Суббота, 04.05.2024, 03:40
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 12 » Муҳим ғалаба
    05:31
    Муҳим ғалаба

    КХДР - ЎЗБЕКИСТОН 0:1 (0:1)

    Гол: Александр Гейнрих – 25.

    Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Шавкат Муллажонов), Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Санжар Турсунов, Жасур Ҳасанов (Вагиз Галиулин), Сервер Жепаров, Александр Гейнрих (Марат Бикмаев).

     

    Гейнрих ўзини кўрсатди

    Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш учинчи босқич утинчи тур учрашувида, Пхеньян шаҳрида КХДР терма жамоаси билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голни 25-дақиқада Александр Гейнрих киритди.

    Ушбу ғалабадан кейин бош жамоамиз деярли кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Бироқ, бундан ҳаволаниб кетмаслик лозим. Зеро, олдинда бизни Бразилия сари  машаққатли йўл кутиб турибди.

     

    Матбуот анжумуни бўлмади

    Афсуски, ўйиндан олдинги гап сўзлар, шубҳалар ўз тасдиғини топди. Бу ўйин ТВ орқали намойиш этилмади, радиода ҳам репортаж бўлмади. Энг қизиғи эса ОАВ ходимлари ҳам бу учрашувдан маълумот олишга қийналишди.

    Келишувга кўра, ўйин олди матбуот анжумани ўтказилмайдиган бўлди. Фақатгина икки жамоа расмийлари, ҳакамлар ва стадион ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси оқ, КХДР эса қизил либосда тўп суриши маълум бўлди.

    Ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳам анчагача ўйин натижасини билолмай ҳалак бўлишди. Негаки, дунёнинг энг нуфузли сайтлари ва ҳатто ФИФА расмий сайтида ҳам биринчи бўлим, умуман 90 – дақиқада ҳам ҳисоб 0:0 кўрсатаётган эди. ЎФФ расмий сайтида эса вакилларимиз биринчи бўлимда гол киритишгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Натижада мухлислару-мутахассислар орасида тушунмовчиликлар юзага келди.

    Ўйин тугагандан кейин 20 дақиқа ўтгач, ФИФА расмий  сайти натижани эълон қилди. Албатта бу ҳолатдан таажжубдамиз, ахир ФИФА жаҳон чемпионати саралаш учрашувларини ТВ орқали тўғридан-тўғри намойиш этиш шартлиги ҳақида барча федерацияларни огоҳлантирган эмасмиди? Салгина нотўғри ҳаракат қилган федерацияларни дарҳол барча мусобақалардан четлатадиган ФИФА нинг КХДР га кучи етмайдими?

    Мени қийнаётган масала бошқа. Агар ушбу ҳолат бошқа терма жамоалар билан такрорланса, халқаро футбол федерацияси буни чорасиз қолдирармиди?

     

    Олти йиллик анъана бузилди

    Шу кунга қадар КХДР терма жамоаси жаҳон чемпионати ўйинларида олти йилдан бери ўз майдонида мағлубиятга учрамай келаётганди. Бу анъанага Вадим Абрамов шогирдлари чек қўйишди. Корейслар охирги марта 2005 йилнинг 30 март санасида ўз майдонларида ютқазиб қўйишганди. Ўшанда улар ЖЧ-2006 саралашининг 3-босқичида Эронга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.

    Ундан кейин КХДР Япония билан ҳам ўз майдонида ўйин ўтказиши керак эди. Лекин аввалги ўйинларда стадионда тартибсизликлар бўлганлиги учун Япония билан учрашув Таиланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтганди. Бу учрашув ҳам шимолий кореяликларнинг мағлубияти билан якунланган – 0:2. "Самурайлар” билан ўйиндан кейин КХДР ўз уйида 9 та ўйин ўтказиб, 6 марта ғалаба қозониб, 3 марта дуранг ўйнашганди. ЖЧ-2010 саралаш ўйинларида эса шимолликлар барча баҳсда ижобий натижа қайд этишган. Сешанба куни эса вакилларимиз КХДРнинг ёқимли анъанасига барҳам беришди. Бир ойдан кейин бу жамоалар Тошкентда майдонга тушишади.

     

    Яна битта гол

    Қизиғи, дастлабки икки турда ҳам Ўзбекистон биттадан ортиқ гол урмаганди. 1-турда Тожикистон билан ўйинда Максим Шацких томонидан киритилган ягона гол кичик ҳисобда ғалаба қозонишимизни таъминлаганди. Кейинги турда Япония билан Тошкентда Вадим Абрамов шогирдлари 1:1 ўйнашганди. Ўшанда Ўзбекистондан терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров гол муаллифига айланганди. Энди эса КХДРга ҳам бир гол. Машҳур мураббийлардан бирининг шундай гапи бор эди. Битта ўйинда тўрт гол киритиб ғалаба қозонгандан кўра, тўртта учрашувда биттадан тўп киритиб ютган яхши.

     

    Ўйиндан кейин

    Терма жамоаси шу куни кечасиёқ чартер рейс орқали Тошкентга қайтиб келишди. Футболчиларнинг мухлислар иллиқ кутиб олишди.

    Вадим Карленович йўл азоби туфайли анчагина толиққан бўлишига қарамасдан, оммавий ахборот воситалари учун интервью беришдан бош тортмади.

    Вадим Абрамов: (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): «Умуман олганда, сафардаги ўйинлар доим оғир кечади. Бугунги рақибимиз анча тартибли футбол намойиш этадиган жамоа эди.

    Шунга қарамай, ўйиннинг бошиданоқ ҳужумкор футбол намойиш этишга интилиб, рақиб ждарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтира бошладик. Ана шундай вазиятлардан биридан Гейнрих унумли фойдаланиб, ажойиб тарзда гол киритшга муваффақ бўлди.

    Биз гол киртиганимиздан сўнг ҳам, ҳимояга ётиб олмай, ўз услубимизда ўйнашда давом этдик. Якунда ҳисоб кичик кўриниш олган бўлса ҳам, керакли ва муҳим натижага эришганимиздан хурсандман.

    Энди КХДР термасини ўз майдонимизда қабул қилишга тайёргарлик кўра бошлаймиз. Ўйлайманки, мазкур ўйинда ҳам яхши ўйин намойиш этиб, 3 очкони қўлга кирита оламиз. Мен терма жамоамиздаги барча йигитларга раҳмат айтиб қоламан.

    Улар узоқ муддатли парвоздан сўнг ҳам, бор кучлари билан тўп суришга ҳаракат қилиб, юртимизга ғалаба билан қайтишимиз учун майдонда кўп тер тўкишди».

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz