Пятница, 03.05.2024, 18:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 31 » Покистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19) 0:3
    19:15
    Покистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19) 0:3
    Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасидаги "С” гуруҳи ўйинлари Покистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан старт олди.
    Учрашувнинг бошланғич дақиқаларида тўп асосан майдон марказида ушланиб турган бўлса, 6-дақиқадан бошлаб устунлик аста секинлик билан Аҳмаджон Мусаев шогирдлари томон ўта бошлади. Натижада, 8-дақиқада ўйиндаги биринчи ҳавфли вазият Покистон терма жамоаси дарвозаси олдида юзага келди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Владимир Козак, дарвозадан унча узоқ бўлмаган масофадан тўпни ерлатиб зарба бера олди, аммо рақиб посбони Сақиб Ханиф ушбу зарбани қартаришга эришди.

    Тўпни тўлалигича ўз назоратига олган Мусаев жамоаси навбатдаги ҳавфли вазиятни 11-дақиқада уюштирди. Ушбу куни чап қанотда жуда фаол ўйнаган Жалолиддин Машариповнинг рейдидан сўнг, тўп Жамшид Искандаровга келиб тушди, аммо 10-чи рақам остида ҳаракат қилган Искандаровнинг зарбасига аниқлик етишмади.

    Майдондаги устунлик, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига 24-дақиқада самара келтирди. Яна ўша Жалолиддин Машарипов қанотдан тўпни Аббосбек Махсталиев томон аниқ узатиб берди, ўз навбатида Мексида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг қаҳрамонларидан бири қулай ваязиятдан ҳисобни очишга эришди – 1:0.

    Киритилган голдан уч дақиқа ўтгач, Козак – Махсталиев жуфтлиги рақиб ҳимоячиларини шошириб қўйди. Тўпни қабул қилиб олган жамоа сардори, жуда аниқ ва чиройли тўп узатиш билан Махсталиевни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва ушбу ҳужум якунига етгач, ҳисоб 2:0 кўринишига эга бўлди.

    Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 35-дақиқада, Аббосбек Махсталиев учрашувдаги хет-трикини амалга оширди. Машариповдан аниқ пас олган Аббосбек, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 3:0.

    Иккинчи бўлим, биринчисидан деярли фарқ қилмади. Тўп яна асосан Покистон терма жамоаси майдони яримида бўлди. Аммо, қулай вазиятлар бу сафар голга айланмай қолди ва натижада ўйин оҳиригача ҳисоб ўзгармай қолди.

    ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ САРАЛАШ БОСҚИЧИ (U-19)
    "С” ГУРУҲИ
    ПОКИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН
    Голлар: Аббосбек Махсталиев, 24, 27, 35
    Покистон: 22.Сақиб Ханиф, 4.Шахрам, 5.Осман (28.Шер, 46), 6.Жунаид Қодир, 8.Саад Улла, 10.Амир Хамза (3.Амир Содиқи, 63), 11.Саддам Хуссаин (с), 13.Вохид Хамид (9.Билол Мухаммад), 15.Навид, 19.Мохсин Али, 23.Билавал

    Ўзбекистон: 1.Асилбек Омонов, 2.Тоҳир Шамситдинов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобур Йўлдошев, 6.Аббосбек Маҳсталиев (17.Игорь Сергеев, 73), 7.Владимир Козак (с), 10.Жамшид Искандаров, 14.Жавлон Мирабдуллаев (19.Жалолиддин Саидов, 45), 15.Жалолиддин Машарипов, 18.Сергей Рекун (16.Абдурасул Абдуғаниев, 46), 20.Ихтиёр Тошпўлатов
    Огоҳлантиришлар: Мохсин Али (22)
    Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (БАА)
    Таҳти стадиони. Эрон.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 584 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz