Воскресенье, 05.05.2024, 16:28
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 30 » Сингапурча «доғ»
    14:39
    Сингапурча «доғ»

    Финляндия суди Сингапур фуқароси Уилсон Рай Перумални икки йиллик қамоқ жазосига тортди. У мамлакатда келишилган ўйинларни уюштирганликда айбланди.
    Суднинг Лапляндия бўлими берган баёнотга кўра, Перумал «Рованиеми» клуби иштирокидаги ўйинлар натижасига таъсир ўтказган бир гуруҳ шахслар билан ҳамкорлик қилган. Улар 2008 йилнинг июнидан 2011 йилнинг февралига қадар қатор учрашувларни келишилган тарзда ўтишини таъминлашган. Шахсан сингапурлик «корчалон» бу вақт оралиғида Замбия ва грузиялик 9 нафар футболчини йўлдан урган - 20 минг евро ёрдамида. Бунинг эвазига 50 минг евро олган (букмекерлик идораларидан тушган ютуқлардан ташқари). Перумалдан ташқари, яна 9 нафар футболчи жазоланди. Тўғри, улар шартли қамоқ жазоси билан қутулиб қолишди.

    Қизиғи, сингапурлик бу борада илк марта айбланаётгани йўқ. Британиянинг The Telegraph газетаси маълумотларига кўра, Перумал 2010 йилнинг сентябрь ойида сохта Того термаси таркибида Баҳрайнга қарши учрашувда майдонга тушган. Ўшанда устаси фаранг «тадбиркор»лар Того футбол федерацияси номидан музокара олиб бориб, баҳрайнликларни чув туширишган ва сохта терма жамоа тузишганди. Перумал шунингдек, 2009 йили зимбабвелик футболчиларга пора берганликда айбланмоқда. Ўшанда у африкаликлардан Таиланд, Малайзия ва Сурияга қарши ўйинларни ютқазиб беришларини сўраган, гўё. Боз устига, 1995 йили ҳам ҳибсга олинганди - жамоа сардоридан буюртма натижани таъминлашини сўрагани ва бунинг эвазига 3 минг доллар таклиф этгани учун. 2000 йили эса «Вудлэндс Веллингтон» (Сингапур) клуби етакчиларидан бирини калтаклаган - кейинги баҳсда рақиб жамоа имкониятини ошириш мақсадида. Бунинг учун ҳам маълум муддат қамоқда ўтириб чиққан. Мана энди узоқ Финляндияда жазога тортилди.
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 574 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz