Пятница, 03.05.2024, 19:42
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 29 » "Ёшлар" Теҳронга етиб келишди
    19:00
    "Ёшлар" Теҳронга етиб келишди


    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эрон пойтахти бўлмиш Теҳрон шаҳрига етиб келди. Икки ярим соатдан сал ортиқроқ бўлган парвоздан сўнг, ёшлар терма жамоаси делегацияси Теҳрондаги Оятулло Ҳомейни номидаги ҳалқаро Аэропортдан "Истиқлол” меҳмонхонаси томон йўл олди. Жамоа учун маҳсус ажратилган автобусда Аэропортдан меҳмонхонагача бўлган йўл яна бир соатдан ортиқроқ вақтни эгаллади.

    Тушликдан сўнг футболчилар ўз хоналарига дам олгани кириб кетишди. Бош мураббий Аҳмаджон Мусаев бугуннинг ўзидаёқ тўлиқ машғулот олиб боришга қарор қилган бўлсада, бугун бунинг иложи бўлмаслиги аниқлашиб қолди. Гап шундаки, жума Эронда дам олиш куни ҳисобланади. Шу сабабдан, бугун Эрон футбол Федерацияси ҳам ишламайди. Ўз ўзидан машғулот майдонини топиш масаласини ечиш анча қийин. Шунга қарамай, яна бир неча соатдан сўнг жамоанинг Эрондаги биринчи машғулоти бўлиб ўтди. Аммо ушбу машғулот енгил тарзда, меҳмонхонадан унча узоқ бўлмаган истироҳат боғида ўтказилди.

    Ўзбекистон терма жамоаси делегациясига бириктирилган маҳаллий кўнгилли Хамид исмли йигитнинг сўзларига кўра, эртадан бошлаб, жамоа олдида бундай масалалар умуман турмайди ва Эрон футбол Федерацияси мусобақани максимал тарзда, юқори даражада ўтказишга ҳаракат қилади.

    Эслатиб ўтамиз, делегация таркибидан 32 киши жой олган. Шулардан 22-си футболчи бўлса, қолган 10-си мураббийлар штаби вакиллари.

    Ҳозирга келиб, Эронга фақатгина Ўзбекистон ва Ҳиндистон терма жамоалари етиб келишди. Туркманистон ва Покистон жамоалари эса, Теҳронга эртага келишади.


    Бахтиёр Маметов
    Теҳрон, Эрон

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 591 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz