"Штутгарт» ва Россия терма жамоаси ҳужумчиси Павел Погребняк ҳам
ЖЧ-2014 саралаш босқичига ташланган қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менимча, биўз бемалол ўз гуруҳимизда ғолиб бўлишимиз мумкин. Биламан, бунга Португалия тўсқинлик қилишга интилади.
Бироқ, бу рақиб Испания ёки Германиядан кўра бизга қулайроқ. Ўзимга қолса немислар билан битта гуруҳга
тушганимиз афзал эди. Биринчидан мен бундеслигада ўйнайман. Иккинчидан, уларда
ЖЧ-2010 саралаш босқичидаги мағлубият учун қасос олишимиз мумкин бўларди. Португалия
биринчи навбатда Криштиану Роналдуга катта умид боғлайди. Фткри ожизимча, Португалияда
юлузлар бор. Жамоавий ўйин эса нол. Бу нарса охирги баҳсларда яққол кўзга ташланмоқда.
- 2014 йилга бориб, сиз 31
ёшга кирасиз. Режаларингз қандай?
- Ҳар бир футболчи жаҳон чемпионатида
ўйнашни орзу қилади. Мен ҳам бундан мустасно эмасман. Насиб бўлса ўша пайтда
яхши спорт формада бўламан.
|