АФА 2012 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган Буюк Британия
олимпия терма жамоасига Стюарт Пирсни бош мураббий этиб тайинлади. Ўз навбатида
ушбу мутахассис ҳам Англия ёшлар терма жамоасини бошқаради, ҳам Фабио Капеллога
ёрдам беради.
Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йили ёзда Лондон Олимпиадасида Буюк Британия
бирлашган терма жамоаси иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилинганди.
2012 йили июль ойида бошланадиган Олимпиада ўйинлари вақтида Пирс
Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий
Ирландиянинг энг кўзга кўринган футболчиларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга
бўлади. Айтиш жоизки, ушбу мусобақада фақат 23 ёшдан кичик бўлган футболчилар
қатнашишади.
|