Пятница, 03.05.2024, 23:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 31 » Владимир Шишелов: “Гол ура олмаётганимдан хафаман”
    19:08
    Владимир Шишелов: “Гол ура олмаётганимдан хафаман”


    Яқинда Воронежнинг "Факел” клуби сафига бориб қўшилган ҳамюртимиз Владимир Шишелов қисқа фурсат ичида жамоанинг тўпурарига айланди. Тан олиш лозим, Володянинг келиши воронежликларга омад келтирди. Пайшанба куни "Факел” клуби расмий сайти мухбири Шишелов билан суҳбатлашди.

    - Владимир янги жамоага мослашиш жараёни қандай кечди?  Умуман олганда, Воронеж шаҳри ҳақида қандай тасаввурларингиз бор эди?

    - Саволингизнинг биринчи қисмига келсак, "Факел”га кўникиш осон бўлди. Сабаби, жамоа ўйинчиларнинг аксарияти билан олдиндан таниш эдик. Шунинг учун тил топишишга қийналмадим.  Воронеж шаҳрини чиройли деб аташганди. Аммо шаҳарни тўлиқ кўра олмадим. Негаки, айни дамда базада кўпроқ вақтимни ўтказаяпман. Квартирамда машғулотга келаман ва ортга қайтаман.

    Ҳали оиламни бу ерга олиб келганим йўқ.

    - "Жемчужина-Сочи” жамоасида захирадан майдонга тушардингиз. Бу ерга келиб асосий таркибдан муқим жой олдингиз. Қолаверса, жамоанинг тўпурарига айландингиз.  Етакчи футболчилардан бири сифатида ўзингизни қандай ҳис этяпсиз?

    -  Сермаҳсул ўйинчи деяпсизми, мен атиги учта гол киритдим холос – ку. Бу ҳужумчи учун жуда кам. Сочи ҳақида гапирадиган бўлсам, у ерда ҳақиқатдан ҳам захира ўйинчиси эдим. Тўрт ой умуман майдонга тушмадим. Биринчидан, жароҳатимни тиклашим чўзилиб кетди. Иккинчидан, Черчесов менга ишонч билдирмади. Ўзим ўйинган ўйинларда тўп киритишга муваффақ бўлдим, ҳар ҳолда. Шундай бўлса-да, Сочидан фаолиятимдан асло қониқиш ҳосил қилмадим.

    - Шу кунларда майдондан норози ҳолда чиқиб кетаётгандек таассурот қолдиряпсиз...

    - Тўғри айтасиз, ҳар сафар гол кирита олмаганимдан жаҳлим чиқяпти. Ҳужумчининг вазифаси рақиб дарвозасини ишғол этишдан иборат.

    - Ўйинда кўп нарса ҳужумчиларга боғлиқ дейишади. Бу борада нима дея оласиз?

    - Бу мавзу жуда мураккаб. Мени хафа қилаётган нарса ўйин пайтида жуда кам вазиятга эга бўляпмиз. "Волгарь”га қарши кечган баҳсда битта имконият бўлди. Лекин буни голга тортадиган ҳолат деб бўлмасди. Анчадан бери мен бундай ҳолга тушмагандим. Ҳужумчига кўп нарса боғлиқ эканлиги рост.

    - "Факел”нинг мусобақа жадвалидаги ўрни жамоа ўйинига таъсир ўтказаяпти, шекилли?

    - Шундай деса ҳам бўлади. Турнир жадвалидаги ўрнимизга қарамаймиз, десам хато бўлади. Ҳамманинг бундан хабари бор ва бу нарса ҳам ўйинчиларга руҳий таъсир кўрсатмоқда. Ростини айтсам, биз қандайдир чуқурликка тушиб қолганмиз ва  ундан чиқиб кета олмаяпмиз. Бироқ қандай қилиб бўлмасин, вазиятни ўнглашимиз шарт.  Ҳаммаси ўз қўлимизда. Мухлислар ҳаққи-ҳурмати буни амалга оширишимиз даркор.

    - Чемпионатнинг қолган қисмида ўз олдингизга қандай вазифалар қўйгансиз?

    - Иложи борича кўпроқ гол киритиш. Қачонки, ўз олдингга аниқ мақсадларни қўйсанг, ишларинг ҳам секин-аста юришиб кетади. Ҳар бир ўйинда гол киритиш учун майдонга тушаман. Буни қанчалик уддалашимни эса вақт кўрсатади.

     

    Маълумот учун:

    Владимир Александрович Шишелов

    Туғилган санаси: 8 ноябрь 1979  йил.

    Буйи - 176 см

    Оғирлиги - 72 кг

    Ўйинган жамоалари

    1996 - Қизилқум -18 (8)

    1997 -1999 - Зарафшон    54 (34)

    2000 – Бухоро - 29 (11)

    2001 – Шинник - 2 (0)

    2001 - 2002 – Лада -27 (8)

    2002 - 2004 – Зимбру - 45 (28)

    2004 – Пахтакор -11 (2)

    2005 – Химки - 2 (0)

    2005 - Чанчун Ятай - 9 (6)

    2007 – Қурувчи (Бунёдкор) - 17 (3)

    2008 – Звезда - 21 (10)

    2008 – 2009 – Урал - 56 (29)

    2010 - 2011 - Жемчужина-Сочи - 27 (5)

    2011... -  Факел (Воронеж) - 15 (3)

    Терма жамоасидаги фаолияти

    2000 – 2007 – Ўзбекистон - 28 (11)

    Аброр Деҳқонов тайёрлади
    Категория: Интервью | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz