Англия кубоги баҳслари доирасида "Арсенал" ҳамда "Лидс" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, "канонирлар"нинг ғалабаси билан тугади. Эътиборилиси шундаки, учрашувдаги ягона голни 5 йиллик танффусдан кейин "Арсенал" сафига қайтган франциялик ҳужумчи Тьери Анри чиройли тарзда киритди.
Эслатиб ўтамиз, Анри "Арсенал" клубида ўзининг 227-голини уришга муваффақ бўлди.
Англия кубоги, 3-босқич "Арсенал" – "Лидс" – 1:0 Гол: 1:0 – Анри (78). АРСЕНАЛ: Шчесни, Косьельни, А.Сонг, Скилаччи, Микель, Артета, Коклен (Йеннарис, 33), Рэмзи, Окслейд-Чемберлен (Уолкотт, 68), Аршавин, Шамах (Анри, 68). ЛИДС: Лонерган, Уайт, О′Ди, Лис, Пью, Нуньес (Форсселл, 82), Томпсон, Клейтон, Таунсенд, Вяюрюнен (М. Браун, 60), Беккио (Маккормак, 74). Огоҳлантиришлар: О′Ди (43), Таунсенд (64), Аршавин (90).
Манба: www.uff.uz
|