Қаршининг "Насаф” жамоаси ОФК кубоги-2011 ғолиби. Анатолий Демьяненко
шогирдлари Қувайтнинг "Қувайт СК” клубини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб,
қитъамизнинг иккинчи нуфузли мусобақасида ғолиб бўлишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаганди. Иккинчи таймни
кўтаринки руҳда ўтказган "Аждарлар” уч дақиқа ичида икки марта рақиб
дарвозасини ишғол этишди. Аввалига Илҳом Шомуродов қулай имкониятни голга
айлатирди. Кейин эса Андрей Переплёнкин ажойиб гол муаллифига айланди. Меҳмонларнинг
ягона голи Каби ҳисобига ёзилди. Ғалаба
муборак азиз юртдошлар!
ОФК кубоги
Финал
"Насаф” – "Қувайт СК” 2:1
|