Пятница, 03.05.2024, 20:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 9 » Ўсмирларимиз тўртинчи ўйинда ҳам ғалабага эришишди
    18:14
    Ўсмирларимиз тўртинчи ўйинда ҳам ғалабага эришишди



    Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳслари доирасидаги Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлари ўртасидаги ўйинда Дилшод Нуралиев шогирдлари зафар қучишди ва ўз гуруҳларидаги барча 4 та ўйинда 4 та ғалабага эришишди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида томонлар тенг ўйин кўрсатишди. Аммо 19-дақиқада Жамшид Болтабоев тўп билан жарима майдони ёнига қараб борди ва тўпни ҳужумчиларимизга етказиб берди. Рақиб ҳимоячиси тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди ва саралаш учрашувларидаги дебютини нишонлаган Музаффаржон Исмоилов бундан унумли фойдаланди ҳамда дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

    35-дақиқада Зокиржон Ахмадалиев чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига ошириб берди. Бугун терма жамоамизни сардор сифатида бошлаб тушган Муҳиддин Одилов тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди – 2:0. Икки дақиқа ўтгач яна ўша Муҳиддин Одилов бу сафар ҳам чап қанотдан етказиб берилган тўпни тўхтатмай дарвоза томон йўллади, аммо тўп йўлига фақатгина дарвоза тўсини тўғаноқ бўлди. 42-дақиқада рақибларимиз вакили Комрон Турсуновнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини Сарвар Каримов қайтарди ва иккинчи уринишда ушлаб олди. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади ва жамоалар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

    Иккинчи бўлимда ўсмирларимиз ўзларини ортиқча уринтирмаган ҳолда тўп тепишди. Буни оқибатида саралаш учрашувларидаги илк голни ўтказиб юборишди. 53-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг Бобомирзо Баротов дарвозамизга тўп киритди – 2:1. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва ўсмирларимиз гуруҳда 100 фоизли натижа билан биринчи ўринни қўлга киритишди.


    Ўзбекистон (U16) – Тожикистон (U16) - 2:1 (2:0)
    Голлар: Музаффаржон Исмоилов 19, - 1:0. Муҳиддин Одилов 35, - 2:0. Бобомирзо Баротов 53- 2:1.
    Бош ҳакам: Юсуф Ал Марзуқ (Қувайт)
    Ўзбекистон : 1.Сарвар Каримов, 3.Ислом Исмоилов, 4.Жамшид Болтабоев, 5.Шохжаҳон Қиличев, 8.Адҳамжон Аҳмаджонов, 11.Муҳиддин Одилов, 13.Отабек Шукуров (6.Алишер Мирзаев, 70), 15.Иззатилла Абдуллаев, 17.Музаффаржон Исмоилов (16.Шохжаҳон Аббосов, 60), 19.Зокиржон Ахмадалиев (18.Ойбек Эркинов, 82), 23.Сухробжон Шухратов
    Тожикистон : 16.Дилшод Додобоев, 2.Самандари Хайриддин, 18.Зокир Иброҳимов, 19.Анвар Хамроқулов, 8.Насимжон Маматқулов, 12.Эрож Давлатов, 13.Рахматулло Рахматулоев (22.Далер Умаров, 45) (24.Алишери Ҳотам, 80), 15.Бобомирзо Баротов, 10.Амирбек Жўрабоев, 11.Комрон Турсунов, 25.Сиёвуш Муҳсинов (20.Мехрожидин Музафаров, 46)
    Огоҳлантиришлар: Бобомирзо Баротов 22, Шохжаҳон Аббосов 64, Самандари Хайриддин 65.


    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 710 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz