11 ноябрь куни Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон ва КХДР миллий терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги учрашувни Андре эл Хаддад бошчилигидаги ливанлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Али Ади ва Хади эл Кассарлар кўмаклашадилар. Заҳирадаги ҳакам ҳам Ливандан – Радван Гандур. Эронлик Маъсуд Морадий назоратчи ҳакам вазифасини бажарса, Мухаммад Сауд Айман (Иордания) учрашув комиссари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашув 11 ноябрь куни "Пахтакор” марказий стадионида, соат 18:00да бошланади.