Воскресенье, 12.05.2024, 05:47
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Олий лига



    Бугун Самарқанддаги "Олимпия” стадионида олий лиганинг 20-тур ўйинлари старт олди. Унда «Динамо» клуби Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилди. 6-дақиқада Сирож Сайфиевнинг боши билан берган зарбаси Михаил Алавидзе қўриқлаётган дарвозаси тўрига бориб тушди – 1:0. Қолган дақиқаларда ҳар иккала томон ҳам ҳужумлардан самарали фойдалана олмади ва биринчи бўлим якунланди. Чемпионат.уз

    Иккинчи бўлимнинг бошида майдон эгалари кетма-кет иккита тўп киритишди. Ҳар иккала тўпни ҳам Иван Нагаев киритишга эришди. 50-дақиқада чап қанотдан бошланган ҳужумдан сўнг Нагаев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни 2:0 қилди. Орадан икки дақиқа ўтгач Иван Нагаев рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатоси туфайли ўзининг иккинчи жамоасининг учинчи тўпини киритди – 3:0. "Шўртан” футболчилари бу ҳисобдан қониқмай ҳужумга ташланишди. Аммо ғузорликлар сўнгги зарбани беришда ноаниқликка йўл қўйишмоқда. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва «Динамо» ўз майдонида йирик ғалабага эришди. ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 575 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.09.2011 | Комментарии (0)

    19-тур.

    9 сентябь  (жума)

    «Динамо»  -  «Нефтчи»  -  2:0 (0:0)

    Самарқанд. 10054 томошабин.

    Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент)  -  9,0, Б. ... Читать дальше »

    Категория: Олий лига | Просмотров: 606 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.09.2011 | Комментарии (0)



    «Динамо» - «Нефтчи» (2:0) учрашувидан сўнг самарқандликлар устози Аҳмад Убайдуллаев футболчилар ўйинидан қониққанлигини эътироф этди.

    Ўйин жуда оғир кечди. Фикримча, «Насаф» ва «Пахтакор»га қарши ўйинга нисбатан бугунги баҳс биз учун қийинроқ бўлди. Чунки бу ўйиндаги ғалаба бизнинг Олий лигада қолиш учун муҳим қадамларимиздан бири ҳисобланарди, шу билан бирга рақибимиз учун ҳам совринли ўринлар учун курашиш имкониятини берарди. Қолаверса, «Нефтчи» таркиби бир неча йиллардан буён сақланиб келинаётган ва жамоа ўйини анча шаклланганлиги учун фарғоналикларга қарши тўп суриш жуда қийин. Бизда эса жамоанинг ярмидан кўпи яқинда йиғилган. Шунга қарамай, йигитларимизга миннатдорчилик билдираман. Чунки улар иккинчи даврадаги барча ўйинда яхши ҳаракат қилиб келишмоқда. Ўша Андижонда ҳам мағлуб бўлганимизга қарамай футболчилар ҳаракатидан қониққан эдим. Чунки жамоа ёмон ҳаракат қилмаяпти, фақатгина айрим вазиятларда имкониятдан фойдалана олмаяпмиз.

    - Агарда кейинги ўйинларда ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 628 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.09.2011 | Комментарии (0)



    «Динамо» - «Нефтчи» (2:0) учрашуви якунлангач, фарғоналиклар бош мураббийи Юрий Саркисян учрашувдан кейинги фикрларини билдираркан, футболчиларнинг жароҳати жамоага салбий таъсир ўтказаётганлигини қайд этди.

    - Бу учрашув биз учун жуда муҳим эди. Бироқ ўйинга бу сафар ҳам тўлиқ таркиб билан туша олмадик. Тўртта яримҳимоячимиз жароҳатини даволаш билан банд. Булар, Мансур Саидов, Иқбол Акрамов, Азиз Алижонов ва кеча машғулотларда Сардор Мирзаев ҳам жароҳат олди. Ислом Тўхтахўжаевни эса терма жамоага чақириб, бизга қайтаришмади. Устига-устак бугун ўйин бошида марказий ҳимоячимиз Шукур Пўлатов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Кўраяпсизми, биз ярим таркибни йўқотганмиз. Бундай шароитда эса «Динамо»га қарши тўп суриш осон бўлмаслигини билардик. Қолаверса, рақиб Олий лигада қолиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Шогирдларим бугун ҳар қанча уринишмасин гол ура олишмади. Рақибимиз голидан аввал Алишер Холиқовда яхши имконият юзага келганди, ўша голни урса ғалаба қозонишимиз ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.09.2011 | Комментарии (0)




    "Бунёдкор” - "Қизилқум” (3:1) учаршувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Қизилқум” устози Сергей Арслонов ўз жамоаси ўйинини анча чуқур таҳлил қилиб берди.

    - Аввало "Бунёдкор” аъзоларини чиройли ўйин ва ишончли ғалаба билан табриклаб ўтмоқчиман. Биз "Бунёдкор” ўйинини яхшилаб ўрганиб чиққандик. Рақибни қанотлардан ўткир ва тезкор ҳужумларга ўтишини билардик. Айнан шу жиҳатларга асосий эътибор қаратиш кераклигини шогирдларимга уқтиргандим. Дастлабки 20 дақиқа давомида берилган кўрсатмалар ёмон бажарилгани йўқ. Афсуски айнан қанотдан ташкил этилган ҳужум оқибатида биринчи голни ўтказиб юбордик. Сўнг Любинскийнинг ҳатосини Карпенко кечирмади. Ҳимоячиларимизга эътирозим бор – улар кўп ҳолларда ҳато қилишди. Ҳатто ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб, ўйин суръатини ўзгартираётган пайтимизда яна ҳимоячиларимиз панд бериб қўйишди. Ярим ҳимоячиларимиз фаол ўйнашди. Леонид Кошелев ва Алексей Николаев сингари тажрибали футболчиларимиз катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Ҳужу ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 572 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)




    "Бунёдкор” - "Қизилқум” (3:1) учаршувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов олтин медаллар масаласи ҳали тўлиқ ҳал этилмаганлигини таъкидлади.

    - Биз ўйинни бироз оғирроқ бошладик. Маълум вақт тўпни ўз назоратимизда ушлаб туришимизга тўғри келди. Рақиб эса зич ҳимояни ташкил этиб турди. Бундай пайтларда рақиб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб кетиши мумкин. Бироқ биз уларга бундай имконият яратиб бермадик. Марказ ва қанотлардан голли вазиятлар содир этишга киришдик. Биргина Милош Трифунович уч бор ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Умуман олганда жуда кўплаб вазиятлар йўққа чиқарилди. Майдон марказида тўп сурган футболчиларимиз ҳар доим ҳам ҳужумларда иштирок этаверишмади. Урош Милосавлевич ҳали-вери жамоамиз ўйинига мослашиб кетолмади. У шериклари билан тезроқ тил топишиб кетиши керак. Терма жамоамиз ўйинлари туфайли, шунингдек "Олмалиқ” билан ўйинимиз қолдирилганлиги боис 20 кун давомида расмий ўйин ўтказаганимиз йўқ. Б ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 626 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Ғузорда кечган "Шўртан" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.

    Мезбонларнинг бир қатор ҳужумлари бутун ўйитн давомида самара бермади ва натижада "Шўртан" ўз уйида ўтган учрашувда дурангга рози бўлишга мажбур бўлди. Ушбу дурангдан сўнг ғузорликлар ҳисобидаги очколар сони 21тага етган бўлса, "Андижон" ҳисобидаги очколар сони 24тага етди.


    ЎзПФЛ-2011
    19-тур

    «ШЎРТАН» - «АНДИЖОН» - 0:0

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)


     

    "Пахтакор" ва "Насаф" кетма-кет очко йўқотиб, "Бунёдкор"нинг тезроқ чемпион бўлиши учун ўз "ёрдам"ларини беришмоқда. Қосимов шогирдлари эса бундан бажонидил фойдаланишмоқда.

    "Қизилқум" эса иккинчи даврани жуда зўр бошлади ва ҳали-бери бўшашишга ҳаққи йўқ эди. Ушбу ўйин бошланиши олдидан "Динамо"нинг ғалаба қозонгани маълум бўлди ва энди зарафшонликлар ҳар қандай рақиб билан ўйинда очко учун курашишлари аниқ эди. Шу боис бўлса керак, Сергей Арслонов ҳеч қандай ҳимоявий ўйин ҳақида ўйлаб ўтиришмади. Бу эса "қалдирғочлар" учун ҳақиқий имкониятнинг ўзгинаси эди.

    Биринчи бўлим ярмигача жамоалар майдонда тенгма-тенг кураш олиб боришди. "Қизилқум" сардори Леонид Кошелев бир неча марта жарима зарбани бериш имкониятига эга бўлганининг ўзиёқ, зарафшонликларнинг ҳужумда нечоғлик фаоллик кўрсатишганини англатиб турибди. Бироқ Асрлонов шогирдлари ҳимояда бирмунча бўш ҳаракат қилишди. Айниқса, киритилган биринчи голда ҳимоячилар мезбонларга икки марта имконият беришди. Д ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 648 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)



    Бекободда кечган ўзига хос "Тошкент вилояти дербиси”да "Металлург” "Олмалиқ”ни қабул қилиб кутилган ғалабани қўлга киритди. Одатда уй учрашувларини муваффақиятли ўтказадиган Мирсодиқов шогирдлари бу сафар ҳам ўз анъаналарини давом эттиришди.

    Учрашувнинг 11-дақиқасида дастлаб Боян Калевич Зоҳид Абдуллаев билан "девор” усулини қўллаб дарвозабон билан яккама-якка чиқиб ҳисобни очди. Меҳмонлар ҳали ўзларига келиб улгурмасидан туриб "Металлург” иккинчи голини киритди. Бу сафар Илёс Қурбонов гол муаллифига айланди. Эътиборли томони, иккинчи голга ҳаммуаллифлик вазифасини Зоҳид Абдуллаев бажариб берди.

    Биринчи бўлим худди шу ҳисоб билан якунланди. Иккала жамоа ҳам харчанд уринишмасин, барча голларини иккинчи бўлимга қолдиришди. Иккинчи бўлим эса янада голларга бой бўлди.

    Дастлаб биринчи бўлимнинг қаҳрамонларидан бири Илёс Қурбонов яна бир бор муваффақият қозониб, ҳисобдаги фарқни йирик кўринишга олиб келди. Кўп ўтмай голларга ҳаммуаллифлик қилиб қаҳрамон бўлиб кел ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон Олий лигасидан ўрин олган "Бухоро” ва Жиззахнинг "Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар кичик ҳисобдаги фарқ билан ғалаба қозонишди.

    Дастлаб олимпия терма жамоамизга номзод бўлган Жасур Ҳасанов Артурас Фоменко томонидан етказиб берилган тўпни дарвоза тўрига йўллаб ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Баҳодир Пардаев пенальтидан тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди.

    Орадан тўрт дақиқа ўтиб Суҳроб Неъматов тўп киритиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди ва "Бухоро” навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

    ЎзПФЛ—2011
    19-тур

    «БУХОРО» – «СЎҒДИЁНА» – 2:1 ()
    Голлар: Жасур Ҳасанов 36, Суҳроб Неъматов 69 – Баҳодир Пардаев 65.

    «БУХОРО»: Суҳроб Қобулжонов, Бобур Амонов, Георги Квесиешвили, Суҳроб Неъматов, Нодир Ражабов, Алишер Саноев, Артурас Фоменко, Отабек Нарзуллаев, Тадас Гражюнас, Жасур Ҳасанов, Артём Никитенко.

    «СЎҒДИЁНА»: Александр Меленчук, Афзал Азизов, Тиму ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 3 4 5 6 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz