Понедельник, 29.04.2024, 14:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 20


    "Dubai Matchworld Cup 2012” турнирининг иккинчи турида "Бунёдкор” ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди.

    Швейцария чемпионатида тўртинчи поғонани эгаллаб турган "Ксамакс” жамоаси илк турда Ироқ олимпиячиларидан мағлубиятга учраганди. "Бунёдкор” Россия чемпиони – "Зенит” билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

    Шунинг учун ҳам бугунги баҳс натижа борасида олиб қаралганда ҳар иккала жамоа учун муҳим ҳисобланарди. Буни яхши тушунган жамоалар аъзолари илк дақиқаларданоқ очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қилишди. Даслтабки дақиқаларданоқ гоҳ у, гоҳ бу жамоанинг тезкор ҳужумларига гувоҳи бўлдик. Бу борада "қалдирғочлар” швейцарияликларга қараганда устунлик қилгани сезилиб турди.

    25-дақиқада Саҳоб Жўраевнинг чап қанотдан оширган пасини Белич боши билан дарвозага йўллади. Бироқ Данилонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Худди шундай вазият бўлим сўнггида яна бир бор юз берди. Бу сафар Анвар Ражабов йўллаган зарба йўлига яна дарвоза тўсини ғов бўлди.
    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 535 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.01.2012 | Комментарии (0)




    20 январь куни юртимиздан ташқарида тўп сураётган футболчиларимиз сони яна биттага кўпайди. Бугун ўтган мавсумни «Бунёдкор» таркибида ўтказган марказий ярим ҳимоячи Асқар Жадигеров Таиланднинг амалдаги чемпиони — «Бурирам Юнайтед» клуби билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади. («Бурирам Провинциал Электрисити Ауторити» шу кунларда номини «Бурирам Юнайтед»га янгилади)

    32 ёшли футболчи ўз агенти Санъат Шарипов билан Тошкент-Бангкок йўналиши билан Жануби-шарқий Осиёга 18 январь куни эрталаб жўнаб кетган эди. Кеча — 19 январь куни Жадигеров Таиланд пойтахтида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва бугун «Бурирам Юнайтед» билан керакли ҳужжатлар остига имзо чекди.

    — Йил охирида футболчининг «Бунёдкор» билан бир йиллик меҳнат шартномаси тугаб, у эркин агент мақомини олганди. Ва шу кунгача у мустақил тарзда ўзи машғулотлар ўтказиб келаётганди, — деб шарҳ бермоқда воқеаларга сўнгги пайтда фаол иш олиб бораётган С.Шарипов. — Жадигеровни ўз сафларида баъзи маҳалли ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.01.2012 | Комментарии (0)


    Англиянинг "Манчестер Сити” жамоаси бу йилги мавсумда ўз майдонида бирорта ҳам очко йўқотмади. Бироқ, "Шаҳарликлар” ушбу кўрсаткичга эга бўлган Европадаги ягона жамоа эмас.  UEFA.com "меҳмондўстлик”ни жойига қўядиган жамоаларни ёдга олиб ўтди.

    "Манчестер Сити"

    (Ғалаба:10 ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 433 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.01.2012 | Комментарии (0)



    "Нефтчи" клуби расмий сайти хабар бериб ўтганидек, жамоа иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Дубайнинг биринчи дивизиони вакили "Ал Шааб" жамоасига қарши майдонга тушган. Учрашувда мухлислар бир маротаба гол кўришга муоффақ бўлишди. Жамоа сафида иккинчи бўлимда майдонга тушган Отабек Исроилов учрашувнинг 75-дақиқасида ҳисобни очди. Учрашув 1:0 ҳисобида "Нефтчи" ғалабаси билан тугади.

    "Нефтчи": Элдор Исабоев, Фахриддин Холмуродов, Шукур Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Акрамов, Азиз Алижонов, Мансур Саидов, Сардор Мирзаев, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бердиев.

    Захирадан майдонга тушганлар: Отабек Исроилов, Ғайрат Жумаев, Сардор Соипов, Темур Исломов, Шерзод Ҳакимов.

    Манба: www.fcneftchi.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 577 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.01.2012 | Комментарии (0)




    Италия кубоги 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтди. Битта учрашувдан иборат ўйинларда деярли барча грандлар ғалаба қозонишди. Фақат биргина ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди. "Рома” ўз уйида "Фиорентина”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. "Палермо” – "Сиена” учрашувида эса 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида меҳмонлар омадли чиқишди. "Ювентус”, "Милан” ва "Интер” клублари ўз майдонларида бир хил 2:1 ҳисобларида ғалабага эришишди.


    ИНТЕР – Женоа – 2:1 (1:0, 1:1)
    Голлар: 1:0 – Майкон (9), 2:0 – Поли (49), 2:1 – Бирса (90).

    МИЛАН – Новара – 2:1 (1:0, 0:1, 1:0)
    Голлар: 1:0 – Эл Шаарави (24), 1:1 – Радованович (89), 2:1 – Пато (100).

    НАПОЛИ – Чезена – 2:1 (0:1, 2:0)
    Голлар: 0:1 – Попеску (20), 1:1 – Кавани (65), 2:1 – Пандев (86).

    Удинезе – КЬЕВО – 1:2 (0:1, 1:1)
    Голлар: 0:1 – Саммарко (9), 1:1 – Ди Натале (84), 1:2 – Теро (90).

    РОМА – Фиорентина – 3:0 (0:0, 3:0)
    Голлар: 1:0 – Ламела (53), 2:0 – Ламела (66), 3:0 – Борини (75).
    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 737 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.01.2012 | Комментарии (0)



    «Matchworld Cup Dubai 2012» мусобақасининг доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Донецкнинг "Шахтёр” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Разван Рацнинг чап қанотдан жарима майдонимиз ичига ошириб берган тўпини Евгений Селезнев дарвозага киритди. Аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолтда қолиб кетгани учун гол инобатга олинмади. 21-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 34-дақиқада яна ўша Абдухолиқовнинг жарима майдони чизиғидан берган кучли зарбасини рақиб посбони Пятов қийинчилик билан бартараф этди. Учрашувнинг 44-дақиқасида майдон марказидан ошириб берилган тўпни Кенжа Тўраев дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди ва ҳисобни очди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди. 


    Иккинчи бўлим бошида "Шахтёр” мураббийи бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса тезда ўз самарасини берди. 52-дақиқада Луис Адриано жарима майдонимиз ичига кириб борди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 53-дақиқада Абрамов икки ҳужумч ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.01.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz