамоадан мундиал ғолиблигини талаб қилмоқда. Бу борада фикрингиз қандай?

    -  Бундай нуфузли мусобақага мезбонлик қилишнинг ўзи бир катта воқеа. Мухлиялар футбол юлдузлари ўйинидан баҳраманд бўлишади. Бир нарсани унутманг. Майдон эгаси  - чемпион бўлиши шарт дегани эмас. Охирги марта қайси мезбон нуфузли турнирда ғалаба қозонганини эслай олмаяпман. 

    Бундан ташқари, ўша жаҳон чемпионатига қадар етти йил бор ва олдинда бизни нималар кутаётганини ҳеч ким айтиб бера олмайди. Жумладан РФИ раҳбарлари ҳам.

    - 11 ноябрь куни  Германия Киевда Украина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу ўйин сиз учун қандай аҳамият касб этади?

    -  Киевдаги баҳс биз учун катта имтиҳон. Европа чемпионати бошланишига ҳам тобора кам вақт қолмоқда. Шунинг учун Украинага келиб шароитга мослашишга ҳаракат қиламиз. Айнан мана шу стадионда Европа чемпионати финал баҳси ўтказилишини ҳам ёддан кўтармаслик лозим.

    - Терма жамоада ишлаётган вақтингиздан бери 50 нафарга яқин янги ўйинчиларни таркибга жалб қилдингиз. Эҳтимол, бирор бир ўйинчининг Европа чемпионатига бора олмаслигини айтиш сизга оғир бўлса керак?

    - Сиз ҳақсиз. Менинг ихтиёримда барча футболчи иқтидорли. Унга мусобақа олиб кета олмаслигини айтиш осон эмас. Лекин бу ишимизнинг бир бўлагидир.

    - Европа чемпионати финали ва Жаҳон чемпионати ярим финалида Испания сизларни мағлубиятга учратганди. Ёзда испанлардан устун кела оласизларми?

    - Футболда мағлубиятга учрамайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан Испанияни ҳам доғда қолдириш мумкин. Агар Европа чемпионатида ҳам улар билан йўлимиз кесишса, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 463 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz