Пятница, 03.05.2024, 07:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Майдондан ташқарида


    Москванинг "Спартак” жамоаси чоршанба куни Европа лигасида иштирок этадиган футболчилар руйхатини УЕФАга юборди. Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, жамоанинг 38 ёшли футболчиси Андрей Тихонов ҳам "заявка”га киритилди.

    "Қизил оқлар”нинг буюртмасилдан қўйидаги футболчилар ўрин олишган.

    Дарвозабонлар: Николай Заболотний, Андрей Дикань, Сергей Черн ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 513 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)

     

    Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Фред ўзи тўп сурадиган "Флуминенсе" жамоасини тарк этиш ниятида. Унинг бундай қарорга келишига оиласига бўлган сўнгги таҳдидлар сабаб бўлган.

    "Рио де Жанейро жуда хавфли шаҳар саналади. Мен мана шундай шаҳарда оиламни асрашим керак. Бунинг йўли сифатида жамоадан кетишни ният қилдим", дейди "Лион"нинг собиқ ҳужумчиси France Football нашрига берган интервьюси чоғида.

    "Флуминенсе" раҳбарлари уни қўйиб юборишга қарши эмас. Фақат 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб риоликлар ҳисоб рақамига 15 миллион евро маблағ ўтказиб бериши керак.

    Европа клублари ичида Фредга Италиянинг "Наполи" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Фред "Флуминенсе" сафида 15 учрашувда 6 гол киритишга муваффақ бўлган. Терма жамоада эса 2009 йилдан майдонга тушиб келаётган футболчи 35 учрашувда 17 голга муаллифлик қилган.

    Манба: www.sportbox.ru
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.08.2011 | Комментарии (0)




    10 август - ФИФА куни. Ушбу санада сайёрамизнинг деярли барча терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади.



    Узоққа бормайлик, ЖЧ-2014 3-саралаш босқичидаги рақибларимиз - Япония, Сурия ва КХДР термалари бу кундан унумли фойдаланиш мақсадида назорат ўйини ўтказишади. Японлар Саппоро шаҳрида Жанубий Корея билан куч синашишса, Сурия термаси Остонага ташриф буюриб, Қозоғистонга қарши майдонга тушади. Вадим Абрамов жамоасининг гуруҳдаги учинчи рақиби - КХДР термаси эса Қувайтга қарши ал-Қувайт шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бизчи? Табиий савол. Биз, аниқроғи, миллий терма жамоамиз шу куни дам олади. Йил давомидаги камсонли ФИФА кунидан фойдаланмаймиз. Тамом, вассалом. Бир сўз билан айтганда, эртага ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бошқа жамоалар ўртасидаги ўйинларни кузатиш билан чекланишади.
    Бу санада Руминия термаси Бухарест шаҳрида Аргентина термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб қўйган ва ҳатто бунинг у ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.08.2011 | Комментарии (0)


    Греция супер-лигаси тартиб-интизом қўмитаси «Кавала» ва «Олимпиакос» (Волос) клубларини иккинчи дивизионга тушириб юборишга қарор қилди. Шунингдек, келишилган ўйинларда қатнашганликда айбланган бу клублар 300 минг евродан жарима ҳам тўлашади. Қўмита ҳар икки клубнинг ўтган йилги натижаларини бекор қилди, шу сабаб турнир жадвалининг охирги поғоналарини банд этган «Лариса» ва «Пансерраикос» жамоалари элитадаги ўринларини сақлаб қолишди. Бундан ташқари, жазоланган клублар президентлари - Макис Псомиадис ва Ахиллеас Беослар 90 минг евродан жарима тўлаш баробарида футболда қайта фаолият олиб бормайдиган бўлишди. Эътиборлиси, «Олимпиакос» ўтган мавсумдаги натижаларига кўра, ЕЛ саралаш босқичига йўлланма олган ва курашни бошлаган эди
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.08.2011 | Комментарии (0)



    Мамлакатимизнинг ёш ва таниқли мутахасисларидан бири Азамат Абдураимов куни кеча Россияга жўнаб кетди. Мутахасиснинг айтишича, у Россияда мураббийлик соҳаси бўйича малака оширади.

    «Икки ҳафта олдин Москвада бўлиб «Анжи» бош мураббийи Гаджи Гаджиев билан учрашгандим. У билан август бошида «Анжи» клубида мураббийлик малакамни ошириш борасида тажриба алмашишга келишиб олган эдик. Шунга мувофиқ Москвага йўл олаяпман. Энди икки ҳафта давомида «Анжи» клуби билан бирга бўламан ва ўйлайманки мураббийлик соҳасида янада янги қирраларни кашф этаман» - дейди Азамат Абдураимов.
    Эслатиб ўтамиз, ҳозирда махачқалъаликлар клубида Одил Ахмедов билан бирга Илҳом Шарипов ҳам бўлиб турибди.
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)


    Гарчи статистикага унчалик хушим бўлмасада, чемпионатимизга доир айрим маълумотларни йиғишга ҳаракат қилдим. Аниқроғи, чемпионатимиздаги адашлар, фамилядошлар, энг кўп учрайдиган фамилия ва исмларга доир мақола ёзишга қарор қилдим.

    Бугун жамоаларимизга оид айрим маълумотлар билан танишасиз. Шуни айтиш жоизки, жорий мавсумда 14 жамоа жами 570 нафар футболчини  рўйхатдан ўтказишган.

     

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 641 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)


    Нижний Новгороднинг "Волга” жамоаси давралар оралиғидаги трасферлар пайтида ўз сафига олти нафар футболчини қўшиб олди. Ушбу ўйинчилар жамоанинг янги заявкасидан ўрин олишди. Булар, Дани Бондарв, Андрей Ешенко, Зураби Арзиани, Янош Секели, Михаил Пасечнюк, Евгений Дегтярев ва Вагиф Ж ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 540 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)



    Куни кеча, жума куни Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва АҚШнинг "Нью Йорк Космос" клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

    Ушбу учрашув манкунианликларнинг машҳур футболчиси бўлмиш Пол Скоулзнинг футболдан кетиши муносабати билан ташкил қилинди.

    Пол Скоулзнинг хайрлашув учрашуви манкунианликларнинг бенефисига айлниб кетди. Умумий ҳисобда америкаликлар 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратилдилар.

    Учрашувдаги илк голни кеча қаҳрамонининг ўзи киритган.

    "Манчестер Юнайтед" (Англия) — "Нью-Йорк Космос" (АҚШ) — 6:0
    Голлар: Скоулз, 9; Руни, 30 — пен.; Андерсон, 50; Уэлбек, 54; Диуф, 69, 74.

    "Манчестер Юнайтед": Де Хеа (Линдергард, 46), Рафаэл (Фабио, 46), Фердинанд (Смоллинг, 46), Видич (Жонс, 46), Эвра (Эванс, 46), Нани (Диуф, 62), Гиггз (Андерсон, 46), Скоулз (Погба, 75), Янг (Клеверли, 62), Бербатов (Уэлбек, 46), Руни (Македа, 62).

    "Нью-Йорк Космос": Фридель (Кальдерон, 46), Сальгадо (Невилл, 65), Рейеринг (Вьейра, 55), Каннаваро, Бр ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 460 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)


    Грузия терма жамоаси бош мураббийи Темури Кецбая Польшага қарши кечадиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Айтиш жоизки, бу футболчиларнинг олти нафари Россия чемпионатида тўп суради.

    Дарвозабонлар: Ревишвили ("Анжи" Россия), Лория ("Динамо" Тб);

    Ҳимоячилар: Каладзе ("Женоа" Италия), Лобжанидзе ("Кривбасс" Украина), Хубутия ("Газ-Мета ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 475 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.08.2011 | Комментарии (0)


    Нептун сайёрасидан юборилган олти экспедициянинг Ер орбитасида олиб борилган тўрт йиллик кузатишлари натижасида, ушбу сайёра ҳақида етарлича маълумот тўпланди.
    Сайёра қаъридаги кимёвий реакциялар натижасида ҳаёт учун зарур бўлган иссиқликнинг 90 фоизини олувчи, қуёшнинг оз миқдордаги нури бориши ҳисобига заминида ҳаёт пайдо бўлган нептунликлар фақат қуёш иссиқлиги ҳисобига яшовчи ерлик онгли мавжудотларнинг ўзларига шаклан ўхшашликларига ҳайрон қолишди. Лекин кузатишлар ерликлар онгида турли камчиликлар борлигини кўрсатиб турарди.
    Барча минтақадаги одамлар бир-бирлари билан турли транспорт ва телекоммуникация воситалари билан доимий алоқада бўлувчи ерликларнинг яшаш шароитларидаги даҳшатли фарқлар, урушлар ва атроф-муҳитга бўлган ваҳшиёна муносабат, ерликларнинг тараққиётнинг ўрта босқичида турганликларини кўрсатарди.
    Лекин шунга қарамай, нептунликлар ерликларни яхшироқ ўрганиш учун яна бир экспедиция жўнатишга қарор қилишди. Аввалгилардан фарқли ўлароқ, бу экспедиция ерг ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 477 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.08.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 ... 4 5 6 7 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz