Суббота, 04.05.2024, 01:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 24 » “Реал Мадрид” жамғармаси вакилларининг юртимизга ташрифи ҳақида
    12:05
    “Реал Мадрид” жамғармаси вакилларининг юртимизга ташрифи ҳақида



    Фото: "Реал Мадрид” жамғармаси дунё бўйлаб футбол мактабларини очишга эришмоқда. Ҳудди шундай мактаб яқин кунларда Филлиппин оролларида ҳам барпо этилди.



    Испаниянинг «Реал Мадрид» футбол жамоаси делегацияси Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш ва Фонд Форумнинг спорт соҳасидаги лойиҳалари доирасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида юртимизга ташриф буюради. Хусусан, пойтахтимиз Тошкентда "Реал Мадрид” футбол мактабини очиш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилади. Фонд Форум ва Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу ташриф 22 октябрь куни бошланади. "Реал Мадрид” жамғармаси делегацияси таркибида мазкур жамғарма Васийлик кенгаши раисиКарлос Эскудеро ва унинг ёрдамчиси Антонио СанчесЛеон бор.
    Ташриф чоғида меҳмонлар ArtWeekStyle.uz-2011 доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этишади, мамлакатимиздаги спорт муассасалари ва иншоотларида бўлишади, спорт таълим тизими, юртимиздаги спорт мажмуалари фаолияти билан яқиндан танишишади ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияси вакиллари билан учрашиб, журналистлар учун ташкил этиладиган матбуот анжуманида иштирок этишади.

    «Реал Мадрид» жамғармаси нуфузли халқаро ташкилотлардан бири бўлиб, жаҳоннинг энг машҳур клуби - «Реал Мадрид» жамоаси қошида ташкил этилган. Жамғарманинг асосий мақсади спорт ва спорт таълимини, ижтимоий интеграция ва маданий қадриятларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

    Эслатиб ўтамиз, Фонд Форум спорт лойиҳаларига катта эътибор қаратиш билан бир қаторда ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг маҳоратни ошириш бўйича кенг қамровли фаолият олиб бормоқда. Жамғарманинг шундай лойиҳалари доирасида Криштиану Роналду ва Самуэль Это’О юртимизда меҳмон бўлишган ва улар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган. 2009 йилдан жамғарма томонидан ўтказила бошланган Ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида жаҳон футбол олами вакиллари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади ва ёш истеъдод соҳибларига грантлар ажратилади.

    Бундан ташқари, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2007 йилдан бошлаб ҳар йили Спорт грантлари дастури ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 2007 йилдан 2010 йилга қадар 207 нафар ёш спортчига умумий ҳисобда 62,1 млн. сўмлик грантлар ажратилган. Уларнинг аксарияти «Форум юниор спорт» болалар спорт мажмуаси ва «Форум чемпионов» спорт мажмуасида Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари бўлган мураббийлар билан шуғулланиб, ўз маҳоратларини оширмоқдалар.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 603 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz