Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Октябрь » 28 » “Нефтчи” иккига бўлиниб назорат ўйинини ўтказди
12:50 “Нефтчи” иккига бўлиниб назорат ўйинини ўтказди |
Хабарингиз бор, "Насаф”нинг ОФК кубоги финалига чиққани сабабли олий лиганинг 25-тур ўйинлари 1 ноябрга қолдирилганди. Шу сабабли орада кичик танаффус келиб чиқди. Фарғонанинг "Нефтчи” клуби бу танаффусдан унумли фойдаланди ва иккига бўлинган ҳолда назорат ўйинини ўтказиб олди.
"Оқлар” "кўклар”га қарши майдонга тушиб йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ғолиб томонда тўп тепган Воҳид Шодиев дублга эришди. Яна иккита голни Отабек Исроилов ва Ислом Тўхтахўжаевлар киритишган. "Кўклар” сафида ҳаракат қилган тўпурар ҳужумчи Анвар Бердиев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган. Жароҳат сабаб майдонга туша олмаётган Ойбек Нурбоев ушбу ўйинда майдонга тушган. Демак, футболчи жароҳатидан деярли тузалиб бўлди.
"Нефтчи” оқлар – "Нефтчи” кўклар 4:1 Голлар: Отабек Исроилов, Ислом Тўхтахўжаев, Воҳид Шодиев (2та) – Анвар Бердиев.
Саидафзал Абдуллаев Фарғонадан махсус манба : championat.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 537 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|