Понедельник, 29.04.2024, 14:28
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 17


    "Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Райан Гиггз шу йили ёзда бўлиб ўтадиган Олимпиадада терма жамоага номзод сифатида қаралмоқда. Биласизки, бу турнирда 23 ёшгача футболчилар қатнашади ва қўшимча учта ўринда ёши катта футболчилар жалб қилиниши мумкин.

    Иккинчи бўш ўринга эса Девид Бекхэм варианти ҳам илгари суриляпти. АР ахборот агентлиги хабар берилишича, олимпиада мезбонлари терма жамоасида тўп суриш истагини 184 нафар футболчи билдирган бўлиб, улар ичида Гаррет Бэйл ва Аарон Ремзилар ҳам бор.
    Манба: football.kulichki.net.
    Категория: Европа | Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)



    Burgutlar.com сайтининг хабарига кўра, янги мавсумга Александр Николаевич мураббийлиги қўл остида тайёргарлик кўраётган «Андижон» жамоаси, яна икки кундан сўнг ўқув-машғулот йиғинларининг иккинчи босқичини якунлайди.

    Иккинчи босқич якунланиши арафасида, Андижон шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган мактаб интернатининг сунъий қопламали майдонида, Александр Аверьянов шогирдлари, Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушишади.

    Клуб матбуот хизмати Burgutlar.comга маълум қилишича, ушбу учрашув 18 январь соат 12:00да бошланади.

    Манба: http://burgutlar.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 586 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)



    "Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, 16 январь куни Туркиядаги биринчи йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган.

    Иккинчи лига вакили бўлган «Аланяспор» жамоаси дарвозаси бир маротаба ишғол қилинган бўлсада, ўйин тўлиқ жамоа ташаббуси остида ўтди.

    Кичик жароҳатлари туфайли Дилшод Шарофетдинов, Шаҳбоз Эркинов ва Кахи Махарадзе туркларга қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборишга мажбур эдилар. Юқоридаги йўқотишларга қарамай бу сафар ҳам Журжевич ўз ихтиёрдаги таркибни тенг иккига бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида қуйидаги футболчилар майдонга тушдилар:

    Темур Жўраев, Шбимура, Александр Клецков, Eгор Кримец, Мурод Холмуҳамедов, Ғулом Ўрунов, Алишер Маҳмудов, Санъат Шихов, Алишер Азизов, Иракли Климиашвили, Бахриддин Вохобов.

    Эътиборли жиҳати шундаки, янги мураббий ҳужумкор футболни яхши кўришини ўз тактикаларида исботлаб келаяпти. Биринчи бўлимда битта соф ҳужумчи Вохобов ва 3 нафар ҳужумкор ярим ҳимоячилар, Азизов, Шихов ва Кли ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)


     

    "Бунёдкор” бош мураббийи "Dubai Matchworld Cup 2012” турнири олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

    - Аввало, бизни мусобақага таклиф этган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Янги мавсумга яхши тайёргарлик олиб боришимиз учун бу турнирнинг аҳамияти катта бўлади, деб ўйлайман. Биз ҳам худди "Зенит” каби ўз қитъамизнинг Чемпионлар лигаси турнирида муваффақиятли иштирок этиш ва ички мусобақаларда ғолиб чиқиш учун тайёргарлик олиб боряпмиз. Европа Чемпионлар лигаси турнирининг 1/8 финалига йўлланма олишган "Зенит” ва ЦСКА жамоаларини диққат билан кузатиб бораман. Шунингдек, "Ростов” сингари Россия премьер-лигасининг бошқа жамоалари ўйинларига ҳам бефарқ эмасман. "Dubai Matchworld Cup 2012” мусобақаси қатнашчиларига нафақат бу ерда, балки бошқа мусобақаларда ҳам омадлар тилаб қоламан, - деди Миржалол Қосимов.

    - Сиз Россия чемпионатида муваффақиятли фаолият олиб боргансиз. Сизнинг премьер-лига ҳақидаги фикрларингиз қандай? Россияга мур ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 563 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)




    "Пахтакор" матбуот хизмати ходими Беҳзод Назаров ва ЎФФ матбуот хизматининг расмий твиттеларида эълон қилинган маълумога кўра "Пахтакор" клуби тарбияланувчилари Темур Ҳакимов ва Акром Баҳриддинов "Рубин" клубида кўрикдан ўтиш мақсадида эртадан бошлаб қозонликлар машғулотларида иштирок этишни бошлашади.
    Манба: www.twitter.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 565 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)


    19 январь куни Россиянинг шимолий пойтахти бўлмиш – Санкт Петербург шаҳрида МДҲ кубоги – 2012га старт берилади.

    Хабарингиз бор, жорий йилдан бошлаб мазкур турнирда 21 ёшгача бўлган терма жамоалар иштирок этишади. Мусобақада Ҳамдўстлик мамлакатларидан ташқари, Осиё вакиллари ҳам қатнашади.

    Бу йилги баҳсларда 12 терма жамоа бош соврин учун кураш олиб боради. Афсуски, улар орасида Ўзбекистон йўқ.

    Бундан бир неча кун олодин мусобақага қу ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 530 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)


    Ўтган ҳафтада жазоирлик журналистлар "Барселона” базасига ташриф буюришди ва жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири Хавидан интервью олишга муваффақ бўлишди.

    - Ростини айтинг, Жазоирдан журналистлар келишини кутганмидингиз?

    - Йўқ, албатта. Лекин сизларнинг куриш бошим осмонга етди.

    - Мамлакатимизда "Барса” ва сизнинг мухлисларининг бир талай...

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 603 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)



    БААда машғулот йиғинини ўтказаётган Қаршининг "Насаф" жамоаси кеча Харьковнинг "Металлист" клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

    Ўйинда харьковликлар 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Марлос ҳисобни очган бўлса, Бланко 65-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни киритди. Гарчи жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлишсада, бошқа гол киритишнинг иложи бўлмади.

    Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар 19 январь куни Хитойнинг "Дальян" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 518 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)



    Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига 3-саралаш босқичининг сўнгги тур учрашувини Япония терма жамоасига қарши ўтказилишини биласиз. Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг тарқатган маълумотларга кўра, мазкур беллашув Нагоя шаҳридаги Toyota стадионида ўтказилади.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув жорий йилнинг 29 февралида бўлиб ўтади.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 530 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)


     

    Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 2012 йилнинг октябрь ойида Эронда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашади.

    Ҳозирда Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси бош мураббийи Мавзур Умархўжаев ЎФФга қарашли сунъий қопламали майдонида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

    Таъкидлаш лозимки, Эронда бўлиб ўтадиган ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси Жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.01.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz