Суббота, 04.05.2024, 04:32
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 24 » “Нефтчи” қора анъанага барҳам берди
    12:14
    “Нефтчи” қора анъанага барҳам берди


    "НЕФТЧИ” – "ПАХТАКОР” – 4:1 (3:1)

    Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов.

    Голлар: Бердиев, 1 - 1:0. Алишер Холиқов, 8 - 2:0. Андреев, 25-пен - 2:1. Бердиев, 39 - 3:1. Алишер Холиқов, 52 – 4:1.

    "Нефтчи”: Чилматов, Пўлатов (Холмуродов, 85), Соибов (Низомиддинов, 62), Саидов, Алижонов, Бердиев, Мирзаев (Шодиев, 72), Тўхтахўжаев, Акрамов, Холиқов, Эрматов.

    "Пахтакор”: Рибкин, Суюнов, Кримец, Исматуллаев, Акмал Холмуродов, Махарадзе, Андреев, Климиашвили (Ўрунов, 40), Шарофитдинов (Махситалиев, 78), Козак, Абдухолиқов (Тожиев, 58).

    Огоҳлантиришлар: Абдухолиқов, 23. Тўхтахўжаев, 24.

    Назоратчи: А.Абдуллаев.

    Фарғонанинг "Нефтчи” жамоаси олти йиллик қора анъанага барҳам берди. Юрий Саркисян жамоаси "Пахтакор”ни охирги марта 2005 йилда мағлубиятга учратганди. Драматик хотима топган ўша баҳсда Холматов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилганди. Бу гал эса мезбонлар ёш дарвозабон Никита Рибкинни тўрт марта "хафа” қилишди.

    Ўз навбатида "Шерлар” 2002 йилдан бери биринчи марта йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Қизиқарли томони шундаки, бундан тўққиз йил олдин ҳам "Пахтакор” Фарғонада 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Ўшанда тошкентликлар учрашувда ўринбосарлар билан иштирок этишганди.

    Мазкур ўйиндаги ғалаба «Нефтчи”га кўпроқ керак бўлгани боис, мезбонлар ўйин бошланишини билан олдинга ташланишди ва дастлабки ҳужумдаёқ Рибкин дарвозаси ишғол этилди. Акрамовнинг ўнг қанотдан жарима майдонига етказиб берган тўпини Анвар Бердиев боши билан Рибкин дарвозасига йўллади. Афсуски, ушбу зарбани Никита қайтаришга ожиз эди – 1:0.

    Меҳмонлар ўзларига келиб улгурмасидан иккинчи тўп ҳам "шерлар” дарвозасидан ўрин олди. Холиқов жарима майдончаси ёнидан тўпни Рибкиннинг устидан ошириб ташлади. Бу сафар ҳам Никита жамоасини қутқара олмади – 2:0  

    Биринчи бўлим ўртасига келиб, меҳмонлар бироз жонланишди. Уларнинг кам сонли ҳужумларидан бирида Ислом Тўхтахужаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган Шарофитдиновни тўхтатиб қолди. Кўпчилик ушбу ҳолатда Ислом қоидани бузмади деб ҳисоблаганди. Бироқ, Равшан Эрматовнинг фикри бошқача чиқди. Натижада Эрматов  терма жамоамиз етакчисини огоҳлантирди ва пенальти белгилади. Тўпни олдига яқинлашган Станислав Андреев мўлжалда адашмади. Бироқ бош ҳакам зарба такроран амалга оширилиши кераклигини кўрсатди. Стас иккинчи марта ҳам Чилматовни доғда қолдиргач, ҳисоб қисқарди – 2:1.

    Лекин бу ҳали ҳаммаси эмасди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида тиниб-тинчимас Бердиев бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди.

    Иккинчи тайм ҳам анча қизиқарли кечди. "Пахтакор” ташаббусга эга бўлишга интилган бўлса, мезбонлар қарши ҳужумдан самарали фойдаланишга интилишди. 52-дақиқада "Пахтакор” дарвозаси яна ишғол этилди. Рибкин билан бирга-бир чиқиб борган Алишер Холиқовнинг ерлатиб тепган тўпини қайтариш  "Шерлар” посбонининг қўлидан келмади – 4:1.

    Ўйин шу ҳисобда интиҳо топди. Бу ғалаба "Нефтчи”ни тўртинчи ўринга анча яқинлаштирди.

    Аброр БЕК «Футбол Инфо» газетаси

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 560 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz