Суббота, 04.05.2024, 04:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 28 » Сўнгги турдаги тасодифлар
    16:36
    Сўнгги турдаги тасодифлар


    Ўтган ҳафтда  кейинги йили Украина ва Польшада бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида иштирок этадиган ўнта мамлакат номи маълум бўлди. Айтиш жоизки, саралаш босқичида кучли жамоаларга омад кулиб боқмади. Бу хусусида ҳамкасбларимиз газетамизнинг олдинги сонида батафсил тўхталиб ўтишди.

    Бугунги мақоламизда саралаш босқичининг сўнгги туридаги айрим тасодифлар ҳақида гаплашамиз.

     

    Немисча ҳисоб – китоб

    Германия терма жамоаси гуруҳдаги барча учрашувда ғалаба қозониб  ҳаммани ажаблантирди. Кўпчилик сўнгги турда немислар Бельгияга мағлуб бўлишини башорат қилганди. Бироқ, ҳисоб-китобни яхши кўрадиган Йоахим Лёв шогирдлариочко йўқотишни исташмади. Натижада Гус Хиддинк бошчилигидаги Туркия терма жамоаси плей-оффга чиқди. Бу орқали голландиялик мутахассис омадли эканлигини яна бир катта исботлади. Бундан тўрт йил муқаддам Хиддинк бошчилигидаги Россия терма жамоаси ҳам мўъжиза туфайли Европа чемпионатига борганди. Бу сафар эса Туркия тасодиф ёрдам берди. Буни қарангки, Гус бошқарган иккинчи жамоа ҳам кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Энди турклар плей-оффда омадларини синаб куришади.

    Европа чемпионати иштирокчиларига хитобимиз: эҳтиёт бўлинглар, немислар келмоқда.

     

    Яна Андорра

    Мана орадан тўрт йил ўтиб,  Россия терма жамоаси яна Андорра устидан ғалаба қозонгач, Европа чемпионатига йўлланма олмоқда. 2007 йилда ҳам руслар ушбу юрт вакилларини кичик ҳисобда доғда қолдигач, қитъа биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишганди. Аммо бу сафар вазият тамоман бошқача эди. Евро-2008 саралаш баҳсларининг охирги турида русларни Хорватия мўъжизаси  қутқарган бўлса, бу сафар Адвокат шогирдлари ўз тақдирларини ўзлари ҳал этиб қўя қолишди.

     

    Эстонияга қўл келган дерби

    Ҳа, чиндан ҳам ҳеч ким Эстониянинг плей-офф босқичига йўл олишини кутмаганди. Бироқ, собиқ Югославиянинг икки жамоаси ўртасидаги дерби эстонларга қўл келди.

    Словения ўзига керакли бўлмаган ўйинда Сербияни мағлубиятга учратиб, ён қўшнисини Европа чемпионатидан маҳрум қилди.

    Бундан ўн икки йил олдин Словения бошқа бир болқон мамлкати Хорватияни ҳам евродан маҳрум этганди.

    Италияга қойил қолиш керак, Пранделли шогирдлари саралаш босқичини мағлубиятсиз якунлашди. Бундан ташқари, италияликларнинг Европа минтақаидаги саралаш баҳсларидаги мағлубиятсиз серияси 29 тага етди. Охирги марта "Скуара Адзурра” саралаш босқичида 2006 йилнинг 6 сентябрь санасида Францияда 1:3 ҳисобида мағлубият аламини татиб кўрганди.

     

    Голландча "жентельменлик”

    Афсуски, Ван Марвайк бошчилигидаги Голландия терма жамоасига саралаш компаниясини мағлубиясиз якунлаш насиб этмади. Аниқроғи, "қизил лолалар” сўнгги турда Швецияга ютқазиб, гуруҳдошларини ҳам тўғридан – тўғри Европа чемпионатига олиб чиқишди. Натижада 16 та ўйинда иборат мағлубиятлар сериясига барҳам берилди. Қизиқ голландларга бундай жентельменлик қилишга нима сабаб бўлди экан?  Эҳтимол, бу "тасодиф”нинг сабабчиси Ибрагимовичдир. Ахир Ибра бир пайтлар "Аякс”да тўп сурганди. Яқин у фаолиятини ғолиб сифатида якунлашни эълон қилганди. Балки шунинг учун ... Билмадик, нима бўлган тақдир-да ҳам Швеция Европа чемпионатида.

    Яна бир қизиқ ҳолатга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Икки йил олдинги ЖЧ-2010 саралаш босқичида Голландия жойлашган гуруҳидаги иккинчи жамоа ҳатто плей-оффга ҳам чиқа олмаганди. Бу гал ҳам худди шундай бўлди. Фақат бунинг акси...

     

    "Эллада” қайтмоқда

    Олдинги саралаш босқичида Россияга  кўмаклашган Хорватия бу сафар ўзи ёрдамга мухтож эди. Лекин Грузия қўшнисининг қарзини ўза олмади. Евро-2004 қаҳрамонларидан бири Ангелос Харистеас ўйин якунланиши беш дақиқа қолганда ғалаба тўпини киритиб, грекларга Европа чипатасини тақдим этди. Демак, Эллада қайтмоқда.

     

    Дания ўтмишни эслади

    Португалия терма жамоаси ҳали ҳам Европа чемпионатида эмас. Бунга ишониш қийин - лекин факт. Чиндан ҳам ўз сафида юқори савиялари футболчиларни тўплаган Португалия курашни плей-оффда давом эттиради. Бунга ўтмишни эсга олган Дания сабабчи. Скандинавияликлар охирги турда Роналду ватандошларини ўз майдонида мағлубиятга учратиб, йўлланмадан маҳрум этди.  Ҳатто Криштианунинг голи ҳам меҳмонларга ёрдам бермади. Адашмасам, бир пайтлар айнан Португалия данияликларни йўлланмадан бенасиб қолдирганди. Энди байрам қилиш навбати Данияга келди.

     

    Испаниянинг чехларга ёрдами

    Ниҳоят, амалдаги Жаҳон ва Европа чемпиони Испания ҳақида гаплашамиз. Дель Боске шогирдлари ҳам худди немислар каби барча учрашувларда ғалаба қозонишди. Ўхшашликни қарангки, биринчи ва сўнгги гуруҳдаги пешқадамлар юз фоизлик натижа кўрсатишмоқда. Испания сўнгги турда Шотландияни доғда қолдириб, Чехияда имконият пайдо қилди. Тўғрисини айтиш керак, Чехиясиз Европа чемпионатини тассаввур этиб бўлмайди. Лекин бунинг учун улар ҳали плей-офдан эсон-омон чиқишлари керак.

    Яна бир маълумот. Испания саралаш баҳсларидаги мағлубиятсиз сериясини 26 тага етказиб олди. Дель Боске шогирдлари 25 ўйинда ғалаба қозониб, биттасида дуранг ўйнашгани таҳсинга сазовор.

    Қитъа чемпиони охирги марта 2006 йил 7 октябрь куни Швецияда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

    Айтиш жоизки, саралаш баҳсларида мағлубиятсиз серияни давом эттараётган жамолар сони учтани ташкил этади. Булар, Германия – 21 ўйин, Италия – 29 ва Испания 26.

     

    Плей – офф

    Қуръа натижаси билан танишинг:

    Туркия - Хорватия

    Эстония - Ирландия

    Чехия - Черногория

    Босния ва Герцеговина - Португалия

    Биринчи учрашув: 11/12 ноябрь

    Жавоб учрашуви: 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    Евро-2012 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 2 декабрь куни Киев шаҳрида ўтказилади.

     Аброр Деҳқонов 

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 560 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz