Пятница, 03.05.2024, 19:15
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 28 » Мусаев жамоаси Эронга жўнаб кетди
    12:47
    Мусаев жамоаси Эронга жўнаб кетди


    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этиш учун  28 октябрь куни эрталаб соат 10:00 да Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига учиб кетди. Сафар олдидан эса ёшларимизга оид бир қатор янгиликлар бўлиб ўтди.

     

    Мираброр Усмонов "ёшлар” билан учрашди

    Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов  24 октябрь куни "Чиғатой”да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди. 
    Осиё чемпионати саралаш босқичидаши иштирок этадиган терма жамоамизга ЎФФ раҳбари омад тилади. 
    "Яқиндагина ўсмирлар терма жамоамиз Тошкентда бўлиб ўтган саралаш босқичида муваффақиятли қатнашиб, Осиё чемпионатига йўлланма қўлга киритди. Ишонаманки,
    сизлар ҳам бу вазифани муваффақиятли уддалайсизлар. Шахсан менинг ёшлар термасидан умидим катта. Мақсадга эришиш учун тажрибали мураббийлар ва истеъдодли футболчилар бор. Ўз навбатида футбол Федерацияси пухта тайёргарлик кўриш учун керакли барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Олдингизга қўйилган дастлабки вазифани уддалаш йўлида сизларга омад тилаб қоламан ҳамда ёруғ юз билан юртимизга қайтиб келишингларга тилакдошман”, - деди ўз нутқида Усмонов.
     

    Сафар олидан жиддий синов

    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 26 октябрь куни "Жар” стадионида Тошкентнинг "Бунёдкор” клуби билан назорат учрашувини ўтказди. Ўйин 3:2 ҳисобида Ўзбекистон чемпиони фойдасига ҳал бўлди. 
    Гарчи беллашувда анча тажрибали бўлган "бунёдкорчилар” зафар қучган бўлсалар-да, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ҳам ёмон таассурот қолдиришмади. Кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди.

    Ўйинда Урош Милославлевич жарима зарбасидан ҳисобни очди. Сўнгра, ҳужумчи Анвар Солиев орадаги фарқни иккитага етказди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибидан эса, иккинчи бўлимда майдонга тушган Сергей Рекун ўзини кўрсатди ва чиройли тарзда жавоб тўпини киритди. Аммо ҳимоядаги хато эвазига Славолюб Жоржевич яна ҳисобдаги фарқни  оширди – 3:1.

    Ўйин якунланишига 2 дақиқа қолганида яна ўша Сергей Рекун пенльтидан тўп киритди. Шу тариқа учрашув 3:2 ҳисобида "Бунёнкор” фойдасига ҳал бўлди.
    Назорат учрашуви
    ЎЗБЕКИСТОН (U-19) - "БУНЁДКОР" 2:3 (0:2)
    Голлар:
     Сергей Рекун 65, 88-пен. - Урош Милославлевич 15, Анвар Солиев 33, Славолюб Жоржевич 67
    Ўзбекистон: Асилбек Омонов (Ғанишер Холмуродов 71), Тоҳир Шамсиддинов (С), Сардор Раҳмонов, Жалолиддин Саидов, Бобур Йўлдошев (Шоҳруҳ Холматов 71), Муҳсин Убайдуллаев (Абдурасул Абдуғаниев 37), Жалолиддин Машарипов (Нурбек Нуриддинов 82), Жамшид Искандеров (Сергей Рекун 57), Игор Сергеев (Забиҳилло Ўринбоев 62), Ихтиёр Тошпўлатов (Умид Эрназаров 78), Аббос Махсталиев (Асилжон Мансуров 71)
    "Бунёдкор": Игнатий Нестеров (Акбар Тўраев 46, Муҳиддин Худоёров 74), Саҳоб Жўраев (Дониёр Ҳасанов 46), Анвар Ғофуров (Хайрулла Каримов 58), Славолюб Жоржевич (Саша Жоржевич 73), Акмал Шораҳмедов (Ислом Иномов 73), Яннис Мандзукас (Алибобо Раҳматуллаев 46), Асқар Жадигеров (Дилшод Жўраев 70), Урош Милославлевич (Руслан Мелзиддинов 71), Шавкат Саломов (Анвар Ражабов 62), Анвар Солиев (Камолиддин Мурзоев 46), Милош Трифунович (Расул Шуҳратов 73).
    Огоҳлантиришлар
    : Асқар Жадигеров 54, Дилшод Жўраев 74
    Бош ҳакам: Игор Худойдотов.

    Нурриддинов таркибдан четда қолди

    Аҳмаджон Мусаевнинг якуний рўйхатидан жами 22 нафар футболчи ўрин олди. Маълумки, мураббийлар штаби сафар олдидан Тошкентда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинларига 23та ўйинчини таклиф қилганди. Шунингдек, "Бунёдкор” билан бўлган назорат учрашувида ҳам йигитлар яна бир карра кўздан кечириб олинди. Ана шундан кейин терма жамоа мураббийлари якуний қарорга келиб, 22 нафар футболчини Эронга олиб кетишга қарор қилишди. Шу тариқа, Тошкентнинг "Спартак” клуби аъзоси Нурбек Нуриддинов таркибдан тушиб қолди.

    Делегацияга ЎФФ терма жамоалар маркази техник директори Рустам Акрамов раҳбарлик қилади.

    Қуйида футболчилар рўйхати ва уларнинг қайси рақам остида тўп суришлари келтирилган:

    Эронга учиб кетган футболчилар:

    Футболчи

    Т.С.

    Клуби

    ДАРВОЗАБОНЛАР

    12.

    Ғанишер Холмуродов

    29.11.94

    "Машъал” /Муборак/

    1.

    Асилбек Амонов

    01.09.93

    "Янгиер” /Янгиер/

    21.

    Абдумавлон Абдулжалилов

    22.12.94

    "Пахтакор” /Тошкент/

    ҲИМОЯЧИЛАР

    19.

    Жалолиддин Саидов

    26.01.93

    "Пахтакор” /Тошкент/

    2.

    Тохир Шамситдинов

    09.02.93

    "Гулистон” /Гулистон/

    5.

    Шоҳруҳ Холматов

    16.03.93

    "Нефтчи” /Фарғона/

    14.

    Жавлон Мирабдуллаев

    19.03.94

    "Бунёдкор” /Тошкент/

    4.

    Бобур Йўлдошев

    08.04.93

    "Локомотив” /Тошкент/

    3.

    Сардор Раҳмонов

    09.07.94

    "Машъал” /Муборак/

    25.

    Асилжон Мансуров

    04.08.94

    "Пахтакор” /Тошкент/

    34.

    Муҳсинжон Убайдуллаев

    15.07.94

    "Пахтакор” /Тошкент/

    ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

    10.

    Жамшид Искандеров

    16.10.93

    "Пахтакор” /Тошкент/

    18.

    Сергей Рекун

    06.02.93

    "Пахтакор” /Тошкент/

    17.

    Игорь Сергеев

    30.04.93

    "Пахтакор” /Тошкент/

    6.

    Аббос Махситалиев

    12.01.94

    "Пахтакор” /Тошкент/

    15.

    Жалолиддин Машарипов

    01.09.93

    "Ерқўрғон” /Ерқўрғон/

    16.

    Абдурасул Абдуғаниев

    05.02.93

    инамо Ғаллакор”/Ғаллаорол

    7.

    Владимир Козак

    12.06.93

    "Пахтакор” /Тошкент/

    ҲУЖУМЧИЛАР

    9.

    Жаҳонгир Абдумўминов

    09.02.93

    "Машъал” /Муборак/

    27.

    Умид Эрназаров

    09.01.93

    "Насаф” /Қарши/

    20.

    Ихтиёр Тошпўлатов

    04.03.93

    "Машъал” /Муборак/

    26.

    Забихилло Ўринбоев

    30.03.95

    "Бунёдкор” /Тошкент/





    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 580 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz