Греция супер-лигаси тартиб-интизом қўмитаси «Кавала» ва «Олимпиакос» (Волос) клубларини иккинчи дивизионга тушириб юборишга қарор қилди. Шунингдек, келишилган ўйинларда қатнашганликда айбланган бу клублар 300 минг евродан жарима ҳам тўлашади. Қўмита ҳар икки клубнинг ўтган йилги натижаларини бекор қилди, шу сабаб турнир жадвалининг охирги поғоналарини банд этган «Лариса» ва «Пансерраикос» жамоалари элитадаги ўринларини сақлаб қолишди. Бундан ташқари, жазоланган клублар президентлари - Макис Псомиадис ва Ахиллеас Беослар 90 минг евродан жарима тўлаш баробарида футболда қайта фаолият олиб бормайдиган бўлишди. Эътиборлиси, «Олимпиакос» ўтган мавсумдаги натижаларига кўра, ЕЛ саралаш босқичига йўлланма олган ва курашни бошлаган эди