Понедельник, 06.05.2024, 14:07
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 19 » Дерби олдидан шоу-концерт дастури
    11:58
    Дерби олдидан шоу-концерт дастури


    Якшанба кунги "Бунёдкор” – "Пахтакор” учрашуви олдидан катта шоу-концерт дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда "қалдирғочлар" расмий сайти хабар бермоқда.

    "Бунёдкор” футбол клуби маркетинг бўлими бу йўналишда ҳам биринчилардан бўлиб олдинга қадам ташлаганидан хабардорсиз. Севимли жамоамизнинг "Жар” стадионидаги ҳар бир учрашуви олдидан ишқибозлар учун ажойиб шоу-дастур ишлаб чиқилмоқда.

    "Насаф” ва "Сўғдиёна” жамоаларига қарши баҳс олдидан элимий суйган хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, "Шамс”, "Марка” гуруҳлари стадионимизга келган мухлисларни хушнуд этишганди. Шунингдек, танаффус пайтида "омадли чипта” акцияси ўтказилиниб унда ғолиб чиққанлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

    "Пахтакор” билан ўйин арафасида "Жар” стадиони ҳар қачонгисидан-да файзли бўлади. "Бунёдкор” ФК маркетинг бўлими томонидан ишлаб чиқилган шоу-концерт дастури Сиз азизларга албатта манзур бўлади, деган умиддамиз. Жамоаларнинг чиройли ўйинидан ташқари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Анвар Санаев, Самандар Ҳамроқулов, Валижон Шамсиев ҳамда "Зарба” гуруҳларининг чиқишлари, шунингдек стадион мониторида намойиш этиладиган "Бунёдкор” ва "Пахтакор” аъзоларининг ўйинолди фикрлари, ўзаро ўйинлар тарихига оид видеоролик ва танаффус пайтидаги "омадли чипта” акцияси мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

    Шоу-концерт дастури соат 18:00дан бошланади. Шундай экан ишқибозлар "Жар” аренасига барвақт ташриф буюришлари керак", — дейилади клуб расмий сайтида.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Олий лига | Просмотров: 643 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz