Понедельник, 29.04.2024, 19:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 28


    Болалигида тўп тепмаган ўспирин бўлмаса керак. Нафақат ўзбек халқида, балки хорижда ҳам бола ҳали эсини таниб улгурмасдан тўп тепишга тушиб кетади. Кейинчалик бу кимгадир шунчаки қизиқишга, бошқасига касбга айланиб қолади. Санъаткорларимиз орасида ҳам миллионлар ўйинининг ашаддий ишқибози бор эканлиги ҳақида кўп эшитганмиз. Ўтган ҳафта ана шундай ишқибозлардан бири Отабек Муталхўжаев "FutGOL” меҳмони бўлди. Хонанда ўзининг продюсери Феруза Нодирова билан таҳририятимизга ташриф буюрди. Қуйида ажойиб суҳбатни ўқишингиз мумкин.

    - Асосан дарсларга кирмаган вақтимизда футбол ўйнардик, дея суҳбатни бошлади, ёшларимизнинг суюкли хонандаси Отабек Муталхўжаев. – Мактаблар ўртасида учрашувлар ташкил қилардик. Камина гоҳ дарвозани қўриқласам, гоҳида ҳимоячи сифатида ҳаракат қилардим. Маҳалламизда тўп тепиш фикри ҳар доим мендан чиққан. Агар футбол ўйнагим келиб қолса, ҳеч кимнинг ҳай-ҳайига қараб ўтирмасдим. Барча дўстларимни уйидан олиб чиқиб, тошлардан дарвозага қурардик-да, кўч ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 885 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.01.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих ўз Твиттери орқали ҳозирги кунда нима учун терма жамоа сафида эканидан ҳайратдалигини айтиб ўтди:

    — Ҳозир асосан олимпия терма жамоаси 5 февраль кунги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Тўғрисини айтсам, нима учун бизни бу йиғинга таклиф қилишганини тушунмади, — дея ёзди Гейнрих.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.01.2012 | Комментарии (0)



    Ш уйилнинг 14-февраль куни ОФКнинг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташланади. Унда вакилларимиздан Алексей Евстафеев шогирдлари иштирок этишади.

    Ушбу мусобақанинг саралаш босқичида қитъамизнинг 39та мамлакати иштирок этиш истагини билдиришган. Мусобақанинг финал босқичи 2013 йилнинг июнида бўлиши кутилмоқда. Турнир якунланиши билан, 1991 йилда туғилган футболчилар олимпиада ўйинлари учун курашга киришадилар.

    Осиё чемпионати саралш босқичида иштирок этиш истагида бўлган мамлакатлар қуйидагича: Баҳрайн, Бангладеш, Хитой, Хитой Тайпей, КХДР, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Иордания, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Лаос, Ливан, Макао, Малайзия, Мальдив ороллари, Мьянмар, Непал, Оман, Покистон, Фаластин, Филиппин, Қатар, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри Ланка, Сурия, Тожикистон, Таиланд, Шарқий Тимор, Туркманистон, БАА, Ўзбекистон, Вьетнам ва Яман.

    Манба: www.the-uff.c ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.01.2012 | Комментарии (0)


    Махачқалъанинг "Анжи” жамоаси ҳимоячиси Жоау Карлос фаолиятида  Россия чемпионати янги саҳифа саналади. Ушбу футболчи яқинда "Спорт Эскапресс” нашри ходими билан суҳбат чоғида Россиядаги фаолияти ва бир қатор муҳим ҳодисалар хусусида гапириб берди.

    - Россия чемпионати сиз учун  янги тажриба бўлди, десак муболаға бўлмайди. Дастлабки таассуротлар қандай?

    - Нима десам экан. Таассуротлар бир олам. Олти йилдан ошиқроқ вақт давомида Бельгияда тўп сурдим. ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 546 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.01.2012 | Комментарии (0)

     

    Сўнгги пайтларда Муборакнинг  "Машъал” клуби футбол академиясининг болалар селекция бўлими мақташга арзигулик ишлар олиб борилаётгани қувонарли албатта.  

    Ушбу академия Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига футболчи етиштириб бериш борасида илғорлардан бири саналади. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам мазкур футбол академияси тарбияланувчиси, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Муни – Мирмуҳсин Юсуповдир. Ёш футболчи "миллионлар ўйини”даги дастлабки таҳсилни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги футбол мактабида олган.

    ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 565 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.01.2012 | Комментарии (0)



    Хабар бериб ўтганимиздек, февраль ойида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги 7та терма жамоалари ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишади.

    ЎФФ расмий Твиттерининг хабар беришича, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 11-16 февраль кунлари Тошкентда йиғилади. Қитъа чемпионатига чиқиш учун уриниб кўрадиган — янги ташкил этилган Ўзбекистон (U21) терма жамоаси февраль ойининг 24-27 кунлари илк йиғинни ташкил этади. Алексей Евстафеев жамоаси учун саралаш учрашувларини шу йилнинг 23 июнь - 8 июль кунлари оралиғида бўлиб ўтади. ОФК ҳали бу мусобақанинг саралаш баҳсларига қуръа ташламади.

    Ўзбекистон U14 терма жамоаси эса 4-10 февраль кунлари ушбу йилдаги дастлабки ўқув-машғулот учун йиғилади. Темур Алимхўжаев жамоасининг асосини "Пахтакор" клуби аъзолари ташкил этишади. Шунингдек, жамоада "Бунёдкор", "Спартак" (Тошкент), "Бешариқ" (Фарғона), "Насаф", "Машъал", ва "Динамо"дан футболчилар жалб қилинган. Бош мураббий янг ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 517 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.01.2012 | Комментарии (0)



    Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Москванинг "Динамо” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дубайда бўлиб ўтган ўйинда москваликлар ғалабага эришишди. Абрамов биринчи бўлимда асосан миллий ва олимпия терма жамоа футболчиларини майдонга тушурган бўлса, танаффусдан сўнг майдонга фақат олимпиячилар тушишди. Ўйиндаги ҳар иккала гол ҳам биринчи бўлимда киритилди. Иккинчи бўлим ўрталарида Темурҳўжа Абдухолиқов майдондан четлатилди. Қолган дақиқаларда 10 киши бўлиб ўйнаган олимпиячиларимиз ушбу ҳисобни ушлаб қолишди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз кейинги учрашувни 29 январь куни БАА миллий терма жамоасига қарши ўтказади.


    Ўзбекистон - "Динамо” Москва 0:2
    Голлар: 0:1 Воронин (30, пенальтидан), 0:2 Кураньи (42).
    Ўзбекистон: Нестеров; Тўхтахўжаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Саҳоб Жўраев, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Жавлон Иброҳимов, Фозил Мусаев, Шерзод Каримов, Александр Гейнрих, Александр Шадрин.
    Иккинчи бўлим: Санжар Қувватов; Ислом Тўхтахўжаев, Абдуқаххо ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.01.2012 | Комментарии (0)


    Одил Аҳмедов Россияга Осиё кубоги-2011нинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида Россия чемпионатига йўл олганди. Бир йил ичида у "Анжи" мухлисларининг энг севимли футболчиларидан бирига айланиш билан бирга, клубда Это'О, Карлос, Жирков каби футболчилари бўлишига қарамай, жамоанинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси деб тан олинди. "Советский спорт" нашри мухбири у билан суҳбатлашишга қарор қилди.

    Қизиқ томони, "Советский спорт" мухбири ундан интервью олишни мақсад қилганини бошқа ҳамкасбига айтганида, "Мен бу футболчининг қиёфаси қандай эканини яхши билмайман!", деди. Ҳа, Одил ташқи кўриниши билан ёдда қолмас, аммо унинг ўйини...

    — "17 йиллик фаолиятим давомида бундайин камтар футболчини учратмаганман, — дейди "Анжи" клубининг ташкилий бўлими директори Дмитрий Балашов. — У умуман овозини кўтариб гапирмайди. Ҳеч қандай ортиқча сўз айтмайди. Уни ҳаётда кўриб, майдонда шиддат билан ўйнашига, ҳар бир қарич ер учун охиригача курашишига мутлақо ишонмайсан".

    — Ҳаётда ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 644 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.01.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz