Пятница, 03.05.2024, 18:41
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 28 » Олимпиячиларимиз Баҳрайн билан ўйнайди
    12:44
    Олимпиячиларимиз Баҳрайн билан ўйнайди


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 17 ноябрь куни Манама шаҳрида Баҳрайн олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, деб хабар бермоқда ЎФФ расмий сайти.  

    Абрамовнинг бу қарор яна барчани ажаблантирди.

     

    Абрамовнинг мақсади нима?

    Маълумки, Вадим Абрамов шогирдларини ноябрь ойида  иккита муҳим ўйин кутиб турибди. 2012 йили Лондонда ўтказиладиган олимпиада ўйинларининг 3-саралаш босқичи доирасида меҳмонда дастлаб, БАА билан (23 ноябрь), сўнгра Австралия билан (27 ноябрь) жиддий синов бўлади.

    "Баҳрайнга қарши ўйин орқали йигитларни яна бир карра кўздан кечириб оламиз. Муҳим учрашувлар олдидан Манамадаги баҳс фойдадан ҳоли бўлмайди деб ўйлайман”, - деди олимпия термa жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси 16 ноябрь куни Баҳрайнга сафар қилади ва ўйинни ўтказиб, эртаси куни БААга учиб кетади.

    Бу ерда ҳақли савол туғилади? Абрамовнинг асли нияти нима? Эътибор берсангиз, куз фаслининг охирги ойида мамлакатимизда футбол мавсуми энг қизғин палласига киради. 11 ва 15 ноябрь кунлари бош жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида майдонга тушса,  9 ва 13 ноябрь кунлари "Насаф” ва "Пахтакор” икки марта ўзаро куч синашади.

    Тожикистон билан ўйиндан кейин олимпиячиларимиз Баҳрайнга йўл олади. Ахир бу пайтга келиб футболчиларимиз чарчаб қолишлари мумкин. Ахир олимпия термасининг асосини "Пахтакор” жамоаси ўйинчилари ташкил этса. Бундан ташқари, "Насаф”нинг айрим ўйинчилари ҳам Абрамовнинг иккинчи жамоасида тўп суради.  Ахир бу бир қатор муаммоларни юзага келтирмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Хуллас яна Вадим Карленовичнинг қарорини тушунмадик.

      

    ЎФФ президенти Абрамовни табриклади

    Ўз навбатида Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Вьетнамда бўлиб ўтган хақларо турнирда эришилган ғалаба билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовни табриклади.

    "Олимпия терма жамоаси Вьтенамдан ғолиб сифатида қайтиб келганидан жуда ҳам хурсандман”, - деди Усмонов Вадим Абрамовга мурожаат қилган ҳолда.

    "Албатта, мусобақа қатнашчиларининг таркиби у қадар кучли эмасди, аммо бу рақиблар ва турнирга паст назар билан қарашга сабаб бўлолмайди. Ҳар бир футболчи терма жамоа либосини кияр экан, майдонда бор кучини сарфлаган ҳолда тўп суриши лозим. Чунки у нафақат ўз шаънини, балки бутун мамлакат шаънини ҳимоя қилади”.

    "Табиийки, биз ушбу мусобақада ғалабани кутгандик ва сизлар бизни уялтириб қўймадинглар. Олдинда эса биз олимпиада саралаш босқичи доирасида жуда ҳам жиддий ўйинлар кутиб турибди. Умид қиламанки, қўлга киритилган ушбу ғалаба бўлажак учрашувларда сизларга ишонч бахш этади ва керакли натижага эришишингизда ёрдам беради”, - деди ЎФФ раҳбари.

    Вьетнам футбол Федерацияси Кубоги бундан буён  Ўзбекистон Футбол федерацияси музейида сақланади.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz