Пятница, 03.05.2024, 18:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 17 » Мураббийлар ҳисобот топширишди
    18:29
    Мураббийлар ҳисобот топширишди


    Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалари мураббийлари Ўзбекистон терма жамоаларни тайёрлаш марказига ойлик ҳисобот топширдилар.

    Марказ директори Асқар Толибжонов ҳамда терма жамоаларнинг техник директори Рустам Акрамов миллий, олимпия, ёшлар, ўсмирлар, футзал, аёллар терма жамоалари мураббийларининг ноябрь ойига қадар амалга оширган ишлари, ўтказилган ўқув-машғулот йиғинлари, ўртоқлик учрашувлари, селекция ишлари билан яқиндан танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

    Толибжонов ва Акрамов ҳисоботларни қабул қилар экан, иш жараёнида йўлга қўйилган хато ва камчиликларни қаттиқ танқид остига олиб, уларни тўғрилаш ва бартараф этиш йўллари хусусида тўхталиб ўтдилар.

    "Ўтган ойдан ҳозирга қадар ўтказилган давр мобайнида асосий эътибор икки мусобақага қаратилди, - дейди Асқар Толибжонов. - Миллий терма жамоамиз 11 октябрь куни Пхеньян шаҳрида мезбонлар – Шимолий Корея терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши режалаштирилганди. Асосий эътибор ана шу ўйинга қаратилган бўлиб, сафардан очко билан қайтиш вазифаси юклатилган эди. Бош мураббий Вадим Абрамов ва унинг жамоаси ушбу вазифани максимал тарзда уддалади”.

    Марказнинг 57 ёшли директори мазкур ғалаба миллий терма жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини анча яхшилаганлигини эътибордан қочирмади. Аммо шу билан бирга 11 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб ўйинини ҳам ҳудди шу кайфиятда давом эттириш муҳимлигини алоҳида урғулади.

    "Иккинчи катта мусобақа Тошкентда ўтказилди. Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг "С” гуруҳи жамоалари билан қитъа биринчилиги йўлланмаси учун кураш олиб борган Дилшод Нуралиев шогирдлари ҳам вазифани уддаладилар. Таъкидлаш керак, турнирдаги жамоалар савияси у қадар юқори бўлмаган бўлсада, баъзи ўйинларда терма жамоамизга жуда ҳам қийин бўлди”, - деди Толибжонов.

    "Нуралиевнинг жамоасида бутун коллективни ўзи билан олдинга олиб борадиган яққол етакчи футболчи йўқ”, - дейди терма жамоалар техник директори Рустам Акрамов. - Шунга қарамай, унинг жамоаси йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга кирита олди. Бироқ бу ютуқларга алданмаслик керак. Чунки бу оддийгина саралаш босқичи эди ва биз бу босқичдан ўтишга мажбур эдик”.

    Мажлисда сўзга чиққан олимпия терма жамоасининг мураббийи Тохир Кападзе ҳам Жанубий Кореяда ўтказилган ўқув-машғулот йиғини ва ўртоқлик учрашуви сўнгги вақтларда ғалабага ўрганиб қолган олимпиячилар учун яхши дарс бўлганлигини алоҳида таъкидлади.

    "1:5 ҳисобидаги мағлубиятни ҳеч ҳам оқлаб бўлмайди. Корейслар кучли эди. Биз янги тактик схемаларни синовдан ўтказдик. Шу сабабли, баъзи позицияларда футболчилар хатога йўл қўйишди. Бир томондан мағлубият ёқимсиз, иккинчи томондан эса бу омадсизлик футболчилар ўз ҳаракатлари устида яна бир бора бош қотиришларига ундайди”, - дедйи Кападзеларнинг каттаси.

    Мажлисда шунингдек, Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мариа Мендес ҳам иштирок этди. У Вьетнамда бўлиб ўтган халқаро турнир ҳақида тўхталиб ўтар экан, футболчиларни аста-секинлик билан ўз измига тушириб олаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.

    "Янги бош мураббийнинг кўрсатмаларини қабул қилиш осон кечмайди. Аммо бизнинг жамоада бу жараён осон ва силлиқ ўтаётганлигини айтиб ўтишим керак. Жамоа мен истаган схемада ва мен хоҳлаган тактикада ўйнаши керак. Натижа учун мен жавобгарман ва ўйин ҳам мен истаган йўналишда бўлиши керак. Футболчилар ҳозирда бу жараёнга мослашишмоқда ва бунинг учун мен улардан миннатдорман”, - дедйи Вьетнамдаги халқаро турнирда ғалаба қозониб Ўзбекистондаги фаолиятини бошлаган испаниялик мутахассис.

    Мажлисда бевосита иштирок этган Ўзбекистон футбол федерацияси Президенти Мираброр Усмонов терма жамоа мураббийларига ой охиригача 2012 йил учун тайёргарлик дастурини ишлаб чиқишни топширди.

    Манба: www.the-uff.com  
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz