Суббота, 11.05.2024, 22:50
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Олий лига

     

    Иккинчи даврадан бошлаб Олий лигада жон сақлаб қолиш учун жиддий курашга киришган "Динамо" ниҳоят бир неча ўйиндан кейин яна ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

    Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари "Нефтчи"га қарши ўйиннинг илк дақиқаларидан ташаббусни қўлга олиб, ҳужумкорликка зўр берди. Ёш фарғоналиклар эса сафарда ўйнаётганликларини инобатга олиб, асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратишди. Биринчи 45 дақиқаликда ҳимоячилар ва дарвозабонлар яхши ўйнаб, дарвозаларнинг дахлсизлиги сақланиб қолишига сабабчи бўлишди.

    Иккинчи бўлимда майдон эгалари сафида битта ўзгариш юз берди. Иброҳим Раҳимовнинг ўрнига Убайдуллаев майдонга Салим Мустафоевни туширди. Шундан сўнг самарқандликларнинг ўйин тактикасида ўзгариш юз берди ва мезбонлар янада фаолроқ ҳаракат қила бошладилар.

    Боз устига, давралар оралиғида "Машъал"ни тарк этиб, Беларусга бориб келган Николай Риндюк яхши савиядаги ҳужумчи эканини яна бир марта исботлади. У тўпни эгаллаб олиб, чап қанотдан жарима майдончаси ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 543 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)



    25 август куни Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф” - "Навбаҳор” учрашуви 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

    Одатга мувофиқ, ўйиндан кейин иккала жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилиши керак эди. Дастлаб, Анатолий Демяненко журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Лекин мағлуб жамоа устози ўйиндан кейиги матбуот анжуманига ташриф буюрмади.

    Наманганликлар матбуот анжуманида иштирок этмаслик сабабини самолётга кечикишаётганликлари билан изоҳлаганлар.

    Манба: www.Fk.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)

     

    25 август (пайшанба)

    «Нефтчи» – «Бухоро» – 2:0 (1:0)

    Фарғона. 13822 томошабин.

    Ҳакамлар: Р. Э ... Читать дальше »

    Категория: Олий лига | Просмотров: 513 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.08.2011 | Комментарии (0)



    Бирлашган Араб Амирликларининг «Бани Яс» клуби франциялик футболчи Давид Трезеге билан шартнома имзолашга яқин.

    Ўз вақтида Франция терма жамоаси билан Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган ҳужумчи БААга келди. Трезеге бу ерда янги жамоаси билан шартномага имзо чекиши мумкин.

    Манба: www.the-afc.com
    Категория: Олий лига | Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.08.2011 | Комментарии (0)



    Бир неча кун олдин ЖЧ-2014 саралаш ўйинларидан четлатилган Сурия терма жамоаси бош мураббийи Низар Махрус истеъфога чиқди. ЖЧ-2014 2-саралаш босқичидаги Тожикистонга қарши ҳар иккала ўйин (2:1 ва 4:0) учун ҳам сурияликларга техник маҳлубият ёзилганди. Бунга сабаб эса Сурия термаси таркибида ўз вақтида Швеция ёшлар терма жамоаси таркибида ўйнаган Жорж Муроднинг Тожикистонга қарши майдонга тушганлиги бўлди.

    «Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг ишимни давом эттириш учун кучим қолмади. Бизнинг барча ҳаракатларимиз ҳавога учди», - деди собиқ мураббий.

    Манба: www.the-afc.com
    Категория: Олий лига | Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.08.2011 | Комментарии (0)

     

    24 август

    «Нефтчи» – «Бухоро» - 2:1. 1512 томошабин.

    Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент) – 8,4, Р. Темиров – 7,6, Ш. Қодиров – 7,9, Ш. Матисаев - 7.

    Голлар: И. Ғаниев (42, пенальтидан, 70) – Ж. Ҳасанов (7).

    Огоҳлантиришлар: Ж. Саидов (37) – А. Фатуллаев (41), Е. Кочнев (57), Б. Рамазонов (88).

     

    «Андижон» – «Динамо» 1:1. 154 томошабин.

    Ҳакамлар: А. Мўминов (Тошкент вил.) – 8,2, А. Маражабов – 8,0, А. Жўрахонов – 8,0, Т. Тўхтасинов – 9.

    Голлар: А. Қаюмов (36) – Б. Насимов (50).

    Огоҳлантиришлар: Б. Ғозиев (10), Д. Жамолиддинов (45+1), А. Қаюмов (52), И. Маматказин (барчаси-«Андижон», 57).

     

    ... Читать дальше »

    Категория: Олий лига | Просмотров: 480 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.08.2011 | Комментарии (0)



    «Андижон» - «Нефтчи» қарама-қаршилиги ҳамма вақт мухлис ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотиб келган. Табиийки, бу сафарги дерби ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ.

    Ушбу жамоалар қандай ўринда бўлишидан қатъий назар ўйин ҳар доим кескин ва муросасиз тарзда ўтиб келади. Шунинг учун ҳам бундай ўйинлар дерби номини олган. Таъкидлаш керакки, мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 37 маротаба тўқнаш келишган. Устунлик эса шубҳасиз фарғоналиклар тарафида. Чунки Юрий Саркисян шогирдлари 27 марта андижонликлар устидан ғалабага эришган. «Бургутлар» эса бундай имкониятга 5 та учрашувда сазовор бўлишган бўлса яна 5 та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаганлар. Умуман айтганда, 38-тўқнашув голларга бой тарзда кечди. Бу ҳам ўйиннинг анча шиддатли ва қизиқарли руҳда ўтганини кўрсатиб турибди.

    Беллашувга тўхталадиган бўслак, ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида жамоалар эҳтиёткорлик билан аниқроғи ўзига хос разведка билан тўп сурдилар. Аста-секин эса жамоалар хавфли вазиятларн ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 578 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.08.2011 | Комментарии (0)




    "Жар” стадиони ушбу мавсумда илк маротаба тўлди. Ҳаттоки Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида ҳам стадион лиқ тўлмаганди. Ўйинга қизиқиш ўта юқорилигини мана шу омил ва ҳар иккала жамоа фан-клубларининг бир неча кун давомида ўйинга тайёргарлик кўрганидан ҳам билса бўларди. Бу – чемпионлик баҳсими? Балки, узил-кесил бундай фикр билдиришга ҳали эртадир, аммо, мабодо ўйин худди финал баҳсидек кечди. Ўйинчиларнинг ўйинга муносабати, иштиёқи шундан далолат бериб турди.

    Биринчи бўлим давомида кутилмаганда "Пахтакор” катта ташаббусга эга бўлди (кутилмаганда, деганда аввалги дербилар назарда тутиляпти). Бунга сабаб сифатида, биринчидан, бу ўйинда "Пахтакор”ни ғалабадан бошқа нарса қониқтирмасди, иккинчидан, "Бунёдкор” 4 кун олдин Қаршида ҳам жисмоний, ҳам руҳий куч йўқотганди. Азиз Ҳайдаровнинг йўқотилиши эса алоҳида мавзу. Мана шу 3 омил бир бўлиб, Ҳайдаров шогирдларининг ўйинда имкониятларини оширгандек бўлди. Аммо...

    Ўйиндаги илк хавфли вазият меҳмонлар томонидан ст ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    17-тур учрашувларидан яна бирида "Шўртан” клуби ўз майдонида "Олмалиқ”ни қабул қилди.

    2-таймда ғузорликлар томонидан киритилган икки гол "Шўртан”га ғалаба келтирди.

    "Шўртан” – "Олмалиқ” – 2:0 (0:0)
    Голлар: Ҳамза Каримов, 55. Игорь Таран, 78.

    Шўртан : Михаил Алавидзе, Асрор Алиқулов, Предраг Вуйович. Игор Таран, Шахбоз Эркинов, Илнур Хазигалиев, Вадим Афонин, Вячеслав Пономарёв, Александр Мерзляков, Ҳамза Каримов, Эммануэл Одибе.

    Олмалиқ : Денис Ершов, Мурод Ҳамроев, Иван Кучеренко, Бахром Йўлдошев, Абдуқаххор Ҳожиаакбаров, Олег Зотеев, Анвар Раҳимов, Достон Абдураҳмонов, Александр Востриков, Санжар Шоаҳмедов, Мўйдин Мамазлунов.

    Манба: www.Fk.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)



    Бекободдаги А. Анохин номидаги стадионда "Металлург” пешқадамлар сафида бораётган Қаршининг "Насаф” жамоасини қабул қилди. Қаршиликлар бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Кубоги ярим финалида амалдаги кубок соҳиби "Бунёдкор”ни мағлубиятга учратиб юқори кайфиятда Бекободга етиб келишганди. "Металлург” эса ўз уйида ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатиши боис бу ўйинга бўлган қизиқиш катта эди.

    Учрашувнинг дастлабки дақиқалари анча сокин кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан олдинга ташланиб туришди. Бекободликлардан Ҳикмат Ҳошимовда гол киритиш имконияти юзага келди. Бироқ бу вазиятларда унинг зарбасига аниқлик етишмади.

    Қаршиликлар сафида эса Шуҳратбек Мирхолдиршоев 12-13 дақиқаларда кетма-кет иккита имконият яратди. Бироқ бу вазиятда "металлургчилар” посбони Маъмур Икромов яхши ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.

    Умуман биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан иккала жамоа аъзолари ҳам фойдалана олишгани йўқ. Асосан ташкил этилган ҳужумларг ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 536 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.08.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 3 4 5 6 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz