Пятница, 03.05.2024, 15:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Майдондан ташқарида


    Нигериянинг "Кадун" клубида тўп сураётган 6 футболчи  Европага бориш учун ўз ихтиёрлари билан клуб қароргоҳини тарк этишди. Улар Германиянинг "Майнц" ва Испания 3-дивизиони вакили "Атлетико" билан шартнома тузиш учун кетиб қолишди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатди.

    Қочқинлар билан танишинг – Эммануэль Биван, Эммануэль Амбросе, Симан Юсуф, Юде Анеке, Феми Балогун ва "Кадун” сардори Папа Идрис. Тез орада уларни Европа миллий чемпионатларида кўриб қолсак ажабмас.

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.08.2011 | Комментарии (0)



    Футбол бу фақат ўйинми? Йўқ. Футбол –нафақат спортнинг бир тури, балки бу ҳамжиҳатлик, кайфият, дўстлик рамзидир. Бунга яқинда Қашқадарёга қилган сафаримиз чоғида яна бир бор амин бўлдик. Сафаримиздан мақсадимиз муштарак эди. «Насаф» - «Динамо» учрашувини кўриш баҳонасида, Қашқадарёнинг диққатга сазовор жойлари билан билан танишиб чиқиш. Хуллас, шанба куни биз учун унутилмас кунга айланди. Келинг, сайёҳатимизни бошидан бошлайлик.

    Самарқанддан Қашқадарёга

    30 июль. Шанба саҳари. Ёзнинг иссиқ кунларидан бири. Муқаддас рамазон ойи бошланишига бир кун қолди. Бу яна шундай кунки, мухлислар узоқ кутган санадир. Яъни Олий лиганинг иккинчи давраси бошланиши. Ҳамма жамоалар турлича тараддуд кўришган ва энди буларнинг тайёргарлиги қай даражада бўлганлигини майдонда кўриш вақти келди. Бир сўз билан айтганда мухлислар учун яна ҳижрон, яна ҳаяжон…

    Биз учун қадрдон бўлган «Динамо» жамоаси шу куни Каршида «Насаф» меҳмони бўлади. Жамоамизни жиддий синов кутиб турибди бугу ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 818 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)



    Мўъжизавий лаҳзалари, ёрқин хотиралар. Ҳар бир футболчининг ўз фаолияти даврида айнан шундай лаҳзалар бўлиши шубҳасиз. Яқинда «Челси» клуби расмий сайти ўз таркибидаги ўйинчиларнинг «Мўъжизавий лаҳзалари» ҳақида маълумот берди. Марҳамат, сиз хам «Аристократлар»нинг олтин лаҳзалари-ю, ёрқин хотираларидан бахраманд бўлинг.

    Эшли Коул: «Гол урганимда бошқа оламга кириб қолганман»
    – 2002-йилги мавсумда биз «Нюкасл»га қарши майдонга тушдик. Ўшанда табиийки, мен «тўпчилар» шарафини ҳимоя қилардим. Пирес «қарғалар» ҳимоячиси Николас Дабиза оёқлари орасидан менга кутилмаганда тўп узатди мен дарвозани ишғол қилдим.Тўғри, кўпчилик учун бу одатий ҳол лекин ўшанда мен эндигина асосий таркибга кириб келаётгандим. Ёш футболчиларга ўз жамоасининг етакчилари ишонишса шубҳасиз ўша футболчи жамоага тезроқ кўникиб кетади. Айнан ўша гол менинг фаолиятимда бурилиш ясаган.Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтаркан мен умуман бошқа олам оғушида қолгандим.

    Флоран Малуда: «Алекснинг гапи ёдим ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 540 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)

     

    ФИФА раҳбарияти Англия парламенти ва маданият, спорт ва ОАВ қўмитаси раҳбари Жон Уиттенгдейлга жавобан очиқ хат йўллашга қарор қилди.

    Бундан бироз вақт олдин Англия парламенти мамлакатнинг 2018 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мезбонлиги учун тайёрлаган аризасининг қабул қилинмаганлиги борасида суриштирув ишларини олиб борган эди. Суриштирув ишлари якунида инглизлар ФИФАни коррупцияда айблаган. Унга кўра, 2022 йилги жаҳон чемпионати фақатгина пора эвазига Қатарга берилгани айтилмоқда.

    Бироқ ФИФА порахўрлик иши юзасидан аниқ далиллар талаб қилмоқда. Халқаро футбол ташкилоти инглизлардан ушбу иш юзасидан аниқ далилларни кўрсатишларини ва агарда бундай далиллар мавжуд бўлмаса, дарҳол асоссиз ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.08.2011 | Комментарии (0)


    Олдинги сонларимизда хабар бериб ўтганимиздек, 25 август куни навбатдаги Чемпионлар Лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ўша куни УЕФА Европа спорт нашрлари ассоциацияси билан ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси номини аниқлайди.
    Айни пайтда ташкилотга аъзо бўлган 53 мамлакатдан бир нафардан журналист учтадан футболчига овоз берган. Улар орасида энг кўп балл тўплаган ўйинчилар танлаб олинди. Унга кўра, 25 август куни ҳал қилувчи сўровда «Барселона»дан Лионель Месси, Хави ва «Реал» вакили Криштиану Роналдулар иштирок этишади. Уларнинг қай бири энг яхши бўлиши ўша ернинг ўзида ҳал бўлади.

    Қуйидаги футболчилар эса «финал»га чиқа олишмади:

    Андрес Иньеста («Барселона», 33 балл), Фалкао («Порту», 17), Уэйн Руни («МЮ», 15), Неманья Видич («МЮ», 5), Златан Ибрагимович («Милан», 4), Херард Пике («Барселона», 4), Мануэль Нойер («Шальке», 3).

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 578 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)

     

    "Штутгарт» ва Россия терма жамоаси ҳужумчиси Павел Погребняк ҳам ЖЧ-2014 саралаш босқичига ташланган қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    "Менимча, биўз бемалол ўз гуруҳимизда ғолиб бўлишимиз мумкин. Биламан, бунга Португалия тўсқинлик қилишга интилади. Бироқ, бу рақиб Испания ёки Германиядан кўра бизга қулайроқ.  Ўзимга қолса немислар билан битта гуруҳга тушганимиз афзал эди. Биринчидан мен бундеслигада ўйнайман. Иккинчидан, уларда ЖЧ-2010 саралаш босқичидаги мағлубият учун қасос олишимиз мумкин бўларди. Португалия биринчи навбатда Криштиану Рон ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)


    Финляндия суди Сингапур фуқароси Уилсон Рай Перумални икки йиллик қамоқ жазосига тортди. У мамлакатда келишилган ўйинларни уюштирганликда айбланди.
    Суднинг Лапляндия бўлими берган баёнотга кўра, Перумал «Рованиеми» клуби иштирокидаги ўйинлар натижасига таъсир ўтказган бир гуруҳ шахслар билан ҳамкорлик қилган. Улар 2008 йилнинг июнидан 2011 йилнинг февралига қадар қатор учрашувларни келишилган тарзда ўтишини таъминлашган. Шахсан сингапурлик «корчалон» бу вақт оралиғида Замбия ва грузиялик 9 нафар футболчини йўлдан урган - 20 минг евро ёрдамида. Бунинг эвазига 50 минг евро олган (букмекерлик идораларидан тушган ютуқлардан ташқари). Перумалдан ташқари, яна 9 нафар футболчи жазоланди. Тўғри, улар шартли қамоқ жазоси билан қутулиб қолишди.

    Қизиғи, сингапурлик бу борада илк марта айбланаётгани йўқ. Британиянинг The Telegraph газетаси маълумотларига кўра, Перумал 2010 йилнинг сентябрь ойида сохта Того термаси таркибида Баҳрайнга қарши учрашувда майдонга тушган. Ўшанда устаси фа ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 573 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 ... 5 6 7
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz