Якшанба кунги "Бунёдкор” – "Пахтакор” учрашуви олдидан катта шоу-концерт дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда "қалдирғочлар" расмий сайти хабар бермоқда.
"Бунёдкор” футбол клуби маркетинг бўлими бу йўналишда ҳам биринчилардан бўлиб олдинга қадам ташлаганидан хабардорсиз. Севимли жамоамизнинг "Жар” стадионидаги ҳар бир учрашуви олдидан ишқибозлар учун ажойиб шоу-дастур ишлаб чиқилмоқда.
"Насаф” ва "Сўғдиёна” жамоаларига қарши баҳс олдидан элимий суйган хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, "Шамс”, "Марка” гуруҳлари стадионимизга келган мухлисларни хушнуд этишганди. Шунингдек, танаффус пайтида "омадли чипта” акцияси ўтказилиниб унда ғолиб чиққанлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
"Пахтакор” билан ўйин арафасида "Жар” стадиони ҳар қачонгисидан-да файзли бўлади. "Бунёдкор” ФК маркетинг бўлими томонидан ишлаб чиқилган шоу-концерт дастури Сиз азизларга албатта манзур бўлади, деган умиддамиз. Жамоаларнинг чиройли ўйинидан ташқари, Ўзбекистонда хи
...
Читать дальше »