Пятница, 03.05.2024, 18:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 10 » Роман ПАВЛЮЧЕНКО: "Асосийси уч очко олдик"
    18:37
    Роман ПАВЛЮЧЕНКО: "Асосийси уч очко олдик"


    Словакияга қарши кечган ўйинда Роман Павлюченко ҳам жуда кўп тер тукди. Гарчи у тўп киритмаган бўлса-да, рақиб дарвозаси олдида анча хавфли ҳужумларни ташкил этиб турди. Йил ўйинидан кейин "Спорт Экспресс” нашри мухбири "Тоттенхэм” ҳужумчиси билан ҳам қисқача суҳбатлашди.

    - Кўплаб ҳужумлар самарасиз якун топавергач, хаёлингизга Ирландия билан бўлган ўйиндаги ҳолат такрорланмасмикан деган фикр келмадими?

    - Йўқ, албатта. Мен ҳаммаси яхшилик билан тугашини сезиб турардим. Бутун ўйин давомида футболчиларда ғалаба қозониш иштиёқи баланд бўлди. Тўғри, чиройли ўйин кўрсата олмадик, лекин асосийси уч очкога эга бўлдик. Гоҳида ўйиннинг зўр чиқади, лекин очко ололмайсан. Бугун бунинг акси бўлди.

    - Энди елкадан тоғ ағдарилди?

    - Шошилманг, олдинда Андорра билан ўйин бор.

    - Мазкур баҳсда ғалаба қозонишга шубҳаланяпсизми?

    - Унчалик эмас. Аммо футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам ушбу баҳсга ўзимизни  руҳан тайёрлашимиз керак.

    - Бугун Россиядан келган мухлислар сизлар аъло даражада қўллаб-қувватлашди. Бироқ гуруч кўрмаксиз бўлмагани каби, ишқибозлар орасида пиротехника воситаларини майдонга улоқтирганлар ҳам учраб турди.

    - Бахтимизга ҳакам бунга учалик эътибор қаратмади. Агар у истаганида ўйинни тўхтатиши ва бошқа муддатга қолдириши ҳам мумкин эди. Ҳар ҳолда мен шундан хавотирлангандим.

    - Бош ҳакам голингизни инобатга олмаганида, ўйиндан ташқари ҳолат бор эди, деб ўйлайсизми?

    - Ўйин якунланиши билан дўстларимга қўнғироқ қилдим. Улар ўша вазиятда мен қоидага хилоф иш қилмаганимни айтишди. Демак, ҳакам адашган.

    Футгол газетаси

    А. Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 626 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz