Понедельник, 06.05.2024, 16:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 10 » Фред оиласига бўлаётган таҳдидлар сабаб Бразилияни тарк этмоқчи
    13:31
    Фред оиласига бўлаётган таҳдидлар сабаб Бразилияни тарк этмоқчи
     

    Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Фред ўзи тўп сурадиган "Флуминенсе" жамоасини тарк этиш ниятида. Унинг бундай қарорга келишига оиласига бўлган сўнгги таҳдидлар сабаб бўлган.

    "Рио де Жанейро жуда хавфли шаҳар саналади. Мен мана шундай шаҳарда оиламни асрашим керак. Бунинг йўли сифатида жамоадан кетишни ният қилдим", дейди "Лион"нинг собиқ ҳужумчиси France Football нашрига берган интервьюси чоғида.

    "Флуминенсе" раҳбарлари уни қўйиб юборишга қарши эмас. Фақат 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб риоликлар ҳисоб рақамига 15 миллион евро маблағ ўтказиб бериши керак.

    Европа клублари ичида Фредга Италиянинг "Наполи" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Фред "Флуминенсе" сафида 15 учрашувда 6 гол киритишга муваффақ бўлган. Терма жамоада эса 2009 йилдан майдонга тушиб келаётган футболчи 35 учрашувда 17 голга муаллифлик қилган.

    Манба: www.sportbox.ru
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz