Кеча Сеул шаҳрида Жанубий Корея ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Вадим Абрамов ҳозирда миллий терма жамоа билан бўлганлиги учун бу учрашувда олимпиячиларимизни Тоҳир Кападзе майдонга олиб тушди. Ўйин майдон эгаларининг йирик, 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ корейслар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ким Тэ Хван дастлабки гол муаллифи бўлди. Мезбонлар 15 ва 30-дақиқаларда ҳам бизнинг дарвозамизга гол киритишди ва биринчи бўлим 3:0 ҳисобида уларнинг фойдасига якунланди. Танаффусдан сўнг 53-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов орадаги фарқни қисқартирди. Лекин уёғига футболчиларимизнинг кучи етмади. Жанубий Корея яна иккита тўп киритди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ о.т.ж – ЎЗБЕКИСТОН о.т.ж – 5:1 (3:0) Голлар: Ким Тэ Хван 1, Юн Сук Ёнг 15, Парк Ёнг Во 30, Бек Сонг Донг 59, Бак Ёнг Жи 64 - Темурхўжа Абдухолиқов 53.
Ўзбекистон: Санжар Қувватов (Виктор Мочалов, 46), Салим Мустафоев, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (Бобур Омонов, 71), Олег Зотеев, Фозил Мусаев (Сардор Мирзаев, 74), Ойбек Қиличев (Шерзод Каримов, 60), Жасур Ҳасанов, Темурхўжа Абдухолиқов, Павел Смоляченко (Кенжа Тўраев, 68).
|