Воскресенье, 12.05.2024, 01:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Олий лига



    Бугун Олмалиқда олий лиганинг 20-турининг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди. Унда "Олмалиқ” жамоаси Наманганнинг "Навбаҳор” клубини қабул қилди. 5-дақиқада Бахром Йўлдошев рақиб дарвозабони билан бирга-бир Романенконинг алдай олмади. 42-дақиқада ҳисоб очилди. Отабек Валижоновнинг етказиб берган пасидан сўнг Абдулазиз Султонов Ершов дарвозасига тўп киритди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

    Иккинчи бўлим бошида Александр Востриков ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. 53-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов 20 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Аммо бу зарбага аниқлик етишмади. 58-дақиқада эса Мўйдин Мамазулуновнинг берган зарбаси рақиб дарвозаси устунига тегиб қайтди. Учрашувнинг 65-дақиқасида меҳмонлар иккиничи голни киритишди. Бу вазиятда Абдулазиз Султонов ўзининг дублини нишонлади – 0:2. 86-дақиқада захирадан майдонга тушган Абдумалик Абдуллаев Ершов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни йириклаштирди – 0:3. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармай қолди ва "Олм ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 621 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)




    Тошкентдаги "Пахтакор” Марказий стадионида "Пахтакор” клуби 20-турнинг қолдирилган ўйини доирасида Муборакнинг "Машъал” клубини қабул қилди. Илк дақиқаларда майдон эгалари ҳужумга ўтишди. Аммо Иракли Климиашвили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди ва ҳужум узилиб қолди. 7-дақиқада Шерзод Каримовнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Дилшод Шарофетдинов қулай вазиятга чиқиб борди аммо тўпни ўзида тўхтатиб қола билмади. 12-дақиқада Иракли Климиашвили чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Бу ерда Фарҳод Тожиев ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:0. 30-дақиқада Кахи Махарадзенинг узоқ масофадан берган зарабаси озгина ноаниқ кетди. 34-дақиқда Шерзод Каримовнинг жаримадан берган зарабасини Қувватов қайтара олди. 39-дақиқада Дилшод Шарофетдинов қарши ҳужумга ўтиб кетди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Униннг зарабси ноаниқ бўлди. Биринчи бўлимда бошқа тўп киритилмади ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишди ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.10.2011 | Комментарии (0)


    Олий лига

    22-турнинг қолдирилган ўйини

    9 - октбярь

    «Нефтчи» - «Насаф» - 1:1 (0:0)

    Ҳакамлар: Р. Саидов (Тошкент), А. Миронов (Тошкент), А. Букатин (Тошкент),       Т. Тўхтасинов (Андижон).< ... Читать дальше »

    Категория: Олий лига | Просмотров: 597 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.10.2011 | Комментарии (2)


    Хабарингиз бор, 9 октябрь куни 22-турнинг қолдирилган ўйини бўлиб ўтади. унда "Нефтчи” ўз майдонида "Насаф”ни қабул қилади. Аслида бу учрашувни Равшан Эрматов бригадаси бошқариши лозим эди. Аммо ОФКнинг энг яхши ҳакамига 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган Таиланд - Саудия Арабистони учрашувини бошқариш ҳақида мактуб келган. Шу боисдан Фарғонада бўлиб ўтадиган муҳим ўйин Рустам Саидовга ишониб топширилди.
    Категория: Олий лига | Просмотров: 571 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.10.2011 | Комментарии (0)


    Одатда куз фаслига  келиб жамоаларимиз қимирлаб қолишади. Ахир бу ёғига ҳар бир очко олтинга тенг бўлади-да.. Ғалвир кўтариладиган пайтда эса мағлубиятлар қимматга тушиши бор гап. Бугуни мақоламизда чемпионатимизда совринли ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг сўнгги беш турдаги рақиблари ва уларнинг имкониятлари ҳақида сўз юритамиз.

     

    ... Читать дальше »

    Категория: Олий лига | Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.09.2011 | Комментарии (0)



    21-турда Жиззахга сафар уюштирган «аждарлар» Иван Бошкович дубли эвазига сафардан муҳим уч очко билан қайтишди.

    Ўйин олдидан « Насаф» таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд эди. Карточкалари сони тўрттага етиб қолган Боян Малишич ва Эркин Бойдуллаев, жароҳатланган Мирҳолдиршоев ва марказий ҳимоячи Мақсуд Каримов ҳам учрашув қайдномасидан ўрин олмаган эди. Шу боис мазкур учрашувда марказий ҳимояда илк марта Филипосян-Рисқуллаев жуфтлиги майдонда ҳаракат қила бошлади. Шунингдек, куни кеча олимпия терма жамоамизнинг Ироқ устидан қозонилган ғалабасига катта ҳисса қўшган Фозил Мусаев ва Кенжа Тўраев ҳам шу куни асосий таркибидан ўрин олишди.

    Учрашув томонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. 5-дақиқадаёқ «Сўғдиёна» жамоасининг тезкор ҳужумчиси Баҳодир Пардаевнинг жарима майдони ичидан чап бурчакка йўллаган зарбасини «Насаф» посбони Дмитро Казаченко катта қийинчилик билан бартараф этди. Орадан кўп ўтмай энди қаршиликлар бошлаган тезкор ҳужум гол билан якунланди. Жамоа ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)




    Бугун Вобкентда "Бухоро” клуби Тошкентнинг "Пахтакор” клубини қабул қилмоқда. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор тарзда бошлашди. Бир нечта зарбалар ноаниқ кетди. 25-дақиқасида майдон эгалари вакили Артурос Фоменкода ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлди. У дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин тўпни ноаниқ тепиб юборди. Биринчи бўлим охирларида меҳмонларда кетма-кет иккита вазият бўлди. Иракли Климиашвилининг кучли зарбаси ноаниқ кетган бўлса, Алишер Азизовнинг берган зарбасини эса Сардор Қобулжонов бартараф этди. Майдон эгалари вакили Бобур Омоновда ҳам қулай имконият бўлганди. Унинг 6 метрлардан берган зарбасини Темур Жўраев ушлаб қолди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

    Иккинчи бўлимда ҳар иккала томон ҳужумкорликни асло пасайтирмади. Аммо ҳар сафар тўп дарвозага киришни истамади. Жасур Ҳасановнинг етказиб берган пасидан сўнг Алишер Саноев дарвозага зарба берди. Бу сафар ҳам ноаниқ. Бироздан сўнг Дилшод Шарофетдинов жуда қулай имконият ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 580 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)



    Бекободнинг "Металлург" клуби ўз уйида "Андижон"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

    Учрашувдаги ҳисоб 15-дақиқадаёқ очилди. Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, чиройли тарзда тўрга йўллади. Шундан сўнг майдонда қизиқрли ва муросасиз кураш бошланди. "Металлург" ўз мухлислари қаршисида ишончли ўйин намойиш этишга интилган бўлса, андижонлик футболчилар ҳам вазиятни ўнглаш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилишди.

    Учрашувнинг 40-дақиқасида Икром Иброҳимов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди, бироқ меҳмонларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Илёс Қурбонов орадаги фарқни яна биттага ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

    Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар қизиқарли учрашув гувоҳига айланишди. 74-дақиқага келиб, Шуҳрат Йўлдошев жамоасининг учинчи голини киритди. 81-дақиқага келиб, мезбонлар ҳужумчисига ишлатилган қўполлик учун "Андижон" дарвозабони майдондан четлатилди. Камига меҳмонлар дарвоза ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Турнинг қизиқарли учрашувиларидан бири Ғузор шаҳрида бўлиб ўтди. Турнир жавдалининг 4-поғонасини банд этиб турган «Нефтчи» яқиндагина бош мураббийига «чиқиш эканларини» кўрсатган «Шўртан» клуби меҳмони бўлди.

    Учрашувдан олдин ҳам икки бош мураббийда ҳам таркиб борасида муаммолар бор эди. Сабали, Юрий Вазгенович Мансур Саидов, Анвар Бердиев ва Павел Смоляченколарнинг жароҳатлари борлиги сабабли, уларнинг хизматларидан фойдалан олмади. «Динамо» жамоасига учралган мағлубиятдан сўнг, лавозимидан четлатилган Тачмурат Агамуратов ўрнини эгаллаган Ихтиёр Каримов ҳам таркиб борасида жиддий муаммога дуч келди. Предраг Вуйович, Вадим Афонин, Алишер Юсупов ва Ильнур Хазигалиевнинг олган жароҳатлари «Нефтчи» клубига қарши бўладиган учрашувда майдонга тушишларига тўсқинлик қилди. Шу боис бўлса керак, ҳар икки клубда ҳам бир қатор ёш футболчилар асосий таркибдан жой олишди.

    Гарчи, «Нефтчи» таркибида Ойбек Нурбоев, Шукур Пўлатов, «Шўртан» таркибида Лазиз Убайдуллаев, Аббос А ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 549 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)








    Андижондаги "Соғлом Авлод” стадионида маҳаллий «Андижон» клуби Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилди. 7-дақиқада Виктор Карпенко тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Анвар Солиевнинг берган зарбасига аниқлик етишмади. 21-дақиқада чемпионат тўпурари Милош Трифуновичнинг берган зарбасини Ғайрат Ҳасанов қайтариб қолди. 29-дақиқада Александр Поповичнинг берган зарбасини йўлига дарвоза устуни тўғаноқ бўлди. 35-дақиқада Асқар Жадигеров 16 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Учрашувнинг 41-дақиқасида Анвар Солиев ҳисобни очди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

    Иккинчи бўлим бошида Шавкат Саломовнинг берган зарбаси ноаниқ кетди. бироз ўтгач энди майдон эгалари вакили Иброҳим Отахонов ҳам ноаниқ зарба берди. 67-дақиқада Александр Попович аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шундан сўнг меҳмонлар ҳужумлар уюштиришди. Аммо бу урунишлар самара бермади ва «Андижон» ўз майдонида мамлакат чемпиони билан дуранг ўйна ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 604 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.09.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 3 4 5 6 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz