Пятница, 03.05.2024, 19:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 8 » Широков Словакиянинг колхоз деди
    21:47
    Широков Словакиянинг колхоз деди


    Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Роман Широков Словакияга қарши кечган ўйиндан кейин берган интревьюсида рақиби беҳурмат қилди ва Андоррани назарга илмаётганини сездириб қўйди.

    - Андоррани ютишимиз аниқ. Фақат биз мазкур баҳсга озгина масъулият билан ёндошишимиз лозим. Асосийсиз асабийлашмаслик лозим.

    - Андоррани Москвада доғда қолдира олмасак нима бўлади?

    - Бу шармандалик. Умуман, бизни ким деб ўйлаяпсиз? Сиз бу ерга келиб колхозни доғда қолдира олишимизга ишонмаганмидингиз? Россия пойтахтида ҳам шундай ўйин кутиб турибди.

    - Словакия терма жамоаси колхозми?

    - Бўлмаса ким улар? Мезбонлар бугун ўта қўпол ўйнашди. Улар жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири деб ким айтади? Биз ҳам зўр ўйнаганимиз йўқ. Лекин доимо тўпни назорат қилганимиз боис керакли натижага эришдик.

    Дюрицанинг жавоби

    Ўз навбатида Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Ян Дюрица ҳам Роман Широковга жавоб қайтаришга қарор қилди. Айнан мана шу футболчига теккан тўп Муха дарвозасидан жой олганди.

     - Роман Широков бугун Словакия жуда қўпол ўйнаганидан нолиди?

    - Билмадим. Ҳар ҳолда биз рақибни ҳурмат қилган ҳолда тўп сурдик. Эҳтимол ўйиннинг аҳамияти юқори бўлганлиги боис бироз асабийлашган бўлишимиз мумкин.

    - Бундан ташқари, россиялик ярим ҳимоячи Словакияни – колхозлар жамоаси деб атади.

    - Колхоз жамоаси? Мен қарши ҳужумга ўтмайман. У шундай деб ўйласа хато қилади.

    - Колхоз нима деганлигини биласизми?

    - Бу камситиш шундайми? Айтганча, унинг ўзи қаердан?

    - Москва вилоятида туғилган.

    - Унда айтиб қўйинг, Романнинг ўзи қишлоқдан экан.

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 552 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz