Вторник, 07.05.2024, 03:22
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 9 » Асқар Толибжонов: «Бор эътиборимиз сурияга қаратилган...»
    09:45
    Асқар Толибжонов: «Бор эътиборимиз сурияга қаратилган...»



    10 август - ФИФА куни. Ушбу санада сайёрамизнинг деярли барча терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади.



    Узоққа бормайлик, ЖЧ-2014 3-саралаш босқичидаги рақибларимиз - Япония, Сурия ва КХДР термалари бу кундан унумли фойдаланиш мақсадида назорат ўйини ўтказишади. Японлар Саппоро шаҳрида Жанубий Корея билан куч синашишса, Сурия термаси Остонага ташриф буюриб, Қозоғистонга қарши майдонга тушади. Вадим Абрамов жамоасининг гуруҳдаги учинчи рақиби - КХДР термаси эса Қувайтга қарши ал-Қувайт шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бизчи? Табиий савол. Биз, аниқроғи, миллий терма жамоамиз шу куни дам олади. Йил давомидаги камсонли ФИФА кунидан фойдаланмаймиз. Тамом, вассалом. Бир сўз билан айтганда, эртага ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бошқа жамоалар ўртасидаги ўйинларни кузатиш билан чекланишади.
    Бу санада Руминия термаси Бухарест шаҳрида Аргентина термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб қўйган ва ҳатто бунинг учун Аргентина футбол федерацияси ҳисоб рақамига 1 млн. 300 минг доллар ўтказиб ҳам берганди. Ўйин янги қуриб битказилган «Миллий» стадионнинг очилиш маросими учун махсус уюштирилаётганди. Аллақачон 38 минг дона чипта ўз эгалари қўлига ҳам етиб борганди. Аммо сўнгги паллада АФА терма жамоа бош мураббийи Серхио Батистани истеъфога чиқариб, Руминияга қарши белгиланган ўйинни бекор қилишга қарор қилди. Бунинг натижасида Руминия халқи катта байрамдан мосуво бўлди. Айни пайтда европаликлар ФИФАга мурожаат билан чиқиб, Аргентинадан товон пули ундириб беришни талаб қилишяпти. Бундан ташқари, ФИФА кунини бекорга ўтказиб юбормаслик мақсадида Руминия футбол федерацияси бир нечта терма жамоалар билан музокара олиб борди. Бразилия, Испания, Италия, Германия, Англия, Голландия, Португалия каби гранд термалар аллақачон ўртоқлик ўйини борасида бир тўхтамга келиб олишганди. Табиийки, бундай ҳолатда бўлажак рақиб у даражада кучли бўлмаслиги аниқ. Номзодлар орасида «Копа Америка» ғолиби Уругвай термаси тилга олинди. Лекин Форлан ватандошлари ҳам охир-оқибат Украина вариантида тўхташди. Бу орада эса рақиб тополмай хуноб бўлаётган бизникилар вазиятдан унумли фойдаланишга уриниб кўришди. Асосий мақсад, руминлар билан Тошкентда учрашиш эди. РФФга шу мавзуда мурожаат билан чиқилди. Улар эса бунга кўнишмади. Аксинча, нейтрал майдон - Австрияни таклиф қилишди. Ўз ўрнида бу чорлов терма жамоамиз режаларига тўғри келмади. Ҳақиқатни тан олайлик, ҳозир савия борасида ўзимиздан устун терма жамоани текинга, қуруқ раҳмат учун ўйнашга рози қиладиган вақт эмас. Хориж йиғинларига пул сарфлаяпмиз-ку. Наҳотки, мухлислар, терма жамоамиз манфаати учун ҳар томонлама фойдали ўйинни ташкил қилиш қийин бўлса? Мукофот жамғармаси 50, борингки 100 минг долларга тенг қандайдир мини-турнир ташкил қилса ҳам бўлади. Энг улуғ ва азиз байрам - мустақилликнинг 20 йиллик тантаналари олдидан бу халқимиз учун ажойиб совға бўлмасмиди? Хўш, нима учун биз ҳамиша ўртоқлик ўйинлари борасида муаммоларга дуч келаверамиз? Ахир Осиё кубоги-2011даги муваффақиятимиздан сўнг терма жамоа мутасаддилари энди рақиб танлаш борасида ҳеч қандай муаммо туғилмаслиги, танлаш ҳуқуқи бизда бўлишини таъкидлашмаганмиди? Саволлар бисёр. Уларга жавоб олиш мақсадида ЎФФ «Терма жамоалар маркази» директори Асқар Толибжоновга мурожаат қилдик.

    - Асқар Имомжонович, Руминия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасидаги музокаралар нима учун натижасиз якунланди?

    - Аслида 10 август куни Тошкентда ўртоқлик учрашуви ташкил этишни режалаштиргандик. Бир нечта терма жамоалар билан бу борада музокара ҳам олиб бордик. Лекин айримларининг бизга қўйган талаби, аксинча, бизники уларга маъқул келмади. Аргентина термаси Руминияга рад жавобини берганидан сўнг бизда улар билан ўйнаш варианти юзага келди. Руминия термасини расман Тошкентга таклиф қилдик. Аммо европаликлар ўйинни нейтрал ҳудуд - Австрияда уюштириш таклифини илгари суришди. Ўз ўрнида бу терма жамоамизнинг тайёргарлик режасига тўғри келмади. Биз ФИФА санасида мухлисларимиз учун Тошкентда ўйин ташкил қилишни мақсад қилгандик. Шу боис уларга рад жавобини бердик.

    - Руминия варианти амалга ошмаслиги ҳақиқатга яқинроқ эди. Боз устига, ушбу жамоанинг Аргентина билан аввалдан белгиланган ўйини яқиндагина бекор бўлди. Шу маънода айтсак, олдиндан 10 август санасига рақиб жамоа билан келишиб қўйишнинг имкони йўқмиди?

    - 3-4та араб давлати терма жамоалари билан музокара олиб борилганди. Аммо юқорида таъкидлаганимдек, улар билан якунда якдил қарорга келолмадик. Бир томондан, қуръани ҳам кутгандик.

    - ФИФА кунидан фойдаланмаслик биз учун минус-ку...


    - Мен бундай деб ўйламайман.

    - Австрияда 10 кунлик йиғин ташкил қилгандан кўра, битта кучли рақиб билан халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказган афзал эмасмиди?

    - Йиғин махсус режага кўра ташкил этилади. Унда мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни назоратдан ўтказишади. Яхши шароитларда машғулотлар уюштирилади. Кейин турли клублар билан назорат ўйинларида майдонга тушиш имкони бор. Қисқаси, йиғинда асосан янги футболчилар синовдан ўтишади.

    - Ўртоқлик ўйинларига эътиборсизлигимиз сабаб ФИФА рейтингида мавқемиз анча тушиб кетди. Бунинг оқибати ўлароқ, ЖЧ-2014 3-саралаш босқичида кучли рақиблар билан бир гуруҳга тушдик. Агар рейтингимиз юқори бўлганида, «А» гуруҳида Хитой ўрнида бизнинг жамоамиз бўлармиди? Бу масалага муносабатингиз қандай?

    - Биз ўртоқлик ёки расмий учрашувларни ФИФАдаги рейтинг очколарни ошириш учун ўтказмаймиз. Мақсадимиз - кучли ва рақобатбардош жамоа шакллантириш. Тўғри, рейтингга ҳам эътибор қаратиш лозим. Лекин бу унга алоҳида урғу бериш керак, дегани эмас. Ҳозир бор эътиборимиз 2 сентябрь куни Сурияга қарши кечадиган муҳим ўйинга қаратилган.

    - Дарвоқе, 10 август куни Сурия термаси «Остона Арена»да Қозоғистон термаси меҳмони бўлади. Бу ўйинни биздан бирор киши кузатадими?

    - Ҳозир шу ҳақда ўйлаяпмиз. Режага кўра, Шуҳрат Мақсудов 9 август куни бугун Остонага учиб кетади. Шунингдек, Япония ва КХДР терма жамоалари иштирокидаги ўйинларни ҳам ўрганамиз. Ҳеч бўлмаса, уларнинг 10 август кунги ўйинлари видеотасмасини қўлга киритишимиз керак.


    манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 489 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz