Суббота, 04.05.2024, 05:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 28 » «Реал” Марказий Осиёдаги биринчи академияни Тошкентда очади
    12:48
    «Реал” Марказий Осиёдаги биринчи академияни Тошкентда очади


    "Реал Мадрид” жамғармаси раиси Карлос Эскудеро де Бурон 24 октябрь куни Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган "Реал Мадрид” футбол академиясининг мамлакат футболи тараққиётида тутадиган ўрни ҳақида сўз борди.

    "Дунёнинг топ-клуби ҳисобланган "Реал Мадрид” жамоаси жамғармаси Ўзбекистонда футбол академиясини очиши ҳақидаги гаплар пайдо бўлиши билан мамлакатимиздаги болалар ва уларнинг ота-оналари ҳаракатга тушиб қолишди”, - дейди Усмонов.

    "Зеро, ҳар бир ота-она, агар уларнинг фарзанди яхши футболчи бўлиб етишишини истаса, ўғлини ёки қизини яхши мураббий ва ажойиб шароитларга эга бўлган футбол мактабига беради. Очиладиган бу академия шубҳасиз, ана шундай муассасалардан бири бўлишига ишонаман”, - дея таъкидлади федерация президенти.

    Мираброр Усмонов Ўзбекистон футбол ҳақида қисқача маълумот бериб ўтар экан, мамлакатда болалар-ўсмирлар футболи Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти, шахсан мамлакат Президенти Ислом Каримов ташаббуси остида юқори тезлик билан босқичма-босқич ривожланиб бораётганлигини алоҳида урғу берди.

    "Ушбу академиянинг очилиши бу борада амалга оширилаётган ишлар доирасида эканлиги ҳам диққатга сазовордир”, - дейди Усмонов.

    "Бизнинг академиямизнинг тараққиёти мамлакатдаги аҳолининг иқтисодий аҳволига боғлиқ. Масалан, Америка қитъасида, жумладан Сальвадорда очилган футбол академиясида биз аввалига болаларга нонушта ва тушлик берамиз. Ундан сўнг, бепул ташкил этиладиган машғулотларга олиб кетамиз. Чунки ушбу мамлакатда ночор иқтидор эгалари кўп ва биз ана шундай болаларга пули бор оила фарзандлари каби академияларда таълим олиб, юқори даражадаги футболчи бўлиб етишишлари учун имконият яратиб беришга ҳаракат қиламиз”, - дейди де Бурон.

    "Аммо бу "Реал Мадрид” жамғармасининг академияси бечора ва ночор ҳолдаги болалар академияси дегани эмас. Биз пулдор оилалар ўз фарзандлари учун тўлаган пул эвазига уларни овқатлантирамиз, ўқитамиз ва тарбиялаймиз. Улар ҳам бошқалар каби "Реал” формасида машғулотларда қатнашишади. Чилида эса ундай эмас. Бу ердаги болаларга нонушта ёки тушлик қилиб беришингиз шарт эмас. Улар академияга келиб, футбол билан шуғулланадилар. Ота-оналари эса улар учун пул тўлайдилар. Европада нисбатан академияларимиз кам бўлса-да, бу ерда структура жуда яхши ишлайди. Энг кўп академия Африка қитъасида очилган. Ушбу мамлакатдаги камбағаллик даражаси бизни академия фаолиятини бепул қилишга мажбур қилган”, - дейди бе Бурон.

    Мираброр Усмонов "Реал Мадрид” академиясининг Тошкентдаги фаолияти гуркираб ривожланишига умид билдирди. Шундан сўнг, Федерация Президенти делегация аъзоларига эсдалик совғаларини топширди. Жамғарма раиси де Бурон эса, "Реал” клуби футболчилари ва бош мураббий Жозе Моуриньо имзолаган махсус тўпни Усмоновга совға қилди.

    Шунингдек, шу куни Ўзбекистон Футбол федерациясининг мажлислар залида Испаниянинг "Реал Мадрид” клуби жамғармасининг васийлик Кенгаши раиси Карлос Эскудеро де Бурон Гонсалес ва унинг ёрдамчиси Антонио Санчес Леон иштирокида матбуот анжумни бўлиб ўтди.

    Матбуот анжуманининг бошидаёқ Карлос Эскудеро журналистларга ўзининг Ўзбекистонга ташрифидан кўзланган асосий мақсади ҳақида гапириб ўтди.

    "Хайрли кун, ҳурматли журналистлар. Ҳозиргина биз ЎФФ президенти билан учрашдик. Учрашув чоғида Тошкентда академия ташкил этиш бўйича қатор масалаларни кўриб чиқдик. Бизнинг бу ерга келишимиз ҳам айнан шу масала билан боғлиқ. Таъкидлаш лозимки, яқин вақт ичида Ўзбекистон ва "Реал” ўртасида ҳужжат имзоланади.

    - Академияда испаниялик мутахассислар ишлайдиларми?

    - Якуний ҳужжат Испанияда имзоланади. Шунда академия фаолияти билан боғлиқ барча саволларга жавоб топилди. Ишонч билан айтишим мумкинки, бизнинг мутахассислар бу ерда албатта бўлишади. Биринчи иш мураббийлардан бирини Тошкентга юборишдан бошланади. У фаолият йўналишини аниқлаб олади ва шу асосида биз иш олиб борамиз.

    - Академияни навбатдаги очиш жойи сифатида нега айнан Ўзбекистон танланди?

    - Биз учун бирор бир давлатнинг ўзида бизнинг академияни ташкил этишга қизиқиш билдириши жуда муҳим. Биз нафақат футболнинг, балки бутун Ўзбекистоннинг ривожланиш жараёни билан боғлиқ кўплаб жиҳатларни ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки, бу Мадриднинг "Реал” клуби академиясини очиш учун ажойиб жой.

    - "Реал”нинг хорижий академияларидан бирида тарбияланиб, дунё миқёсидаги юлдуз даражасига етган ўйинчини айта оласизми?

    - Бу каби ўйинчилар ҳали бўлмаган, аммо бизни академиянинг кўплаб тарбияланувчилари ўз мамлакатларида эътирофга сазовор бўлишмоқда. Академияни тамомлагач, уларнинг кўпчилиги жамиятда ўз ўринларига эга бўлишяпти. Бу фақатгина футбол билан боғлиқ эмас. Бизнинг академияда футболдан ташқари, адолатли, ҳалол ва одамий бўлишни ҳам ўргатишади. Ахир бу хислатлар ҳаётда жуда ҳам муҳим.

    - Ўзбекистонда таълим олиш бепул ҳисобланади. Академияда ҳам таълим бепул амалга оширилади?

    Бизнинг академияда бир қанча усул йўлга қўйилади. Пуллик синфлар ҳисобига, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари таълим оладиган синфларни таъминлаймиз. Бу кўп томонлама маҳаллий ҳомийларга ҳам боғлиқ бўлади. Академияда таълим олиш фақатгина бепул амалга оширилиши ҳам мумкин.

    - Академияда нечта одам таълим олади ва турли мамлакатлар академиялари ўртасида турнирлар ташкил этиладими?

    - Тошкентдаги академияда камида 100 нафар ўғил ва қиз болалар таълим олишади. Уларнинг ёши 8дан 16 ёшгача бўлади. Турнирлар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар албатта ташкил этилади. Масалан, араб мамлакатларида бу каби турнирлар ҳар йили ўтказилади. Бундан ташқари, бир йилда бир мартта академия ўқувчилари Испанияда бўлишади ва у ерда "Реал”нинг юлдузлари билан учрашадилар.

    - "Реал”нинг биринчи академияси қаерда ташкил қилинган?

    - У Сальвадорда очилган. Биз ўзимизнинг биринчи академияларимизни Америка қитъасида ташкил қилганмиз. Ҳозирги кунда биз у ерда ўзимизнинг 103 та академиямизга эгамиз. Африкада – 43 та, Осиёда – 6 та ва ниҳоят, Европада – 5 та академияларимиз бор.     

     

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 559 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz